RU

Последние новости

15:18"Ливерпуль" — "Эвертон". Мерсисайд дербиси учун таркиблар маълум  0 14:51Футзал. Ўзбекистоннинг Фаластинга қарши ўйин учун таркиби маълум  1 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  30 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  11 11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  3 11:16Авазбек Ўлмасалиев: "Буёғига Суперлигада осон баҳслар бўлмайди"  0 10:47АПЛнинг учта жамоасига "Реал" футболчиси керак  12 10:20Неймар яна жароҳат олди  6 09:53Романо Мессининг "Интер Майами"даги келажаги ҳақида фикр билдирди  2 09:25Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  0 08:56Аморим: "Рим Папаси ҳам мени қароримни ўзгартиришга мажбур қила олмайди"  12 08:28Опта. EЧЛда чемпионлик учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 08:00Легионерлар. Ўрунов жамоаси дуранг ўйнади. Мозговойнинг жамоаси эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  1

Ихтиёр Ропиев: “Кайфият аъло. Тайёргарлик маъромида кетмоқда” Новости

Ихтиёр Ропиев: “Кайфият аъло. Тайёргарлик маъромида кетмоқда”

Хабарингиз бор, айни вақтда футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатига тайёргарликни давом эттирмоқда.

Озарбайжонда ўқув-машғулот йиғинини ўтказаётган жамоамиз, ўтган ҳафтада шу мамлакат бош жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди. Биз эса ўз навбатида ички муҳит, февраль ойида бўлиб ўтадиган қитъа мусобақасига ҳозирлик жараёни ҳусусида яқинроқ маълумот олиш мақсадида футзалчи Ихтиёр Ропиевни суҳбатга чорладик.

- Биламизки, терма жамоада авлодлар алмашинуви жараёни кечмоқда. Бу қайсидир маънода ичики муҳитни ўзгаришига таъсир қиладими? Шунинг баробарида машғулотлар ва йиғин ҳақида фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз...

- Терма жамоада ички муҳит аъло даражада. Бу борада муаммо йўқ. Тайёргарлик маъромида кетмоқда. Кунига икки маҳалдан машғулотлар ўткзяпмиз. Асосий эътибор жисмоний ҳолатимизни яхшилаш ва тиклашга қаратилган. Осиё чемпионатига қадар максимал ҳолатда бўлишимизга ишончим комил.

- Озарбайжон Европада ўз ўрнига эга бўлган, кучли ва савияли ўйинчиларга эга терма жамоа ҳисобланади. Кўрдикки, бизнинг терма жамоамиз улар билан тенгма-тенг кураш олиб борди. Бундай ўртоқлик учрашувлари жамоамиздаги ёш футзалчилар учун фойда келтириши аниқ...

- 23 ва 24 январь кунлари мазкур йиғин доирасидан ўрин олган ўртоқлик учрашувини ўтказдик. Мураббийлар штаби намойиш қилган ўйинимиздан қониқиш ҳосил қилишди. Биринчи баҳсда кичик ҳисобда ғалаба қозондик. Жавоб учрашувида эса яхши ўйнаб мағлуб бўлдик. Бизга икки кунлик таътил беришди. Ҳозирда яна йиғинга киришганмиз.

- Осиё чемпионати орқали жаҳон чемпионатига йўлланма олиш мумкин. Бу эса сиз каби футболчилар учун тарихий натижа саналади. Шу сабабли ёш футзалчиларда мотивация юқори бўлиши табиий...

- Тушуниб турибмиз. Рақибларимиз жиддий. Агарда, ҳозиргидек ўйнашда давом этсак, биз ҳар қандай жамоани мағлубиятга учрата оламиз. Мақсадимиз гуруҳ босқичида юз фоизлик натижани қайд этиш. Чорак финалда ғалаба қозониб мундиалга йўл олишни истаймиз. Астойдил ҳаракат қилиб ниятимизни амалга оширишга интиламиз.

- Сир эмаски, футзалда майда ва кичик хатолар ҳам муваффақиятсизлик учун етарли бўлади. Бу борада машғулотларда ишланяптими?

- Мураббийлар Баҳодир Аҳмедов ва Нодир Элибоев ёрдамида мавжуд муаммоларни ҳал қилмоқдамиз. Худо хоҳласа майда хатолар бўлмайди деган умиддаман.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди.

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика