Иванович ва Швайнштайгер тўққиз йиллик турмушдан сўнг ажрашишди
23 июл 2025 15:31
Новости
Иванович ва Швайнштайгер тўққиз йиллик турмушдан сўнг ажрашишди
Ана Иванович ва Бастиан Швайнштайгер тўққиз йил бирга яшагандан сўнг ажрашишди.
Бу ҳақда дунёнинг собиқ биринчи ракеткаси ҳуқуқшуноси хабар берди. Ажрашиш сабаби сифатида "бартараф этиб бўлмайдиган келишмовчиликлар" кўрсатилди. Бошқа тафсилотларни иккала томон ҳам ошкор қилишни хоҳлашмаяпти.
Сўнгги пайтларда Швайнштайгер иш билан кўп саёҳат қилиб, асосан Мюнхенда яшаган, Иванович эса болалари билан Белградда қолаётган эди.
Улар 2016 йил июль ойида турмуш қуришган эди. Жуфтликнинг уч ўғли бор: Лукe – етти ёшда, Леон – тўрт ёшда, Тео – бир ёшда.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Комментарии