RU

Последние новости

01:32Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Айнтрахт"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 00:32Рўзиқул Бердиев: "Рақибга ҳеч қандай босим ўтказмадик"  1 00:07АПЛ. "Челси" Эстеваонинг 90+5 дақиқада урган голи эвазига "Ливерпул"ни мағлуб этди  46 23:55"Тобол" ва Шахбоз Умаров Қозоғистон кубогини қўлга киритди  1 23:50"Бухоро" "Пахтакор"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, "Динамо" эса сафарда "Сурхон"ни енгди.  1 23:01Февзи Давлетов: "Негадир бир текис ўйин кўрсата олмаяпмиз"  3 22:38Вадим Абрамов: "Каннаваро "Олтин тўп" олганини биламан. У зўр футболчи бўлган. Афсуски, бизда ўйнамайди, балки мураббийлик қилади"  7 22:10АПЛ. "Арсенал" ва МЮ ўз уйида ишончли ғалабага эришди  10 21:57Александр Хомяков: "Афсуски, кўп гол ўтказиб юбордик"  5 21:22Камолиддин Тожиев: "Чиройли ўйин бўлди, ғалаба учун ҳаммага раҳмат"  1 21:03Суперлига. Пенальтидан гол урилмаган "Бунёдкор" ва "Насаф" учрашувида кетма-кет учинчи марта 2:2 ҳисоби қайд этилди  102 20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  4 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  16

Иван Йосович: "Сербия Европа Бразилияси? Кичик давлатга шундай таъриф бериш ёқимли" Новости

Иван Йосович: "Сербия Европа Бразилияси? Кичик давлатга шундай таъриф бериш ёқимли"

"Қўқон-1912" кеча Coca-Cola Суперлига 24-тури доирасида қолдирилган учрашувида сафарда "Насаф"га мағлуб бўлди.

Учрашувдан аввал қўқонликлар шу кунгача "Насаф" майдонидан ғалаба билан қайта олмаётгани ҳақида ёзгандик. Ушбу қора анънана кеча ҳам давом этди. Умуман олганда ўйин сурати ёмон эмасди. Икки томон ҳам чиройли ва ҳужумкор футбол кўрсатишга ҳаракат қилди. Лекин ҳимоядаги хатолар меҳмонларга қимматган тушганини айтиш жоиз.Шунга қарамай, "Қўқон-1912" вакиллари биринчи бўлимда кескин вазиятлар яратишга уринишди. Уларнинг гол билан якунланишига эса бироз омад етишмади. Ушбу учрашувдан сўнг "Қўқон-1912"нинг сербиялик ҳимоячиси Иван Йосович фикрларини билдириб ўтди. 

- "Қўқон-1912" "Насаф"ни сафарда енга олмай келаётганди. Статистика ҳам жамоага қарши эди. Шу куни "Қўқон-1912"га нима етишмади? Ўйин ҳақидаги таассуротларингиз қандай?

- Тўғриси тарихдаги ўйинлар ва статистикадан хабардор эмасдим. Биз бунга эътибор қаратганимиз йўқ. Лекин "Насаф" ўз майдонида тажоввузкор ва яхши ўйнаши аниқ эди. Менимча ўйин мухлислар учун қизиқарли кечди. Голлар, хавфли вазиятлар, курашлар кўп бўлди. Ғалаба қозониш учун майдонга чиққандик. Лекин ўйлаганимиз ўхшамади. Тан олиб айтиш керак, кеча "Насаф"нинг куни эди. Якунда улар ғалабани ўзиники қилди. 

- Кеча жамоадаги ҳимоячилар кўп хатога йўл қўйишди. Сизга эса Хусайин Норчаевни алоҳида қўриқлаш вазифаси юклатилганди. Иқтидорли ҳужумчи барибир гол уришни уддасидан чиқди...

- Вазифам стандарт, бурчак зарбалари ижро этилаётган паллада Хусайин Норчаевни қўриқлаш эди. Айтганингиздек у дарвозамизни ишғол қилди. Футбол хатолардан иборат. Агар хато бўлмаса, гол ҳам бўлмайди. Тўрт кундан кейин навбатдаги ўйинимизни ўтказамиз. Шу боис кўп ўйлашга вақт йўқ. Хатоларни таҳлил қилиб тайёргарлик кўришимиз керак.

- Яна 2та турдан сўнг мавсум якунига етади. Одатда бундай паллада аксарият футболчилар янги жамоа излаш ёки жамоаси билан шартномани узайтириш ҳаракатига тушишади.  Сизга бошқа жамоалардан таклифлар борми ёки Қўқонда қолишни мақсад қилганмисиз?

- Ҳозирда қадам ва қадам олдинга қараб кетмоқдамиз. Олдинда иккита беллашув кутиб турибди. Шундан кейин ўйлаб кўраман. Шуни айтишим керакки, Ўзбекистон менинг иккинчи уйимдек бўлиб қолди. Бўлғусида ўзимни Ўзбекистонда кўрмоқдаман. 

- Сербия Португалияни мағлубиятга учратиб тўғридан-тўғри Жаҳон чемпионатига йўлланма олди. Ушбу воқеа сизни хурсанд қилгани табиий...

- Албатта жуда хурсандман. Сербия терма жамоасида азалдан яхши футболчилар ўйнаб келган. Драган Стойковичнинг терма жамоа бошқарувига келиши футболчиларга ишонч ва қўшимча руҳ берди. У мамлакатда яхши обрўга эга. Футболчилар максимал кучларини сарфлашди. 

- Сербия Европанинг Бразилиясими? Ушбу мамлакат сўнгги йилларда футболчилар фабрикасига айланиб бормоқда...

- Кичик мамлакатга бундай таъриф берилиши ёқимли. Сербияда фақат футболчилар эмас, иқтидорли спортчилар ҳам бор. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика