RU

Последние новости

03:00Франция. ПСЖ "Тулуза" дарвозасига 3та гол урди  0 03:00Бундеслига. "Бавария" йирик ғалабага эришди, Кейндан хет-трик  0 01:47Арне Слот: "Гвардиоланинг қолишидан хурсанд бўлдим"  0 01:13"Манчестер Сити" Чемпионшипга тушириб юборилса, Пеп жамоада қоладими? Унинг ўзи жавоб берди  1 00:43Флик Левандовскининг оффсайди борасида тушунтириш беришларини сўради  1 00:10Саудия Арабистони. Обамеянгнинг голи "Ал Насср"ни мағлуб қилди, Роналдудан 911-гол  14 23:33Россия. "Рубин" "Акрон"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1 23:17Рубен Аморим: "Ўзимга, футболчиларга ва клубга ишонаман"  1 22:44Месси Флик "Барселона" бош мураббийи бўлгани ҳақида гапирди  7 22:08"Интер Майами"ни ким бошқариши аниқ  1 21:48Виталий Левченко: "Нефтчи"да ёшлар йўқ? Бунинг учун шароитлар йўқ"   5 21:35Рўзиқул Бердиев: "Чемпионатда ҳеч қандай мақсад қолмаган"  14 21:09Жамшид Саидов: "Ёш болалардек ўйнадик, рақиб бизни янчиб ташлади"  0 20:57Сергей Лушчан: "Навбаҳор" футболчилари "Нефтчи"га ўтяпти? Балки..."  2 20:33Суперлига. "Навбаҳор" "Қизилқум"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1

Иван Соловьёв: "Янги йилда ҳакамлар камроқ хато қилишларини ва учрашувлар ҳаққоний ўтишини истайман" Новости

Иван Соловьёв: "Янги йилда ҳакамлар камроқ хато қилишларини ва учрашувлар ҳаққоний ўтишини истайман"

"Локомотив" жамоаси Про лигага тушиб кетганига қарамай шаштни асло туширмаган кўринади.

Клуб янги мавсумга жиддий тайёргарлик олиб бориш билан бирга таркибни кучайтириш ишларини бошлаб юборган. "Темирйўлчилар" ўтган ҳафтада россиялик легионер Иван Соловьёвни қўшиб олганини эълон қилди. Ўзбекистонлик мухлисларга "Навбаҳор" ва бу мавсумда "Насаф"даги ўйинлари билан танилган ярим ҳимоячи эндиликда пойтахтда тўп тепади. Шу муносабат билан Соловьёвни суҳбатга чорладик. 

- Янги йил яқинлашмоқда. Демак ҳозир ўтган мавсумни сарҳисоб қилишнинг айни палласидамиз. Иван Соловьёв учун 2022 йил қандай ўтди?

- "Насаф" билан умумий маънода яхши мавсум ўтказдим. Ўзбекистондаги фаолиятим давомидаги илк совринни ютдим. ОЧЛда гуруҳдан чиқдик, ички чемпионат баҳсларида бронза медаллари насиб қилди. Лекин аламли якун ҳақида ҳам айтиб ўтмоқчиман. Чемпион бўлолмадик. Менимча натижаларимиз ёмон бўлмади. 

- Бугунги кунга келиб "Насаф"нинг яхши базага эгалиги, академияси борлиги кўп такрорланади. Омма томонидан бир неча бор тилга олинади. Чемпионлик учун бу етарли бўлмаса керак?

- Академия, база ҳаммаси яхши. Ҳа, чемпион бўлолмадик. Қаердадир биз айбдормиз. Яна қаердадир раҳбарият. Чунки кубок финалигача бошқача ваъда, ундан кейин бошқача ваъдалар беришди. Нафақат биз футболчилар, улар ҳам айбдор. "Насаф"даги инфратузилма Ўзбекистондаги биринчи рақамли, деб айта оламан. Бу борада баҳслашишга ҳожат йўқ. Лекин футболда майда камчилик, кичик элементлар ҳам катта таъсир қилади. Футболчилар олдида қарздорликлар барибир руҳий жиҳатга таъсир қилди. 

- "Насаф"ни тарк этишингиз айнан нима билан боғлиқ бўлди?

- Биринчи сабаби кам ўйнадим. Иккинчиси шартномани узайтириш бўйича мен билан ҳеч ким гаплашмади. Балки клубнинг ўзи олиб қолишни истамагандир. Аммо қайтараман "Насаф"да жуда зўр коллектив жамланган. Йигитлар, мураббийлар штаби бари ажойиб. 

- Ўйин амалиёти етарли бўлмаганини жароҳатлар, рақобат ёки бошқа сабаблари борми?

- Билмадим. Мураббийнинг ўз қарашлари, менинг ўз қарашларим бор. Бирор нарса, дея олмайман. Чунки мухлис эмасман. Мураббий ва бошқалар кўраётган футбол ўртасида фарқ бўлади. Лекин ҳеч қандай эътирозим йўқ. Ўйнатмадими, демак айб ўзимда. Қайсидир жойда яхши ишламадим. Мураббийлар, жамоадагиларни ҳафа қилиб қўйишни истамайман. Улар билан муносабатларим ёмон бўлмади. 

- "Локомотив" Про лигада ўйнайди. Демак сизда ортга қадам ташлаш бўлди?

- Ҳа, буни инкор қила олмайман. Янада олдинга интилишингиз учун бир қадам орқага юришингизга тўғри келади. Тўғри "Локомотив" Про лигада ўйнайди. Лекин жиддий ҳаракат қилиб Суперлигага қайтиш керак, тамом. Қайтганда ҳам яхши ўринларга курашадиган бўлиб чиқиш шарт. Ўйлайманки, ҳаммаси яхши бўлади. Нима учун Тошкентни танладим? Оилавий шароитимдан келиб чиқиб пойтахтда қолиш тўғри йўл, деб ўйлайман. 

- Бош мураббий билан гаплашдингизми?

- Йўқ. Клуб бош директори Тўлабек Акрамов билан гаплашиб олдик. Раҳбариятнинг ҳам, мураббийларнинг мақсади битта - Суперлигага йўлланма олиш. Мирко Йеличич таътилдан қайтгач кўришамиз. Мендан нима истаяпти, қайси позицияда ўйнатмоқчи бари муҳокама қилинади. 

- Черандан ташқари бу йил Суперлигада энг яхши легионер ким бўлди? 

- Черандан бошқасини энг яхши, дея олмайман. Чунки Черан гол "машинаси". У каби легионер бошқа бўлмаса керак. Иккинчиси Игорь Голбанни эътироф этган бўлардим. Чунки у мавсум давомида ўз позициясида барқарор тўп тепди. (Голбан 2020 йилда Ўзбекистон фуқаролигини олган, таҳрир). Легионерлар бўйича яна лимит ўзгариши кутилмоқда экан. 

Сўзим якунида барчани янги йил билан табриклайман. Янги мавсумда ҳакамлар хатолари имкон қадар камроқ бўлишига умид қиламан. Учрашувларнинг ҳаммаси ҳаққоний ва табиий бўлсин. Энг асосийси барча футболчиларга жароҳат олмасликни тилаб қоламан.


Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика