RU

Последние новости

18:22"Нефтчи" чемпион бўлса, қаҳрамонларни ташқаридан излаш лозим  5 18:00Про лига. "Олимпик-MobiUz" "Олимпик" билан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  0 17:57Пеп Гвардиола: "Абдуқодир Ҳусанов тайёр"  2 17:45"Тоттенхэм" ҳужумчисини сотиш ниятида  0 17:18Фойт, Чуамени, Беллингем, Симеоне... Ла Лига 10-тур рамзий терма жамоаси  0 16:40"Ювентус" "Челси" ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  0 16:08"Бавария" Кейнга ўринбосар топиб қўйди  0 15:31Чуамени: "Ямалнинг ишлари "Эл Класико"га ҳарорат қўшди"  3 15:03Тез орада ишдан бўшаши кутилаётган АПЛ мураббийлари (ТОП-5)  6 14:35Мухлислар норози бўлиши аниқ: АПЛ узоқ йиллик анъанасини бузишга тайёрланмоқда  2 14:05Рэтклифф Левандовскининг МЮга ўтишига тўсқинлик қилган  2 13:37Шомуродов Туркия Суперлигасида тур рамзий жамоасидан ўрин олди  6 13:17Суперлига. 27-турга ҳакамлар тайинланди  8 12:53Туркияда ҳакамлар қимор ботқоғида: 150 нафардан ортиқ ҳакам тергов остида!  1 12:25Брендан Рожерс "Селтик" мураббийлигидан истеъфога чиқди  2

Иван Шабаров: "Ўзбекистон терма жамоаси футболчисига қизил карточка кўрсатилгани эҳтимол ўйин тақдирини ҳал қилгандир" Новости

Иван Шабаров: "Ўзбекистон терма жамоаси футболчисига қизил карточка кўрсатилгани эҳтимол ўйин тақдирини ҳал қилгандир"

Фарғонада ташкил этилган Ўзбекистон ва Россия (0:3) ёшлар терма жамоалари ўртасидаги халқаро ўртоқлик учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Иван Шабаров сайтимизга интервью берди.

Ўйин ҳақида

- Яхши ўйин ўтказдик. Биринчи бўлимда вазиятларимиз камроқ эди. Иккинчи бўлимда ўйинимизни кучайтирдик. Учрашувда ҳар икки жамоада вазиятлар бўлди. Масалан Ўзбекистон терма жамоаси бугун йирик ҳисобда мағлубиятга учраган бўлса ҳам уларда иккита яққол голли вазиятлар бўлди. Бирга-бир вазиятда йўлланган зарба дарвоза устунига тегиб қайтди. Умуман айтганда бугунги учрашув ҳар икки жамоа учун ҳам фойдали бўлди деб ҳисоблайман. Ўзбекистон терма жамоаси футболчисига қизил карточка кўрсатилгани эҳтимол ўйин тақдирини ҳал қил қилгандир.

- Ўзбекистон U-20 терма жамоаси кўрсатган ўйин ҳақида фикрингиз қандай?

- Яхши ташкилланган жамоа. Курашаяпти, прессингларда ишлаяпти. Назаримда бугунги ўйин сизнинг терма жамоангиз футболчилари учун ҳам катта тажриба бўлди. Шу каби ўйинлар айни ёшдаги футболчилар учун жуда фойдали бўлади. Ўзбекистон ёшлар терма жамоасида Ўринбоевни биламан, ҳар бир ҳаракати хавфли. Умуман айтганда эса бугун Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ҳақида менда ижобий таасурот қолди.

- Келгусида яна қайси терма жамоалар билан ўйинлар режаланмоқда?

- Ҳозир бу ҳақида ҳеч нарса айта олмайман. Режаларимиз бор, йўқ эмас. Бу бўйича бошқарувчиларимиз музокаралар олиб боришади.

- Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Бирлашган араб амирликлари термасига қарши жаҳон чемпионати йўлланмаси учун майдонга чиқади. Бу ўйин ҳақида фикрингиз?

- Ҳа, бу ҳақида биламан. Бугун юртингизда барчанинг нигоҳи БАА-Ўзбекистон учрашувига қаратилган. Албатта Ўзбекистон терма жамоасига омад тилайман. Жамоа таркибида кучли ва номдор футболчилар етарлича.

- Ҳозирда Москванинг ЦСКА клубида ўйнаётган Аббосбек Файзуллаев ҳақида биласизми?

- Биламан албатта. Бундан 2 йил олдин Тошкентда бизга қарши ўйнаган. ЦСКА скаутлари айтиш жоиз бўлса қимматли футболчини қўлга киритишибди.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика