RU

Последние новости

19:35"Арсенал" ва "Челси" Кенан учун рақобатлашади  0 19:10"Ал Ҳилол" юлдузи Қаршига келмайдими?  6 18:53Суперлига. "Андижон" – ОКМК 1:0 (матнли трансляция)  12 18:44"Рақиблар бироз кучлироқ эди, аммо бизда бошқа устунликлар бор". Сергей Чигодаев — Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Европа турнеси ҳақида  3 18:23"Барселона" "Боруссия" тўпурарини харид қилмоқчи  3 17:58Про лига. "Локомотив" тур марказий баҳсида "Арал"ни мағлубиятга учратиб, пешқадам бўлиб олди  5 17:42Экитикега ҳеч қандай жазо тайинланмайди. Слот жарима ҳақидаги миш-мишларни рад этди  0 17:19Тимур Кападзе "Энфилд"да бўлди  13 16:49Ана холос! "Арсенал" Экитикега кўз тикди  3 16:20"Футбол олами". "Бухоро" тарихда илк бор, "Пахтакор" 4 йилдан кейин финалда!  0 16:09ПСЖ юлдузи бошқа клубга ўтиш ҳақида жиддий ўйламоқда  3 16:05Суперлига. "Насаф" – "Хоразм" 2:1  0 15:34Трамп ЖЧ-2026 ўтказиладиган шаҳарларни ўзгартириши мумкин  6 15:05ПФЛ "Навбаҳор" клубидаги вазиятни ўрганишни сўраб Ассоциацияга мурожаат йўллади  15 14:31Ўзбекистон ҚФФ президенти туфайли Қозоғистон билан ўйнашдан бош тортди  24

Иван Бошкович: "Бунёдкор"да кўпроқ ўз тарбияланувчилари ўйнаши лозим" Новости

Иван Бошкович: "Бунёдкор"да кўпроқ ўз тарбияланувчилари ўйнаши лозим"

Coca-Cola Суперлигасининг 21-туридан ўрин олган "Металлург" - "Бунёдкор" (1:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Иван Бошкович матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

— Биринчи навбатда шуни таъкидлашим жоизки, жуда жиддий рақиб билан тўқнаш келдик. Рақиб жамоа стандарт вазиятлар яратишда хавфли жамоа эканлигини билардик. Йигитлар айтилган вазифаларни бажаришди. Биз юқори поғоналарга қайтиш учун курашамиз. Албатта, ўйин давомида етарлича хатоларга йўл қўйдик, лекин йигитларни ғалаба билан табрикламоқчиман. Эндиликда келгуси ўйинларга тайёргарлик кўришни бошлаймиз ҳамда ғалабали юришни давом эттиришга ҳаракат қиламиз.

— "Бунёдкор"га келганингизда, "қалдирғочлар" хавфли зонага яқин эди. Шунга қарамасдан, асосан ёшлар орқали 2 ғалаба ва 1 дурангга эришдингиз. Бундай таваккал қилишдан қўрқмайсизми? 

— Биз ҳозир ҳам қийин аҳволдамиз, шундай экан, қандай қарор қабул қилиш менинг хоҳишим. Менинг истагим "Бунёдкор" ўз тарбияланувчиларидан ташкил топиши лозим. Чунки улар ўтган ўйинларда ўз иқтидорларини кўрсатиб бўлишди. "Бунёдкор" академиясида Ўзбекистон терма жамоасининг келажакдаги ўйинчилари бисёр. Жадвалда янада юқорироқ ўринларга кўтарилиб олсак, кўпроқ ёшларга имконият бера бошлаймиз. 

— Дмитрий Побуличга нега ишонч билдирмаяпсиз?

— Дмитрий сингари барча легионерлар истеъдодли, шунчаки уларни майдонга туширмаётганимга айрим сабаблар бор. Баъзи ўйинчилар касал бўлишган, бошқаларида жароҳат бор. Улар яхши формага қайтгач, майдонга туширишни режалаштиряпман".

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика