RU

Последние новости

11:53Жалолиддин Машарипов: "Эроннинг кучсиз томонлари ҳақида эронлик журналистлар олдида гапиришим тўғри эмас"  2 11:42Владо Радманович: "Катанец билан ўйин давомида доимий алоқада бўламиз"  2 11:20Ўзбекистон Эронга қарши қандай либосда ўйнаши маълум  2 10:55"Ливерпуль" ёзда Салоҳнинг ўрнига бошқа бир мисрлик футболчи билан шартнома тузмоқчи  0 10:26"Манчестер Сити"нинг "устуни" ёзда жамоани тарк этади  0 09:52Ислом Маматказин: “Ўйинни ўзида ютиб кетишимизга ишонгандик. Қандайдир ўзгача руҳият бор эди”  5 09:20Франческо Тотти ўзининг идеал футболчисини йиғди  4 08:43"Бавария" Мусиалани жамоада олиб қолиш учун ойлигини беш бараварга оширишга тайёр  1 08:08МЮ раҳбарлари тен Хаг борасида бир қарорга кела олишмади  9 07:33Салоҳ ва де Брюйне келаси мавсум жамоадош бўлишлари мумкин  1 02:09Мутолаа учун. Шомуродов ўйнаётган "Рома" очко йўқотди: А Сериянинг 7-тур якунлари  1 00:45Италия Суперкубоги Саудия Арабистонида ўтказилади. Тақвим маълум  2 00:15Уэйн Руни Англия терма жамоасининг энг яхши ўйинчиси кимлигини айтди  7 23:28Ўзбекистон терма жамоаси Эронга қарши ўйинга тайёргарлик кўрмоқда. Элдор Шомуродов билан кичик интервью  1 22:46Андрес Иньеста 2010 йилги "Олтин тўп" ҳақида гапирди  21

"Истиқлол": 11-мағлубиятсиз сериядаги 10-ғалаба! Новости

"Истиқлол": 11-мағлубиятсиз сериядаги 10-ғалаба!

Теги :  Истиқлол
«Истиқлол» жамоаси «Хотира» майдонига юриш қилиб «зумрад» шаҳарга ғалаба билан қайтишди.

Ўйин ҳарорати юқори бўлди. «Хотира» жамоасининг интизомсиз ўйини футболчиларни бир-бири билан кескин ўйнашга мажбур қилди.

Катта саҳнани Санжар Асқаралиев бўшатиб бергиси келмади. Айтиш жоизки хар икки гол ҳам жамоа бир-бири билан аҳил эканлигини кўрсатиб берди. Биринчи бўлим режасини тўлдира олмаётган жамоа 40-дақиқада қарши хужумга ўтди. Диққат марказида эса бир оз олдин жароҳат ортириб олган Элёр Акбаров бўлди. Учга уч вазият, ўнг қанотдан Акбаров кетмоқда, гўёки дарвозага тўпни тепгандек кўрсатиб бир ҳимоячини алдаб ўтди. Дарвозабон билан бирга-бир ҳолат, лекин ўзидан қулай турган жамоадошига тўпни ҳаводан етказиб берди. Асқаралиевнинг биринчи голи бош билан амалга оширилди 0:1.

Иккинчи бўлим. «Хотира» жамоаси эса хисобни тенглаштиришга ҳаракат қилди. Химоядаги хотиржамлик «Истиқлол»га қимматга тушди 1:1.

Ўйинда Худоберди Холиқов, Рустам Абдуҳамидов ва Мухаммад Расулов харакатланадиган чап қанот доимгидек фаол бўлди. Жамоанинг иккинчи голида ҳам Холиқов, Расулов ва Асқаралиев тандемидан гол вужудга келди. Жамоа жарима майдони ичида дарвоза очиқ қолгунича бир-бирларини тўп билан таъминлаб туришди. Асқаралиев яна диққатимизда 2:1.

Жамоалар харчанд уринишмасин, ҳисобни ўзгартириш ҳеч бир жамоанинг қўлидан келмади. Агар «Андижон» яна бир бор қоқилса энди оёққа туриши амри маҳол. «Истиқлол» уч ўйиндан иккитасини уйида ўтказади. Шуни ҳисобга олсак имконияти юқори. Мағлубиятсиз серия давом этади...

Мухаммад Фарзод тайёрлади

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика