RU

Последние новости

02:14Ўзбекистон U20 термаси Аргентинага мағлуб бўлди  2 01:45Миллатлар лигаси. Германия, Туркияда ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:24Миллатлар лигаси. Польшадаги стадионда чироқ ўчиб қолди  1 00:44Мудрик 5 ой деганда гол урди  0 00:14Тухель Англияда иш бошлаши мумкин  1 23:54Ўртоқлик ўйини. "Бунёдкор" - ОКМК 5:5  1 23:34“Андижон” ўртоқлик учрашувида ғалаба қозонди   1 22:54Қизиқ хабар! Ўткир Юсупов туфайли "Фулад" ходими ишдан кетди  17 22:35"Ливерпуль"нинг собиқ футболчиси фаолиятини якунлади  2 22:18Бернд Шустер: "Мбаппе нима қилиш кераклигини яхши билади"  1 21:51"Милан" президенти "Сан-Сиро"ни қадимий иншоот деб атади  0 21:37АПЛ клуби ҳакамни танқид қилгани учун жаримага тортилди  0 20:58Испанияда қайси жамоанинг ўйинлари энг кўп томоша қилинмоқда?  1 20:39Араухо: "Кучли бўлиб қайтишга ҳаракат қиламан"  1 19:57"Манчестер Юнайтед" футболчисининг юраги операция қилинди  3

Ислом Тўхтахўжаев: "2018 йил учун тасдиқланган регламент – ўзбек футболини ривожлантириш йўлида қўйилган улкан қадам" Новости

Ислом Тўхтахўжаев: "2018 йил учун тасдиқланган регламент – ўзбек футболини ривожлантириш йўлида қўйилган улкан қадам"

Ўзбекистоннинг профессионал футбол клублари ўртасидаги 2018 йил учун футбол бўйича мусобақалар регламенти тасдиқланди.

2018 йил учун футбол бўйича мусобақалар регламентидаги талаблар олдинги йиллардагидан анча ўзгарди ва такомиллаштирилди. Бу борада қилинган ўзгаришлар хусусида Ўзбекистон чемпиони – “Локомотив” профессионал футбол клуби аъзоси Ислом Тўхтахўжаев ўз фикрларини билдириб ўтди:

- Келаси мавсум учун тасдиқланган регламент талаб ва шартларини ўқиб, рости жуда хурсанд бўлдим. Зеро ушбу регламент ўзбек футболини янада ривожлантириш йўлида қўйилган улкан қадам бўлди, деб ҳисоблайман. Унга футболимизни тўла профессионал йўлда давом этиши учун зарур бўлган ўзгариш ва янгиликлар киритилган.

Мисол учун, эндиликда Суперлигада ўйинлар энг камида 18:00да бошланади. Бу барча учун қулайдир. Футболчилар ҳам ёзда иссиқ ҳароратда эмас, балки салқин тушгач ўйнаш имконига эга бўлишади. Бу уларнинг майдонда тўла куч билан ҳаракатланишига туртки бўлади. Қолаверса, оддий мухлис ҳам бемалол ишдан сўнг стадионга келиши мумкин бўлади. Ушбу қарорни тўла қўллаб-қувватлайман.

Яна ўйинлар ўтказиладиган стадионлар учун қўйилган талаблар кучайгани ҳам муҳим қарордир. Зеро стадионда футболчи учун ҳам, мухлис учун ҳам шарт-шароит яхши бўлиши лозим. Шунда стадионларга ишқибозлар ташрифи ҳам ошишига аминман.

Яна ҳакамлар учун иш ҳақининг оширилганини ижобий ҳолат, деб баҳолайман. Зеро улар ҳам майдонда кам ҳаракат қилишмайди. Қолаверса, ҳакамнинг масъулияти жуда катта. Агар унга мехнатига яраша ҳақ тўланса, ҳакамлар ҳам ўйинларни ҳалол ва тўғри бошқаришади.

Шунингдек, Суперлига клубларининг ёшлар таркиблари ўртасида бир нечта ёш тоифасида мамлакат биринчилиги ўтказилиши ҳамда клубларнинг ўз академияларига эга бўлиши лозимлиги тўғрисидаги шарт ҳам жуда дадил қадамдир. Бу орқали турли ёшдаги терма жамоаларимиз учун яхши савиядаги футболчилар етишиб чиқиши таъминланади.

Умуман олганда, 2018 йил учун регламент ўзбек футболи ривожида анча муҳим ўрин тутади, деб ўйлайман. Умид қиламанки, амалга оширилаётган бундай ислоҳотлар футболимизни янги босқичга олиб чиқади, - дейди маҳоратли футболчи.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика