RU

Последние новости

20:52Рэшфорд "Барселона"да қайси рақамда ўйнаши аниқ  0 20:29"Насаф" назорат ўйинида "Қўқон-1912"дан устун келди  0 19:42"Арсенал" мавсум охирида Артета билан хайрлашади!  3 19:15УЕФА тўхталишлар сони кўпайиши туфайли ВАР ваколатларини кенгайтирмоқчи эмас  0 18:49Ўртоқлик ўйини. "Арсенал" "Милан"дан устун келди  4 18:10"Ман Сити" "Галатасарой" қизиқаётган Эдерсонни сотмоқчи эмас  0 18:05Мбаппе энди "Реал"да бошқа рақамда ўйнайди  2 17:47Файзуллаев нега кеча тиббий кўрикдан ўтмади? Инсон самолётда учганидан кейин дарҳол кўридан ўтса нима бўлади?  8 17:43"Динамо" ўртоқлик ўйинида Беларус клубини йирик ҳисобда таслим қилди  3 17:21Моуринью "Ман Сити"нинг қоидабузарликлари ҳақида: "Қонун бўйича 2017/18 мавсумда МЮ чемпион бўлиши керак эди"  3 16:59"Челси" 19 ёшли ҳимоячи - Хатони сотиб олмоқчи  10 16:11Уэсли Снейдер: "Салоҳни тарихдаги энг буюк футболчилардан бири деб ҳисоблаш мумкин"  2 15:49Жозе Моуринью: "Илгари кўпроқ пул топгани энг яхши мураббий деб ҳисобланарди, энди эса – энг яхши образга эга бўлгани. Бугун энг муҳими – юқори даражали пиарга эга бўлиш"  6 15:31Иванович ва Швайнштайгер тўққиз йиллик турмушдан сўнг ажрашишди  2 15:13Артета АПЛдаги рақобат ҳақида: "Лигада биздан бошқа яна 6-8 та клуб соврин учун бемалол кураша олади"  0

Ислом Исмоилов: "Қуръада рақибнинг аҳамияти йўқ эди, қўл остимдаги футболчиларимга ишонаман" Новости

Ислом Исмоилов: "Қуръада рақибнинг аҳамияти йўқ эди, қўл остимдаги футболчиларимга ишонаман"

Бироз олдин Саудия Арабистони мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогига қуръа ташланди.

Қуръа натижаларига кўра вакилларимиз Саудия Арабистони, Таиланд, Хитой билан бир квартетдан ўрин олди. Хўш, Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи бу борада қандай фикрда? 


"Гуруҳда қайси терма жамоанинг бизга рақиб бўлишини аҳамияти йўқ эди. Олдимизга юқори мақсад қўйганмиз. Қўл остимдаги футболчиларга ишонаман. Улар исталган жамоага қарши муносиб ўйнай олишади. Мақсадимиз биринчи навбатда Жаҳон чемпионатига йўлланма олиш. Бу бизга ҳеч қандай босим юкламайди. Ҳар қандай рақиб билан, ҳар қанча босим остида ўйнашимиз керак. Ҳозир Саудия Арабистонида йиғин ўтказмоқдамиз, 3 кундан сўнг ўйинимиз бор. Тайёргарликни ўзгартиришни ўйлаганимиз йўқ. Ўзимизнинг танлаган йўлимиз бор ва бундан қайтмаймиз. 

Тайёргарлик режа асосида кетмоқда. Албатта, бу ердаги йиғинимиз Осиё кубоги олдидан жамоага мослашишга ёрдам беради деб ўйлайман. Режага ўзгартириш киритмаймиз. Бу пайтгача Хитой билан ўйнаганмиз. Таиланд билан тўқнаш келмаганмиз. Бугундан рақибларнинг охирги ўйинларини ўрганишни бошлаймиз. Олдимизда икки ярим ой вақт бор. Ишонаманки, Осиё кубогидан ёруғ юз билан қайтамиз",- дейди Ислом Исмоилов.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика