RU

Последние новости

20:48Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди  3 20:28Марказий учрашув қаҳрамони бўлган дарвозабон, дублга эришган 18 ёшли футболчи, олис масофадан дарвозани ишғол этган вингер — Суперлигада 26-турнинг энг яхшилари  0 20:02Пўлатов, Ахроров, Каримов, Кенжабоев, Кривокапич... Суперлига 26-тур рамзий терма жамоаси  0 19:54"Бухоро"нинг Ўзбекистон Кубоги финалидан олдинги расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 19:48Фарҳод Нишонов: "Насиб қилса, Суперлигага чиқамиз"  1 19:40Камолиддин Тожиев: "Менсимаслик бўлиши мумкин эмас. Жаҳонгир ака сафарга кетганлар, эртага финалга етиб келар эканлар"  7 19:35Артём Петросян: "Мағлубиятга лойиқ эмасдик"  0 19:20Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Корея билан ўртоқлик учрашувларида қатнашади  2 19:08Александр Хомяков: "Маҳорат етмаса, иштиёқ ва хоҳиш асосий ролга чиқади. Ғалаба қозониш ҳеч қачон жонга тегмайди"  12 18:54Про лига. "Олимпик-MobiUz" "Олимпик"ни ишончли ҳисобда енгди  0 18:42"Андижон"нинг собиқ мураббийи жамоа ўтган йили Ўзбекистон кубоги финалига қандай тайёргарлик кўрганини айтди  2 18:22"Нефтчи" чемпион бўлса, қаҳрамонларни ташқаридан излаш лозим  32 17:57Пеп Гвардиола: "Абдуқодир Ҳусанов тайёр"  4 17:45"Тоттенхэм" ҳужумчисини сотиш ниятида  0 17:18Фойт, Чуамени, Беллингем, Симеоне... Ла Лига 10-тур рамзий терма жамоаси  0

Искандар Шойқулов: "Кўп очко йўқотдик. Умид қиламанки, тез орада ҳаммаси жойига тушади" Новости

Искандар Шойқулов: "Кўп очко йўқотдик. Умид қиламанки, тез орада ҳаммаси жойига тушади"

Ҳозирда "Андижон" жамоаси Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрида йиғин ўтказмоқда.

ФИФА кунлари бошланганлигидан “Бургутлар” унумли фойдаланиб қолиш учун ҳам мазкур йиғин ташкил этилди. Максим Шацких бошчилигида барча футболчилар машғулотларда астойдил, катта меҳнат остида ишлашмоқда. Клуб матбуот хизмати жамоанинг тажрибали футболчиларидан бири Искандар Шойқуловга мазкур йиғин борасидаги айрим саволлар билан мурожаат қилди. 

- Искандар, “Андижон” чемпионатдаги кичик танаффусдан фойдаланиб, Тожикистонда йиғин бошлади. Айтинг-чи, таассуротлар қандай ва бунинг чемпионат мобайнида қай томонлама эффекти сезилади, деб ўйлайсиз?

- Таассуротлар ҳар доимгидек аъло даражада. Янги мураббий иш бошлаган кунидан якка курашларга катта эътибор қаратмоқда. Бу борада жисмоний тайёргарлик кўриш учун Тожикистондаги шароитлар ҳам жуда яхши. Натижаси яқин кунларда сезилади, деб ўйлайман.

- Жамоа эндиликда Максим Шацких бошчилигида ўйнамоқда ва сиз илк бор ушбу мутахассис қўл остида тўп суряпсиз. Қандай ўзгаришларни сезяпсиз

- Ҳа, биринчи марта биргаликда ишлаяпман. Ҳамма мураббийларни ўз ўйин суръати бор. Бу борада мураббийимизнинг услубларидан бири якка кураш ҳамда тезкор ҳужумга ўтиш. Ҳозирда ҳамма эътибор ушбу жиҳатларга қаратилган. Ўйлайманки, мураббийнинг бизга қўйган талабларини бекаму кўст бажаришга ҳаракат қиляпмиз ва бунинг самарасини ўйинлар давомида кўрамиз.

- Биринчи давра якунигача 4 та тур қолди ва бўлажак учрашувлар жамоа учун жуда муҳим. Бу ҳақида сиз нима деган бўлардингиз?

- Жуда кўп очко йўқотдик. Керак бўлмаган голларни ўтказдик. Энди бу йўқотилган очколар ўрнини қолган турларда тўлдиришга бор эътиборимизни қаратамиз. Барчамиз бўлажак учрашувларнинг аҳамияти қанчалик муҳимлигини сезиб турибмиз. Умид қиламанки, ҳаммаси ўз ўрнига тушиб кетади.

- Олдинда "Андижон"ни ОЧЛ баҳслари кутяпти. Мухлислар ҳам бўлажак муҳим мусобақани интиқлик билан кутмоқдалар. Жамоани ОЧЛда қандай тасаввур қиляпсиз?

- Барчамиз интиқлик билан кутяпмиз. Янги таассуротлар, янги даражадаги футболчилар, жуда қизиқ бўлади, ўзим учун ҳам, жамоамиз учун ҳам. Мухлислар кутган ўйинни кўрсатишга ҳаракат қиламиз ва ижобий натижалар билан хурсанд қиламиз, деган умиддаман. 

- Яқинда соч турмагингизни ўзгартирдингиз. Бунгача сиз ўзига хос соч турмаги билан ажралиб тургандингиз...

- Кунлар исиб кетди. Иссиқда эса бу сочни эплаш жуда қийин (кулади).

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика