Исак икки топ-клубга керак бўлмоқда
20 июн 2021 11:30
Новости
Исак икки топ-клубга керак бўлмоқда
"Реал Сосьедад" форварди Александр Исак жамоасини ўзгартириши мумкин.
"Mundo Deportivo" хабарига кўра, Исакнинг трансфер суммаси 70 млн еврога баҳоланмоқда. Ўз навбатида Дортмунднинг "Боруссия"си футболчисини 30 млн евро эвазига қайта сотиб олиши ҳам мумкин.
Басклар эса немис клуби билан музокаралар олиб бориб, ушбу ҳуқуқни шартномадан олиб ташланишини истамоқда. Аммо бунинг учун "Реал Сосьедад" камида 10 млн евро тўлаши керак бўлади.
Исак билан шартнома 2024 йилга қадар мўлжалланган. "Реал Сосьедад" футболчи билан келишувни узайтириш ниятида бўлиб турибди. Ёзда у Дортмунддан "Сосьедад"га 15 млн евро эвазига ўтганди.
Ўтган мавсумда у ЛаЛиганинг 34 ўйинида 17 гол ва 2 ассист қайд этди.
Похожие новости
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Комментарии