RU

Последние новости

03:00Франция. ПСЖ "Тулуза" дарвозасига 3та гол урди  0 03:00Бундеслига. "Бавария" йирик ғалабага эришди, Кейндан хет-трик  0 01:47Арне Слот: "Гвардиоланинг қолишидан хурсанд бўлдим"  0 01:13"Манчестер Сити" Чемпионшипга тушириб юборилса, Пеп жамоада қоладими? Унинг ўзи жавоб берди  1 00:43Флик Левандовскининг оффсайди борасида тушунтириш беришларини сўради  1 00:10Саудия Арабистони. Обамеянгнинг голи "Ал Насср"ни мағлуб қилди, Роналдудан 911-гол  14 23:33Россия. "Рубин" "Акрон"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1 23:17Рубен Аморим: "Ўзимга, футболчиларга ва клубга ишонаман"  1 22:44Месси Флик "Барселона" бош мураббийи бўлгани ҳақида гапирди  7 22:08"Интер Майами"ни ким бошқариши аниқ  1 21:48Виталий Левченко: "Нефтчи"да ёшлар йўқ? Бунинг учун шароитлар йўқ"   4 21:35Рўзиқул Бердиев: "Чемпионатда ҳеч қандай мақсад қолмаган"  14 21:09Жамшид Саидов: "Ёш болалардек ўйнадик, рақиб бизни янчиб ташлади"  0 20:57Сергей Лушчан: "Навбаҳор" футболчилари "Нефтчи"га ўтяпти? Балки..."  2 20:33Суперлига. "Навбаҳор" "Қизилқум"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1

Интервью. Шаҳбоз Жўрабеков: "Навбаҳор"да чемпион бўлиш учун ҳамма нарса бор эди" Новости

Интервью. Шаҳбоз Жўрабеков: "Навбаҳор"да чемпион бўлиш учун ҳамма нарса бор эди"

Ўтган мавсум Суперлигада бронза медалларига эга чиққан "Навбаҳор" таркибида ўзгаришлар бошланди

Қишки трансферлар вақтида таркибга жалб қилинган Шаҳбоз Жўрабеков "лочинлар" сафини тарк этди. Маълумот учун, футболчи Суперлигада 14та ўйинда майдонга тушди ва 1та гол урди. Ўзбекистон кубогида мураббийлар 4та ўйинда ишонч билдиришди. Мавсум якунлари юзасидан Шаҳбоз Жўрабековнинг фикрлари билан қизиқдик. 

- Фаолиятингизда биринчи маротаба жамоа алмаштирдингиз. Мавсум бошида "Сўғдиёна"ни "Навбаҳор"га ўзгартириш тўғри қарор бўлдими? Умуман Намангандаги фаолиятингиз нимаси билан эсда қоларли бўлди?

- Авваламбор таклиф учун катта раҳмат. Тўғри, фаолиятимда биринчи маротаба жамоа алмаштирдим. "Сўғдиёна"даги 8 йиллик фаолиятимдан сўнг янги саҳифа очишга қарор қилган эдим. Очиғи бу мавсумдан кўнглим тўлмади. Жароҳатлар, ўйин амалиётининг камлиги, руҳий томонлама стресслар спорт формамдан чиқиб кетишимга сабаб бўлди, деб ўйлайман. "Навбаҳор"га ўтганлигим мен учун ҳар томонлама дарс бўлди. Мавсумни жуда яхши бошлаганимга қарамай иккинчи даврада ўйин амалиётига эга бўлганим йўқ. Энг аламли томони шундаки, Осиёнинг нуфузли мусобақаси ОЧЛда дебют қила олмадим. Ишонаманки, ОЧЛда ўйнайман ва ўз сўзимни айтаман. Намангандаги фаолиятим давомида янги дўстлар орттирдим. "Навбаҳор"даги вақтларим эсдан чиқмайди. Бу жамоада энг кучли футболчилар билан бирга тўп тепдим ва фаолиятимда илк бор бронза медалларини қўлга киритдим. "Навбаҳор"га ўтиш қароримни тўғри ҳам, нотўғри ҳам дея олмайман. Бунинг сабаблари етарлича. "Навбаҳор"га футболчи сифатида ўсиш, легионерга айланиш ва миллий терма жамоадан таклиф олиш учун ўтгандим. Пул мен учун иккинчи даражали эди. Намангандаги инсонлар буни жуда яхши билишади. 

- "Навбаҳор"да Самвел Бабаян қўл остида тўп тепишнинг фойдали ва қийин тарафлари бўлдими?

- Самвел Бабаян бошчилигида тўп тепишнинг ўзига яраша фойдали ва қийин пайтлари бўлди. Фойдали жиҳати шуки, жамоадаги ҳар бир футболчига ютуқлари ва камчиликларини алоҳида яккама-якка тушунтиради. Тартибга қаттиқ амал қилади. Қийин кечгани, менга нисбатан ишонмаслиги. Мен кўпроқ ҳужумга ўтиш ва эркинроқ ўйнашни истадим. Самвел Бабаян эса аввал ҳимояга, ҳужумга эса 2-3 мартта ўтишимни айтарди. Ҳар бир мураббийнинг ўз услуби бор. Мен Самвел Бабаянниг тактикасига мос келмаганим учун захирада қолдим. Бу билан мураббийни айбдор қилишдан йироқман, чунки мендан ҳам хатолар ўтган. Мураббийни муҳокама қилиш бизнинг ваколатга кирмайди. Натижага мураббий жавоб беради. Лекин очиғини айтаман, футбол ичида ва атрофида бу инсон билан ишлашга қийналдим. Фикримча, Самвел Бабаян билан бошқа ишламасам керак. 

- Ўтган мавсумда чемпион яна "Пахтакор" бўлди. "Навбаҳор"га бу борада нима етишмади? 

- Биласизми, чемпион бўлиш учун "Навбаҳор"да ҳамма нарса бор эди. Лекин бизнинг эмас, худонинг айтгани бўлар экан. Биз ҳаракат қилдик ва насибамизга ярашасини олдик. Қаердадир оддий хатолар сабаб ютқаздик. "Пахтакор" ўз ўйинларини ютди ва чемпион бўлди. Менимча, нима учун чемпион бўла олмаганимизни мураббийлардан сўраш керак. "Навбаҳор"га ўтишимнинг асосий сабабларидан бири ҳам чемпион бўлиш эди. Афсуски, насиб қилмади. "Навбаҳор" бир кун чемпион бўлади албатта. Жамоанинг жонкуяр мухлислари бунга ҳақлидирлар. 

- Катта футболда Даврон Файзиев даврида дебют қилгансиз Кейинчалик Александр Мочинов, Игорь Шквирин, Сергей Лушчан, Улуғбек Бакаев билан ишладингиз. Қайси мураббий қандай қирраларингизни оча олди ва ўсишингизга туртки бўлди?

- Даврон Файзиев қўл остида катта футболда дебют қилганим кечагидек эсимда. У пайтдаги ва ҳозирги "Сўғдиёна"нинг фарқи катта. Мочинов ва Шквирин мураббийлигида ўйнаш насиб қилмаган. Жароҳат сабаб 7 ойга яқин майдонга тушмаганман. Сергей Лушчан эса мени футболга қайтарди. Сергей Иванович ёшларга имконият беришни яхши кўрарди. Бу мураббий футболни тарк этган жойимдан ортга қайтарди. Истайсизми ёки йўқ, 19-20 ёшингизда оилага ёрдам беришингиз керак. Менда ҳам шундай пайтлар эди. Улуғбек Бакаев мени янги даражага олиб чиққан мураббийлардан бири ҳисобланади. Ҳозиргача Файзиев ва Бакаевдан маслаҳат оламан. 

- Таниқли собиқ футболчи Қобил Алиқуловнинг фарзандисиз. Отангиз кўпроқ қайси жиҳатларингизни танқид қилади?

- Тўғри айтдингиз. Отам ўз даврларида тўп тепганлар ва яхши ном қолдирганлар. Дадам энг яқин ва биринчи танқидчим бўладилар. Ишонасизми, отам ўйинларимни кўргани стадионга келмайдилар. Мен ўйинга келсам, фикринг бўлинади, деб айтадилар. Қўшимча қилиб айтишим мумкинки, отам футболчиларни ҳақорат қилишса айниқса онасини ҳақорат қилса асаблари бузилади. "3 йилдан бери барқарор ўйнаяпсан. Ҳалигача дарвозага кам тепасан. Кўпроқ зарба берсанг гол урасан. Шошиб футбол ўйнайсан. Муҳими хато қилишдан қўрқма",- дейдилар. 

- Ўтган мавсум Суперлигада қайси ҳужумчига қарши ўйнаш қийин бўлди?

- Суперлигада сифатли ҳужумчилар талайгина. Драган Черан, Сильванус Нимели, Рубин Хебай ва бошқалар. Уларнинг ҳаммаси бир-биридан устун. Юқоридаги 3 ҳужумчига қарши ўйнаш қийин бўлди. Бундан ташқари Мартин Боаке ва Забиҳилло Ўринбоевга қарши иккинчи қаватда курашиш осон эмас. 

- "Навбаҳор"дан кейинги режаларингиз қандай?

- Жамоани тўлиқ тарк этганим йўқ. Яқин кунларда барчаси аниқ бўлиб қолади. Айни футболга чанқоқ ёшдаман. Ҳозирча 2-3та жамоалардан таклифлар бор. Тез кунларда бир қарорга келаман. Жароҳатдан қутулдим. Машғулотларни бошлаб, спорт формамга қайтиш учун шуғулланмоқдаман. Биз режа қилганимиз билан худонинг айтгани бўлади. 2024 йилда барчасини бошқатдан бошлаймиз.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика