RU

Последние новости

17:05Ўзбекистон Суперкубоги: дебютант “Нефтчи” саккизинчи жамоа, рекорд “Пахтакор”да  1 16:49"Футбол олами". 3-турдаёқ илк истеъфо  0 16:29Аёллар ўртасидаги Осиё кубоги. Ўзбекистон чорак финалда Жанубий Кореяга йирик ҳисобда мағлуб бўлди  13 15:35Ўзбекистон Суперкубоги–2026: Бердиев рекордчи, рўйхатда хорижлик мураббийлар ҳам бор  1 15:25"Имишли" — "Сабаҳ". Таркиблар маълум  0 14:50Ким Мин Же "Бавария"ни А Серия топ клубига алмаштириши мумкин  1 14:28Ўзбекистон Суперкубоги. Тарихдаги илк учрашув ва қолган тўқнашувларда қандай натижалар қайд этилган? Кимлар майдонга тушган?  2 13:36"Интер" Саудия Арабистонидаги ўйинчига кўз тикди  1 12:48Суперлиганинг 3-туридаги ҳакамлик таҳлили: "Пахтакор" – "Навбаҳор" ва "Насаф" – "Динамо" ўйинларидаги хатолар ҳамда баҳсли қарорлар  20 12:17Мауро Бразил — Суперлигада дебют қилган илк уругвайлик футболчи  5 11:52Эндрик "Реал"даги келажаги ҳақида қарор қабул қилди  12 11:15"Интер" "Рома" юлдузини трансфер қилмоқчи  1 10:40Расмус Хойлунднинг "Наполи"даги келажаги маълум  1 10:12Спалеттининг "Ювентус"даги келажаги маълум  1 09:43"Ливерпуль" "Реал"дан икки ўйинчини 120 миллион еврога сотиб олиши мумкин — TEAMtalk   12

Интервью. Миржалол Қосимов: "Жиддий айтганда Жаҳон чемпионатига чиқишга энди тайёр бўлдик, бу натижа ўз-ўзидан келмади" Новости

Интервью. Миржалол Қосимов: "Жиддий айтганда Жаҳон чемпионатига чиқишга энди тайёр бўлдик, бу натижа ўз-ўзидан келмади"

Айни пайтда мамлакатимизда футбол байрами нафаси кезиб юрибди.

Сабаби эса маълум, Ўзбекистон терма жамоаси тарихда илк бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. Кеча эса бу байрамга яна кўтаринки руҳда, юқори нотада нуқта қўя олдик. Биз бу борада янада яхшироқ ҳиссиётга эга, ўз вақтида терма жамоа бошқарувида мундиалга чиқишга жуда яқин келган Миржалол Қосимовнинг фикрлари билан қизиқдик. 

- Миржалол Қўшоқович, Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатига чиққанидан сўнг қандай ҳиссиётлар уйғонди? Сиз ўз вақтида Жаҳон чемпионатига икки бор термани етаклагансиз, ҳаммадан ҳам кўпроқ буни сиз яхши ҳис қила оласиз...

- Ўтган ҳафта, БАА билан ўйиндан аввал давлат нашрларидан бирининг “Бўлажак 2 учрашув олдидан нималарни кутаяпсиз?” деган саволига “Мен фақат бир нарсани кутаяпман: термамиз барча масалани Абу-Дабида ҳал қилсин ва Тошкентдаги сўнгги баҳсда  Қатар бизни жонли йўлак орқали қутласин” деб жавоб берган эдим. Бу ўзига хос зўр рамзий маъно касб этган бўларди. Яъни айнан Осиё чемпиони Ўзбекистон термасини Жаҳон чемпионатига кузатиб қўйган бўларди. Албатта, қатарликлар буни ўзларига эп кўришмади, лекин муҳими бу эмас. Муҳими, биз тарихда илк бор Жаҳон чемпионати иштирокчисига айландик ва турнирни жуда чиройли якунладик. Жуда кўпчилик юртдошларимизнинг орзуси рўёбга чиқди. 

- Жаҳон чемпионати йўлида ҳар сафар нимадир кичик детал етишмай қоларди. Бу сафар қайси етишмаган омил етарли бўлди ёки ёрдамга келди? 

- Кичик эмас, катта детал етишмасди, яъни квота 8 яримта эмасди (кулади). Жиддий айтадиган бўлсак, биз Жаҳон чемпионатига энди тайёр бўлдик. Авваллари ҳам йўлланмани қўлга киритишга жуда яқин келгандик, лекин у кўпроқ омадга боғлиқ бўларди. Инфратузилма, стадионлар аҳволи, миллий чемпионат савияси, витаминизация, болалар футболига муносабат каби масалаларда ҳали кўп ишларни амалга ошириш талаб этиларди. Ҳатто терма жамоа базаси ҳам йўқ эди. Йиллар давомида буларнинг бари амалга оширилди. Сифатли майдонларда футболчиларимиз сифатли ўйинлар намойиш этишмоқда. Улар Англия ва Италия чемпионатларида тўп тепишмоқда. Яъни биз ҳамма томонлама кучайдик ва Жаҳон чемпионатига чиқишга лойиқ бўлдик. Бу ўз-ўзидан бўлиб қолгани йўқ. Юртбошимизнинг спортга, хусусан футболга бўлган эътиборлари ва амалий ёрдамлари туфайли юқорига кўтарилдик. Спортчиларимизнинг Париж Олимпиадасидаги мисли кўрилмаган ютуқлари, футболчиларимизнинг Олимпиада ва Жаҳон чемпионатига йўл олишлари Президентимизнинг шахсан қўлловлари натижасидир. Уларнинг шахсан стадионга ташрифлари ёшларимизга ажойиб мотивация бўлган ва улар қитъа чемпионлигини қўлга киритишганди. Шу кунларда Тошкентда катта халқаро анжуман бўлаётганидан, олий даражада учрашувлар ташкил этилаётганидан хабарим бор. Шунча тиғиз вақт бўлишига қарамасдан, меҳмонларни ҳам ўзлари билан стадионга олиб келганлари шунчаки ажойиб! Улар ҳашаматли стадионни кўриш баробарида бизда мундиалда қатнашадиган кучли жамоа борлигига ҳам ишонч ҳосил қилдилар. Шунингдек, юқоридаги ҳазилимнинг чин тарафи ҳам бор - Осиёга квоталар сони 2 баравар оширилиши ҳам алоҳида аҳамият касб этади.  

- Тимур Кападзенинг мураббийлик салоҳиятига қандай баҳо берасиз?

- Тимур футболчилик пайтидаёқ мураббийликка қизиқа бошлаган. Бунёдкорда бош мураббий бўлганимда, у жамоа аъзоси эди ва майдондаги норасмий мураббий эди. Унинг шерикларига берган кўрсатмаларидан, у келажакда яхши мураббий бўлиб етишишини таҳмин қилгандим, бу таҳминим ўзини оқлади.  Катанец соғлиғи туфайли терма жамоада ишлай олмаслиги аён бўлгач, ЎФАдан менга алоқага чиқишди ва янги бош мураббий борасида фикрларимни сўрашди. Мен ўйлаб ҳам ўтирмай, Тимурнинг номзодини илгари сурдим. Олимпик ва Олимпия терма жамоаси орқали у катта тажриба орттирганди ва миллийга айнан у бўлиши лозим деган фикрни берганман. Ҳозирги кунда, терма жамоа ўйинчиларини ундан яхшироқ биладиган мутахассис йўқ ҳисоби. Шу боис ҳам, шогирдимга ишонаман ва унинг фаолиятига омад ёр бўлишини чин дилдан тилайман.   

- Кичик тарихга қайтсак қарши бўлмасангиз. 2014 йил Қатарни 5:1 ҳисобида таслим қилганмиз. Мен кўрган ўша вақтдаги энг яхши ўйинларимиздан бири. Ушбу учрашувни қандай хотиралар билан эслайсиз?

- Биз ўша йили Жаҳон чемпионатига чиқиш учун ҳар қачонгидан яқин келган эдик. Жанубий Корея ўз уйида Эронга ютқазиб қўймаганида биз тўғридан-тўғри йўлланмага эга чиққан бўлардик. Якунда корейслар билан бир ҳил очко тўплаганмиз, фақат тўплар нисбатига кўра улардан қолиб кетганмиз. Қатар билан ўйинда 6 та тўп фарқи билан ғалаба қонишимиз талаб этиларди. Бу мушкул бўлса-да, барчамиз шу мақсадда ҳаракат қилганмиз. Кўп гол уриш босими футболчиларга салбий таъсир қилган ва 1 чи бўлимда гол уриш ўрнига, ўз дарвозамиздан ўтказиб юборганмиз. 2 чи бўлимда 5 та гол урганмиз, лекин қолганига куч ҳам, вақт ҳам етмаган. Афсуски, ҳаммаси ҳам бизнинг қўлимизда эмас эди. 

- Миллий терма жамоамизнинг Жаҳон чемпионатига йўлланма олишининг тарихий аҳамияти борасида қандай фикрдасиз?

- Юқорида айтганимдек, жамоамиз мундиалга чиқиши учун йиллар давомида катта ҳажмда ишлар амалга оширилди. Бу эса биз бу ёғига тасодиф ёки омад туфайли эмас, тизимли равишда Жаҳон футболи кучлилари сафидан ўрин олишимизга имкон беради. Собиқ иттифоқ чемпионатида биз қуйи лигага тушиб кетмаслик учун кураш олиб борар эдик. Энди эса, улар орасида Жаҳон чемпионатига йўл олган ягона мамлакатга айландик! Бу ўз-ўзидан бўлиб қолгани йўқ. Ўзбекистонда футболни юқори чўққига олиб чиқиш учун катта ҳажмда ишлар бажарилди. 

Шу кунларда менга дунёнинг турли нуқталаридан табрик хабарлари келмоқда. Бир вақтлар бирга ўйнаган ва ишлаган ҳамкасбларимдан. Улар билан дўстона алоқаларини ҳали ҳам сақлаб қолганмиз.  Ўзбекистон мундиалга чиқиши билан, рус, украин, осетин, грузин, озарбайжон ва бошқа миллат вакиллари табриклар йўллашмоқда. Буни тасаввур қилиш қийин! Марказий Осиё давлатларининг бизга қўшилиб шодон бўлишларини ҳам тил билан тасвирлаб бўлмайди. Бу шунчаки ажойиб!   

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +27   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика