RU

Последние новости

17:35"Тоттенхэм" "Манчестер Сити" тажрибали футболчисини сотиб олмоқчи  0 17:06"Челси" юлдузига айланган МЮ мухлиси!  0 16:35Иско: "Бетис" Антонини сотиб олиш учун краудфандингни ишга тушириши керак"  2 16:07Алонсо "Реал" бош мураббийи бўлишга тайёр, фақат битта шарт билан  2 15:38Месси кумирлари ҳақида гапирди  20 15:11Котрина Кулбите Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Хитойдаги мусобақада иштирок этадиган таркибини эълон қилди​  9 14:45"Манчестер Сити" "Барселона" футболчиси учун 100 млн евро тўлашга тайёр  2 14:20Про лига. Илк тур баҳсларининг бошланиш вақти маълум  5 14:01"Биз "Реал" ҳақида ўйламаслигимиз керак" — Гави  6 13:33Breaking! Клопп мураббийликка "Реал" устози сифатида қайтиши мумкин  15 13:04Левандовски Пушкашнинг рекордини янгилади  5 12:36Ла Лига ҳакамлик бўйича бир қатор ўзгаришлар қилмоқчи  1 12:09Гвардиола: "О'Райли Англия Кубоги ярим финалида ўйнайди"  12 11:44"Бавария" Дэвис туфайли Канадани судга бермоқчи  1 11:18Пляж футболи бўйича Осиё чемпионати тугади. Эрон – чемпион!  6

Интервью. Анвар Бердиев: "Ҳеч қайси рақиб "Шўртан"га оддий жамоа сифатида қарамаслиги керак" Новости

Интервью. Анвар Бердиев: "Ҳеч қайси рақиб "Шўртан"га оддий жамоа сифатида қарамаслиги керак"

Бу йил Қашқадарёдан Суперлигада бир йўла 3 та жамоа иштирок этади.

Сўнгги бор бундай ҳолат Суперлигада 2017 йил содир бўлган эди. Айни пайтда "Машъал" ва "Шўртан" Тошкентда тараддудни олиб бормоқда. Ғузорликлар кеча Тожикистоннинг ЦСКА клубига қарши назорат ўйинида майдонга тушди. Мазкур ўйиндан сўнг жамоа устози Анвар Бердиевга юзландик. 

- Қишда "Шўртан"га бошқа мураббий тайинланиши ҳақида хабарлар чиққанди. Якунда эса жамоани мавсумга сиз тайёрламоқдасиз. Дастлаб мазкур вазият ва Суперлигага тайёргарлик ҳақида фикрларингизни билдирсангиз...

- Суперлигага ҳозирлик яхши кетмоқда. Хабарингиз бор, 5 январь санасидан Ғузорда йиғинга киришдик. Биринчи ва иккинчи босқични ўзимизнинг қароргоҳимизда ўтказдик. Тўғри айтдингиз, янги бош мураббий излаётган эдик. Лекин клуб раҳбарлари менга ишонч билдиришга қарор қилишди. Про лицензиясига ўқиш жараёнида жамоа билан бирга бўлиш имконияти камаяди. Шунинг ҳисобига яхши мутахассис топишга қарор қилдик. Барчасини гаплашиб олдик, керакли шароитларни қилиб беришмоқда. Ҳозирда Тошкентда ўртоқлик учрашувлари орқали футболчиларимизни кўриб оляпмиз. Ҳар бир футболчига имкон бермоқдамиз. Ушбу учрашувларида камчиликларимизни, қаерда қандай хатога йўл қўяётганимиз текшириб оляпмиз десам тўғри бўлади. Бу йил Ғузор мухлисларини хурсанд қилишга астойдил бел боғлаганмиз. 

- Жамоа Суперлигада рақибларига қанчалик рақобат туғдиради?

- Биласиз, Суперлигада рақобат юқори. Биз бюджетимизга яраша футболчиларни жалб қилдик. Жамоамиз раҳбарлари имкон даражасида ёрдам беришмоқда. Уларга раҳмат айтаман. Янги мавсумда майдонда рақибларга жанг таклиф қиламиз. Жамоамизга келган футболчилар бунга тайёрлар. Ҳеч қайси жамоа "Шўртан"га оддий жамоа сифатида қарамаслиги керак. Жанговар жамоа шакллантиришга ҳаракат қиляпмиз. 

- Элитага чиқиш омад туфайли юз бердими?

- Суперлигага чиқишимизни омадга боғласак ҳам бўлади. Лекин буни тезроқ эсдан чиқаришимиз керак. "Шўртан" ўз вақтида ОФК кубогида ўйнаган, Ўзбекистон кубоги финалига чиққан. Жамоани яхши ўйинларини қайтаришга ҳаракат қиламиз. 

- Тақвим жамоага қандай келди?

- Тақвим бўйича нима дердим, дастлабки 5-6 та турда жамоалар кучи тенг бўлади. "Хоразм" билан илк турда ўйнашимиз, кейинги рақиблар нисбатан қулай келди деб ўйлайман. Ҳар бир ўйинда рақибларга ўз ўйинимизни ўтказиш ва очко олиш учун бор кучимизни ишга солишимиз керак. 

- Одатда мураббийлар битта мавсумга битта таркиб шакллантиришади ва ротациялар қилишга қийналишади. Сизни бу йил захира муаммоси қийнамайдими?

- Про лигада ўйнаган футболчиларнинг аксариятини сақлаб қолдик, чунки улар ўтган йили катта меҳнат қилишди. Имконият берамиз. Янги футболчилар ва ўзакни жипслаштириб янги даражага олиб чиқишимизга ишонаман.

- Чемпионлик учун курашда фаворитлар кимлар? Мавсумни барқарор ўтказиш нимага кўпроқ боғлиқ?

-  Суперлигада "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор" ОКМК, "Навбаҳор" чемпионлик учун курашишини тахмин қиламан. Олдиндан башорат қилишни ёмон кўраман. Қолганини мавсум давомида кўриб борамиз. Ким қандай тайёр бўлса натижа ҳам шундай бўлади. Яхши машғулот ўтказиб ёмон футбол ўйнаш мумкин эмас. Ёмон машғулот ўтказиб яхши футбол ўйнаб бўлмайди. Барибир мавсум давомида даражаси юқори футболчилар асосий планга чиқиб ўйиннинг тақдирини ҳал қилиши мумкин. 

- Легионерлар борасидаги позициянгиз қандай?

- Кўпроқ маҳаллий футболчиларга ишонч билдираман. Мен ўзимнинг йигитларимга имкон бераман, легионерларни улардан устун тарафини кўрмаяпман. Олдин барибир кучли легионерлар келган.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг:    

Комментарии

+2   
23 фев 14:37:46
Аброр Ибрагимов
Кечагига ухшабми биринчи булимда туппа тузук уйнаб ютуб турган футболчиларни алмаштириб иккинчи булимда учтани еб утирибсизлар! Агарда мавсумдаям шунака килсаларинг Гузор халки кечирмайди сизларни биз сизларга ишонамиз! Олга Кашкадарё жамоалари.
+1   
24 фев 20:11:47
Abror Karimov
Shoʻrtan bilan mashal klublari proligaga tuship ketishsa kerak. Chunki viloyatni asosiy klubi bu nasaf, viloyat hokimlariyam behudaga shoʻrtan bilan mashalga katta pul ajratmaydi, nasafni koʻllap quvvatlashadi, chunki nasaf chempionlik uchun asosiy davogar.
+1   
24 фев 20:11:26
Abror Karimov
Shoʻrtan bilan mashal klublari proligaga tuship ketishsa kerak. Chunki viloyatni asosiy klubi bu nasaf, viloyat hokimlariyam behudaga shoʻrtan bilan mashalga katta pul ajratmaydi, nasafni koʻllap quvvatlashadi, chunki nasaf chempionlik uchun asosiy davogar.
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика