RU

Последние новости

22:11Акмал Рустамов: "Суперлигада ўйинлар орасида вақт кам. Бир кунни йўлга сарфлаяпмиз, икки кун сунъий майдонда машғулот қилдик"  0 21:58Алонсо "Реал"нинг ўйинини кўчиришни рад этишгани ҳақида: "Футболчилар соғлиғи учун бизни қўллаб-қувватлашларини хоҳлардик"  0 21:15Левандовски Ла Лига 2-турида "Барселона"га ёрдам бера оладими?  1 21:00Суперлига. "Хоразм" 15 йилдан сўнг уйига қайтган оқшомда "Қизилқум"га мағлуб бўлди  19 20:37Артём Петросян: "Ўйинни якка курашларда ютқазганимиз учун бой бердик"  1 20:08Шавкат Юсупов: "Локомотив"да Суперлига савиясидаги ўйинчилар йиғилган"  0 20:00Про лига. "Локомотив" "ФарДУ" майдонида ишончли ғалабага эришди, "Жайхун" "Олимпик" дарвозасига 3 та тўп киритди  1 19:46Мирко Еличич: "ФарДУ" курашувчан ва доим босим уюштирадиган жамоалар сирасига киради"  0 19:26Шавкат Мирзиёев Юқори Чирчиқ туманида барпо этилган Миллий футбол маркази билан танишди  4 19:08Кроос: "Нойер – барча даврларнинг энг яхши дарвозабони"  10 18:25Манба: Шаҳбоз Умаровнинг янги жамоаси маълум  4 17:57Беллингем Мадридда ўзи ва онасига уй олиш учун 32 млн евро сарфлади  6 17:26Нкунку "Бавария"га ўтиш арафасида  0 16:53"Арсенал" АПЛда бурчак зарбаси орқали 31 та гол урди  1 16:31Украиналик юлдуз ПСЖда россиялик дарвозабон билан мулоқот қилмаяпти  43

Интервью. Акмал Мозговой: "Бу ҳали максимум эмас" Новости

Интервью. Акмал Мозговой: "Бу ҳали максимум эмас"

Қаршининг "Насаф" клуби ярим ҳимоячиси Акмал Мозговой журналист Эмил Бекмуҳамедовга "Насаф" ўйинидаги муваффақият сири, чемпионлик учун курашдаги рақиблари ва Чемпионлар лигаси-2 доирасида кутилаётган ўйинлар ҳақида сўзлаб берди.

- "Насаф"нинг жорий мавсумдаги ўйинини қандай баҳолайсиз?
- Менимча, ушбу мавсумда жамоамизнинг ўйини энг юқори баҳога лойиқ. Жамоадаги ҳар бир ўйинчи муваффақиятли натижаларга эришиш ва олдимизга қўйилган вазифаларни бажариш учун ўзининг бор куч-ғайратини сафарбар этмоқда.

- Фикрингизча, "Насаф"нинг жорий мавсум муваффақиятли ўйин кўрсатишида қандай сир бор?
- "Насаф"нинг муваффақиятли ўйин кўрсатишининг сири шундаки, ҳар бир футболчи ўз вазифасини профессионаллик билан, бор кучини сарфлаган ҳолда бажармоқда. Биз ягона мақсад - ғалаба қозониш йўлида максимум имкониятимизни ишга соламиз. Ўйлайманки, бу нафақат ушбу мавсум, балки ўтган йилларда ҳам муваффақиятимиз гарови бўлган.




- Мавсумнинг қолган қисмида ўз олдингизга ва жамоавий қандай мақсадлар қўйгансиз?
- Жамоамиз ўз олдига ҳамиша юксак мақсадларни қўяди: ҳар бир учрашувда ғалаба қозониш. Умид қиламанки, ушбу мавсумда чемпионликни қўлга киритамиз. Шунингдек, Осиё Чемпионлар лигаси-2'да имкон қадар узоқроққа боришни режа қилганмиз. Ўз навбатида, жорий мавсум кўпчиликнинг узоқ вақт мобайнида хотирасида қолиши учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз.

- "Насаф"нинг Ўзбекистон кубогини эрта тарк этиши кўпчилик учун кутилмаган ҳол бўлди. Жамоа бу натижани қандай қабул қилди ва сизнинг фикрингизча, нима нотўғри кетди?
- Ўйлайманки, Ўзбекистон кубоги жорий мавсумда қўлга киритишмиз мумкин бўлган, аммо бой берилган яна бир соврин ҳисобланади. Лекин шуни англашимиз керакки, футболда ҳар ким ютиши ёки ютқазиши мумкин. Бу сафар омадимиз келмади, чунки футболда ҳеч ким хатолардан муҳофазаланмаган. Бу футболнинг энг муҳим қисмларидан биридир.

- Олдинда жамоани ОФК Чемпионлар лигаси-2'даги иштирок кутиб турибди. Ушбу турнирдан нима кутяпсиз, халқаро майдондаги ўйинларга қандай тайёргарлик кўряпсиз?

- ОФК Чемпионлар лигаси-2 учрашувларига максимал тайёргарлик билан етиб борамиз. Ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Шунингдек, финалга қадар етиб боришга ва уддасидан чиқсак, кубокни қўлга киритишга ҳаракат қиламиз.




- Жорий мавсум давомида ўз формангиз ва ўйинингизни қандай баҳолайсиз? Қайси жиҳатларингизни яхшилашни хоҳлайсиз?

- Агар ўн балли шкала бўйича баҳоласак, жорий мавсумдаги формамни етти-саккиз баллга баҳолайман. Бу ҳали максимум эмас. Ҳали ўз устимда ишлашим керак бўлган жиҳатлар бор, лекин бу сир бўла қолсин.

- Нима деб ўйлайсиз, чемпионлик учун курашда "Насаф"нинг асосий рақиби қайси жамоа ҳисобланади?

- Асосий рақиб сифатида битта жамоани қайд этолмайман, лекин ОКМК ушбу мавсумда яхши ўйнаётганини таъкидлаш жоиз. Шунингдек, "Сўғдиёна" ва "Пахтакор"ни ҳам алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман.

- Мухлисларнинг қўллаб-қувватлови сиз ва жамоанинг олдинга интилиши учун қандай ёрдам беради? Мухлисларингизга қандай дил изҳорларини айтишни хоҳлайсиз?

- Мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши бизга қўшимча куч бағишлайди, айниқса, ўйин якунида бу сезилади. "Насаф" мухлисларига шуни айтишни истардимки, қаерда бўлишимиздан, қандай натижага эришишимиздан қатъи назар, бизни қўллаб-қувватлашда давом этишсин. Биз ҳар доим уларнинг қўллаб-қувватлашини ҳис қиламиз, бу бизга ҳар бир учрашувда қўшимча куч ва мотивация беради.


Эмиль Бекмухаммедов суҳбатлашди

Оқил Абдубарнаев таржимаси

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика