"Интер" эгалари ўзгариши мумкин
26 апр 11:40
Новости
Яқин келажакда Саудия Арабистони консорциуми Миланнинг "Интер" клуби янги эгасига айланиши мумкин, деб хабар бермоқда "Il Sole 24 Ore".
Қайд этилишича, "нерадзурри"нинг потенциал харидори Англиянинг "Ньюкасл"ига эгалик қилувчи Саудия Арабистони давлат инвестиция фонди эмас. Эҳтимолий харидорлар аллақачон расмий ҳужжатларни сўрашган ва харид бўйича тегишли текширувни бошлаганлар.
Эслатиб ўтамиз, "Интер" ҳозирда хитойлик Чжан оиласига тегишли бўлиб, улар клубни 2016 йилда сотиб олган ва яқинда қарзларини тўлаш учун кредит олган.
Комментарии