"Интер" бор эътиборини "Барселона" ўйинчисига қаратган
22 авг 2019 14:18
Новости
"Интер" бор эътиборини "Барселона" ўйинчисига қаратган
"Интер" бош мураббийи Антонио Конте жамоа раҳбариятидан Артуро Видални сотиб олишни сўради.
"Барселона" хавбекининг "нерадзуррилар" таркибига ўтиши борасида бутун ёз давомида гапирилди, аммо чилилик ўйинчи якунда Каталония пойтахтида қолишни маъқул кўрди.
Хабарларга кўра, "Интер" яна футболчи билан музокаралар олиб бормоқчи. "Кўк-анорранглилар" олдинроқ Видални 45 миллион евро сотишни хоҳлашмаган эди.
Футболчи "Барселона"га қадар "Коло-Коло", "Байер 04", "Ювентус" ва "Бавария" клубларида ўйнаган.
32 ёшли Видаль якунланган мавсум Ла Лиганинг 33та ўйинида майдонга тушиб, 3та гол ва 7та ассистга эришган.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Комментарии