RU

Последние новости

01:21Гюндоган, Мюллер ва Нойер терма жамоа билан хайрлашишди  0 01:11Шченсни: "Мен қўрққан ягона футболчи Месси бўлган"  0 00:40Суперлига бош директори: "ЧЛнинг янги формати ўзини оқламаяпти"  2 23:45Италия - Исроил  4 23:45Бельгия - Франция  0 23:45Германия - Нидерландия  2 22:56"Реал" "Байер"нинг 40 млн. евролик футболчисини сотиб олмоқчи  0 22:27ФФФ бренд ҳамкори: "Мухлислар Мбаппени ёқтиришмайди"  2 21:50МЮ йил бошида сотиб юборган футболчисини 20 млн. еврога қайтариб олади  4 20:50Ёмғирли ГАЛЕРЕЯ  6 20:41Бир йил футбол ўйнамаган Неймар ОЧЛ баҳсида майдонга тушиши мумкин  1 20:38Оллоберган Каримов: "Орзуларимдан бири амалга ошди. Аргентина билан муносиб ўйнадик"  1 20:20Англия футбол ассоциацияси Гвардиола билан боғланди, мураббий тез орада қарор қабул қилади  0 18:51Жамшид Искандеров: "Йигитлар эртанги ўйинга 100 фоиз тайёр!"  12 18:39Аббос Файзуллаев - ЦСКАнинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси  6

InStat. "Тоттенхэм" ҳимоядаги ютилган курашлар кўрсаткичи бўйича энг ёмон натижани қайд этди Новости

InStat. "Тоттенхэм" ҳимоядаги ютилган курашлар кўрсаткичи бўйича энг ёмон натижани қайд этди

"Тоттенхэм" "Ювентус"га қарши Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб учрашувида ҳимояда ютилган курашлар фоизи бўйича мавсумдаги энг ёмон кўрсаткични (48%) қайд этди.

Жорий мавсум ЧЛда лондонликлар ҳимоядаги курашларнинг 57%да ғолиб бўлди ва бу кўрсаткич бўйича энг яхши жамоалардан бири эди.

"Ювентус" ҳимоячиси Жоржо Кьеллини "Тоттенхэм" билан ўйинда курашларда зафар қучиш (18) ва тўпларни илиб кетиш (11) сони бўйича энг яхши бўлди. "Тоттенхэм"нинг тўрт ҳимоячиси ҳаводаги курашларда 10 марта устун келган бўлса, Кьеллини бир ўзи шундай кўрсаткич қайд этди. Бу мавсум италиялик ҳимоячи барча турнирларда ўртача 90 дақиқа ичида 10,3та курашда ғолиб чиқди.

"Манчестер Сити" футболчилари "Базель" дарвозасига жавоб ўйинида бор-йўғи 7та зарба беришди. Бу Гвардиола жамоасининг жорий мавсум барча турнирлардаги энг ёмон натижаси. "Манчестер Сити" Англия чемпионатида ўртача ҳар бир ўйинда 17та зарба беради ва бу кўрсаткич бўйича етакчи.

"Манчестер Сити" ҳимоячиси Александр Зинченко "Базель"га қарши ўйинда 12 марта тўпни йўқотди (3таси ўз ярим майдонида). Бунгача жорий мавсум Зинченко бир учрашувда кўпида 5 марта тўпни рақибга бериб қўяр эди.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика