RU

Последние новости

13:50Факт. Ўзбекистон Тошкентда Эронни ютмаган. Нохуш анъана тугайдими?  0 13:20Томас Тухель: "Идеал ўйин йўқ, аммо жамоам кўп яхши томонларни кўрсатди"  0 12:50Роберт Левандовский 2025/26 йилги мавсумдан сўнг "Барселона"ни тарк этиши мумкин  2 12:16ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувини сингапурлик ҳакам бошқаради  6 11:47U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон билан дуранг ўйнаган Ўзбекистоннинг гуруҳида вазият қандай?  14 11:20Ислом Исмоилов Канада билан ўйиндан сўнг: "Пенальтилар серияси доим режамизда бўлади"  1 10:45Саудия клублари Ҳарри Магуайрга қанча маош таклиф қилгани маълум  1 10:09Вильям Салиба қанча муддатга сафдан чиққани маълум  2 09:30Here we go! Онана "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмоқда  21 08:58"Ал Аҳли" Франция U-21 аъзосини 25 миллион еврога сотиб олди  3 08:17Роналду Мессидан ўтиб кетди  22 07:50ЖЧ-2026 саралаши. Португалия Арманистон устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди, Англия Андоррани енгди, Сербия эса Латвиядан устун келди  9 07:35Дембеленинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Унинг қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  5 23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  15 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  2

Илёс Зейтуллаев: "Қаршида "Насаф"дан очко олиш кўп нарсаларни англатади" Новости

Илёс Зейтуллаев: "Қаршида "Насаф"дан очко олиш кўп нарсаларни англатади"

Суперлиганинг 9-тури доирасида "Насаф" майдонидаги дурангдан кейин "Бунёдкор" бош мураббийи Илёс Зейтуллаев матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйин интенсив ўтди. Футболчиларимга раҳмат айтаман. Биз қийин ҳафтани бошимиздан ўтказдик. Биз футбол билан яшаяпмиз, шу сабабли бундай ньюансларни тўғри қабул қиламиз. Шундай бўлса-да, барча бирдамликни сақлаб қолди. Ўзимга ҳам ҳафта жуда қийин ўтди. Бунинг ортидан ўзимга ҳулосалар чиқардим. Бугун қийин ҳолатдан чиқиб кетдик ва қийин пайтда ҳам футбол ўйнай олишимизни кўрсатдик. Яхши ҳужум қилдик, кучли ҳимояландик. Айрим сабаблар туфайли ички муаммолар билан овора бўлиб қолдик. Бироқ биз кучлимиз, жамоа сифатида кучлимиз. "Насаф" - амалдаги чемпион. Мухлислари ҳам жамоани яхши кўради. Улар айни дамда Ўзбекистондаги энг кучли жамоа. 

- Темурхўжа Абдухолиқовни алмаштирдингиз. Ундан кейинги ўзгаришлар жамоага қандай ёрдам бера олди?

- Захирадан тушадиган барча футболчиларга ғалаба қозониш кераклигини уқтирамиз. Сардор Абдунабиев қачонки захирадан ўйинга қўшилса, ритмни ўзгартиради ва интенсивликни оширади. Темурхўжа тажрибали футболчи, доимо жамоага катта энергия бериб туради. Шундай бўлса-да, уни алмаштиришга қарор қилдик. Бугун захирада ўтириб, ўйинга тушмаган футболчиларга ҳам раҳмат айтаман. Ҳали уларнинг ҳам вақти келади. Мавсум ҳали узоқ давом этади. Улар афсусланмаслиги керак.

- Бугун 2:2 ҳисобида дуранг қайд этилди. "Бунёдкор" тактик режалар эвазига дуранг ўйнадими ёки вазиятлардан фойдаланиш? "Бунёдкор"да бугун кўп ҳам вазият бўлмади.

- Қаршида "Насаф"га қарши ўйинда ҳеч кимда кўп вазият бўлмайди. Амалдаги чемпионга қарши ўйин қийин бўлишини билгандик. Биринчи бўлимда баланд бўйли ҳимоячилари бор "Насаф" жарима майдони ёнидаги стандартлардан ҳам вазиятларга эга бўлдик. Натижа адолатли бўлди, ҳа, балки рақиблар кўпроқ вазиятларга эга бўлишгандир. Бироқ бу футбол, у сўнгги дақиқагача давом этади. Ҳатто сўнгги сонияларда жамоалар мағлубиятга учрашмоқда. Сўнгги йилларда Ўзбекистонда футбол ривожланаётганини кўриб турибман. Ўйинлар сўнгги дақиқаларгача давом этмоқда. Агарда яна бир қанча жиҳатларни тўғрилаб олса, бу чемпионат суперчемпионатга айланади.

- "Бунёдкор" ОКМК ва "Насаф"га қарши ўйнади. Жамоангиз футболчилари бу икки ўйиндан қайси бирида кўпроқ меҳнат қилди деб ўйлайсиз?

- Бу ўйинларда биз бир хил куч ишлатдик. ОКМКга қарши ўйиндан 4 кун ўтиб, биз "Қўқон-1912"ни қабул қилдик. Бу ўйинда эътиборни бироз йўқотганимиз учун мағлубиятга учрадик. Чунки ОКМКга қарши ўйиндан кейин йигитларда чарчоқ аломати бор эди. ОКМК ҳам жуда кучли рақиб. Лекин Қаршида, "Насаф"га қарши, рақибнинг бундай таркиби билан бўлса, унча-мунча жамоалар келиб, қўл кўтариб кетиши мумкин. Шу сабабли бу ердан очко билан қайтиш кўп нарсаларни англатади.


Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика