RU

Последние новости

08:58Sofascore. Кечаги учрашув учун "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  2 08:20Про лига. Бугун мавсумдаги сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтади  0 07:36EЧЛ турнир жадвали. «Ливерпул»да юз фоизли натижа. «Реал» 24-ўринда  23 03:42Небойша Йовович: "Насаф" бугун креативлик ва бўшлиқ яратишда оқсади. Биз эса интизомни сақлаб қолдик"  1 03:00ЕЧЛ. "Ливерпуль" "Энфилд"да "Реал Мадрид"ни ожиз қолдирди. Мбаппе муҳим паллада пенальтидан гол ура олмади  189 02:55ЕЧЛ. "Ювентус" ва "Астон Вилла" дуранг ўйнашди. "Боруссия Д"да йирик ғалаба ва бошқа натижалар  8 02:14Руд ван Нистелрой шу ҳафтанинг ўзида АПЛ клубида иш бошлайди!  0 00:50ОЧЛ-2. "Насаф" ўз уйида Қувайт клубига мағлуб бўлди, Комилов иккинчи голда қўпол хатога йўл қўйди  5 00:03"Бавария" Носир Ал Ҳелайфидан узр сўради  1 23:30ОЧЛ 2. "Шабаб Ал Аҳли" 0:2 ҳисобида орта бора туриб, якунда супер камбэк қайд этди. "Насаф" расман гуруҳда қолиб кетди  13 22:59Жамшид Искандеров "Навбаҳор"ни тарк этди(ми?)  18 22:37Рўзиқул Бердиев: "Мавсумнинг қайсидир қисмида 12 та мағлубиятсиз серия қайд этаётгандик, ҳозир эса кетма-кет тўртта мағлубият. Жуда ҳунук ҳолат"  79 21:51Тони Кроос "Golden boy" тақдимотида йил ўйинчиси мукофотига лойиқ кўрилди  4 21:2517 ёшли Ламин Ямаль "Golden Boy" совринини қўлга киритди!  10 21:04ОЧЛ-2. "Насаф" чемпионликдан кейинги 4-ўйинида ҳам мағлуб бўлди  319

Илёс Зейтуллаев: "Бугунги учрашувда 3-4 йиллик умримни йўқотдим. Мен Пеп Гвардиола эмас, ангренлик Илёс Зейтуллаевман" Новости

Илёс Зейтуллаев: "Бугунги учрашувда 3-4 йиллик умримни йўқотдим. Мен Пеп Гвардиола эмас, ангренлик Илёс Зейтуллаевман"

Суперлига 8-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – "Локомотив" (3:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Илёс Зейтуллаев матбуот анжуманида иштирок этди

- Ўйин ҳақида

- Ичимга сиғмаяпман, жуда эмоционал ҳолатдаман. Яратган бугун бизга ғалабани тақдим этди. Йигитларга раҳмат айтаман. Мураббийлар штабига ҳам миннатдорчилик билдираман. Улар менинг илк кунимдан бери тўхтовсиз ишлашмоқда. Отам бугунги учрашувни стадиондан кузатди. Оиламга ҳам катта раҳмат айтаман. Улар Италиядан бугунги баҳсни томоша қилиш учун етиб келишди.

- Жамоанинг биринчи ва иккинчи бўлимдаги ўйинига баҳо бериб ўтсангиз? Танаффусдан сўнг жамоа ўйини ўзгарди.

- "Сурхон"га қарши кечган ўйинда ҳам шундай ҳолатда эдик. Танаффус вақтида йигитларнинг кўзидаги оловни кўрдим ва ўшанда ғалаба қозонишимизни сездим. Иккинчи бўлимда футболчиларим супер ўйин намойиш этишди. Мен бош мураббий эмас, мухлис бўлганимда, бугунги учрашув менга ёқди, деган бўлардим.

- Демак жамоа иккинчи бўлимда руҳият ва иштиёқ эвазига рақибдан устун келдими?

- Барча элементлар бизга ёрдам берди, дея оламан. Рақиб жамоа ҳам бизни яхши ўрганиб чиққани маълум бўлди. Биринчи бўлимда майдон марказидаги ҳукмронликни тўлиқ рақибга бериб қўйдик. Танаффусдан кейин эса ўйинчиларимиз майдон марказида яхшироқ ҳаракат қилишди ва шу сабабли ҳужумга ўтишимиз осонлашди. Характер ва жисмоний ҳолатимиз катта роль ўйнади. "Локомотив" жамоаси ҳам бугун яхши ҳаракат қилди.

- Бугунги ғалаба "Бунёдкор"нинг натижаларини яхшилашга ёрдам бера оладими? Бугунги ғалабадан сўнг ўзингизни қандай ҳис этмоқдасиз?

- Мен футбол ўйнаган вақтларимда бундай эмоцияларни ҳис этмаганман. Майдонда ҳар доим ўйин ҳақида ўйлайсиз ва бунчалик ҳиссиётларга берилмайсиз. Бугун 3-4 йиллик умримни йўқотдим (кулади), аммо бундай ҳиссиётларни ҳеч қаердан топа олмайсиз. Бугунги ғалаба жамоа учун катта трамплин бўла олади. Шу сабабли, бугунги ғалаба жуда-жуда муҳим ҳисобланади. Бугун ғалаба қозонмаганимизда, поезд янада узоқлашиб кетар эди. Кейинги баҳсга қадар тикланиб олишимиз керак. Кийиниш хонасида йигитларга иккита хабар айтдим. Яхшиси, биз бугун ғалаба қозонганимиз. Иккинчиси эса, кейинги баҳс энг қийини бўлиши.

- Ҳозирги вақтда "Бунёдкор" характер ва кураш сабабли очколарни қўлга киритмоқда. Жамоанинг ўйинида сизнинг имзоингизни қачон кўришимиз мумкин? "Бунёдкор" тактик томонлама қачон ўзгаради? Сиз Европалик мутахассис ҳисобланасиз ва барча мухлислар сизнинг услубингизни кўришга қизиқмоқда.

- Тактик услуб деганда, айнан нимани назарда тутаётганингизни билмайман, балки чиройли ва ҳужумкор футболни назарда тутаётгандирсиз. Лекин мен Пеп Гвардиола эмас, Илёс Зейтуллаевман. Тўғри, Италияда кўп вақт давомида истиқомат қилдим. Жан Пьеро Гасперини ва Маурицио Сарри каби машҳур муррабийлар билан ишладим, аммо мен Илёс Зейтуллаевман ва менинг футболим бошқача бўлади. Мен ҳали ҳамон ангренлик оддий бир йигитман, фақатгина Италияга кўчиб кетганман. Мева кутишдан аввал дарахт экиш керак. Меҳнат қилишда давом этсак, ўйинимиз ижобий томонга ўзгариши аниқ. Биз тўғри йўлдамиз, дея оламан. Яратган Эгам бизни чиройли футбол билан сийлашига ишонаман. Лекин ҳозир очколар жамғариб туришимиз керак.

- Дарвозабон Марин Любич ўтган учрашувда қаҳрамонга айланганди, бугун эса у хатога йўл қўйди. Любичнинг ўйинига қандай баҳо берасиз?

- Любич бугун ажойиб ўйин намойиш этди. У гол ўтказиб юборган бўлиши мумкин, аммо унинг маҳоратига шубҳа қилмаймиз. У бизни кўпгина вазиятларда қутқарди. Иккинчи дарвозабонимиз Сарвар Каримов ҳам ажойиб дарвозабон саналади. Бизда тенг даражадаги иккита дарвозабон бор.


Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика