RU

Последние новости

20:05Суперлига. "Хоразм" – "Сурхон" 1:1 (матнли трансляция)  5 20:00Суперлига. "Қизилқум" – "Бухоро" 1:0 (матнли трансляция)  0 19:43Эксперт фикри. Расул Раҳмонов: "Андижон"да ўзига бўлган ишонч уйғонмоқда"  0 19:22"Бунёдкор" стадиони CAFA мусобақаси мезбони бўлиб қоладими?   5 18:37"Андижон" Қаршида "Насаф" билан дуранг қайд этган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 18:24"Нефтчи" Қўқонда қийин ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 18:06"Бунёдкор" стадионида тахминан 2 ой футбол ўйнаб бўлмайди  6 17:39Суперлига. "Шўртан" "Бунёдкор"ни Тошкентда ютмаган  0 17:15"Реал" Родригога ўринбосар топиб қўйди  2 16:52"Одатда майдон ўзига келиши учун 6-8 ҳафта керак бўлади. Билим бўлмаса, бир зумда майдонни "ўлдириб қўйиш" мумкин" — агроном  7 16:32Суперлига. "Қизилқум" – "Бухоро". Превью  2 16:16Концертдан кейинги "Бунёдкор"  19 16:04Суперлига. 18-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  6 15:50Арда Гюлер Женнифер Лопезнинг концертига ташриф буюрди, Антуан Гризманн касбини ўзгартиради. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  8 15:30Суперлига. "Хоразм" – "Сурхон". Превью  2

Илёс Қурбонов: "ОКМКга қарши ўйинга уч очко учун чиққандик. Колосовский унга таклиф бўлгани сабаб клубдан кетди" Новости

Илёс Қурбонов: "ОКМКга қарши ўйинга уч очко учун чиққандик. Колосовский унга таклиф бўлгани сабаб клубдан кетди"

Суперлига 23-тур доирасидаги "Металлург" — ОКМК (1:1) ўйинидан сўнг мезбонлар катта мураббийи Илёс Қурбонов матбуот анжуманида иштирок этди.

— Бугун иккита турли тайм гувоҳи бўлдик. Биринчи бўлимнинг ярмидан сўнг ўйинни бўшаштириб юбордик, аммо рақиб вазиятлардан фойдалана олмади. Танаффусда йигитларга кўрсатма бердик ва иккинчи таймда улар яхши ҳаракат қилишди. Ўз вазиятларимиздан фойдалана олмадик.

Бизга ғалаба керак, вазиятнинг ўзингиз ҳам кўриб турибсиз. Бугун уч очкога ўйнаган эдик, аммо бироз етишмади. Йигитларга эса миннатдорчилик билдираман.

— Секулич ва Собиржонов бугунги ўйин учун қайдномада йўқ эди. Бунинг сабаби нимада?

— Уларда жароҳат бор эди. Улар бу ўйинга тайёргарлик кўришмади. Аммо, жароҳатлари жиддий эмас ва умид қиламанки, кейинги ўйинларда тайёр бўлишади.

— Колосовский кетганидан сўнг тактикада ўзгаришлар қилдингизми? Академиядан дебют қилган ўйинчилар ҳақида фикрингиз?

— Колосовскийда бошқа таклифлар бор эди, шу сабаб ўзининг хоҳишига кўра хайрлашдик. Бугунги ўйинда тактик ўзгаришлар бўлмади, сабаби вақт етарли эмасди. Таркибда бироз ўзгартиришлар киритдим. Академиямиздан 2007 йилда туғилган ўйинчини асосий таркибда туширдик. Ўйлайманки, дебют учун ёмон ўйин бўлмади. Яна бири захирада эди, аммо уни туширишга имкон бўлмади. Мақсадимиз академиядан ўйинчиларни асосий таркибда ўтказиш. Машғулотларга ҳам академиядан 6-7 нафар ўйинчилар жалб қиляпмиз.

— Бир неча ўйинлардан бери Шаҳзоджон Неъматжоновни асосий таркибда кўряпмиз. Аммо, фикримча, бугун унинг ўрнига туширилган Далер Шарипов яхшироқ таассурот қолдиргандек.

— Далер Шариповни захирадан майдонга тушириб, мақсадимиз ўйинни кучайтириш эди. Неъматжонов ҳам ёмон ўйин ўтказди деб бўлмайди.



Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика