RU

Последние новости

00:07АПЛ. "Челси" Эстеваонинг 90+5 дақиқада урган голи эвазига "Ливерпул"ни мағлуб этди  40 23:55"Тобол" ва Шахбоз Умаров Қозоғистон кубогини қўлга киритди  0 23:50"Бухоро" "Пахтакор"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, "Динамо" эса сафарда "Сурхон"ни енгди.  0 23:01Февзи Давлетов: "Негадир бир текис ўйин кўрсата олмаяпмиз"  3 22:38Вадим Абрамов: "Каннаваро "Олтин тўп" олганини биламан. У зўр футболчи бўлган. Афсуски, бизда ўйнамайди, балки мураббийлик қилади"  5 22:10АПЛ. "Арсенал" ва МЮ ўз уйида ишончли ғалабага эришди  10 21:57Александр Хомяков: "Афсуски, кўп гол ўтказиб юбордик"  5 21:22Камолиддин Тожиев: "Чиройли ўйин бўлди, ғалаба учун ҳаммага раҳмат"  1 21:03Суперлига. Пенальтидан гол урилмаган "Бунёдкор" ва "Насаф" учрашувида кетма-кет учинчи марта 2:2 ҳисоби қайд этилди  102 20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  4 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  16 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  32 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  12

Илҳом Мўминжонов: "Одил Аҳмедов билан боғлиқ миш-мишлардан хабарим йўқ" Новости

Илҳом Мўминжонов: "Одил Аҳмедов билан боғлиқ миш-мишлардан хабарим йўқ"

Про лиганинг 23-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Нурафшон" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Илҳом Мўминжонов ўз фикрларини билдириб ўтди.





- Ўйин ҳақида

- Хабаринглар бор, муддатидан аввал Про лига чемпионлигига эришиб Суперлигага чиқдик. Шу сабаб бир қатор тажрибали футболчиларимизга дам олиш учун имконият яратдик. Майдонга асосан, ўйин амалиёти кам бўлган ҳамда ёш футболчиларни туширдик. 

Ўйинда биринчи бўлиб гол урганимизга қарамай, ҳимоячимизнинг қўпол хатоси эвазига дарвозамиз томон пенальти белгиланди. Шу сабабли гол ўтказиб юбордик. Бугун "Нурафшон" учун ҳал қилувчи ўйин эканини билардик, уларга фақат ғалаба зарур эди. Якунда ўйин дуранг натижа билан тугади. Кейинги турда "Динамо" билан ўйнаймиз ва бу ўйинга тайёргарлик жараёнига киришамиз. Мана ҳозирги кунда U-18 жамоамиз ҳам чемпионлик учун курашмоқда. Албатта, ёш футболчиларимизга ҳам эътибор қаратган ҳолда улар орасидан муносибларини таркибга жалб этамиз.

- Про лига чемпионлиги орқали Суперлига йўлланмасини нақ қилган "Нефтчи"нинг трансферлар борасидаги режаси қандай?

- "Нефтчи" шонли тарихга эга бўлган клуб. "Нефтчи" номи – бу бренд, буни кўпчилик яхши билади. Раҳбарият бизга жамоанинг аввалги мавқеъини тиклаш учун вазифа қўйган. Албатта, таркибга иқтидорли футболчиларни жалб этамиз, улар билан музокара ўтказамиз. Мақсад келгусида "Нефтчи"ни Осиё чемпионлар лигасига олиб чиқиш.

- Сўнги вақтларда турли манбалар таниқли футболчи Одил Аҳмедов янги мавсумни "Нефтчи"да бошлаши мумкин деган хабарлар тарқалди. Бунга муносабатингиз қандай?

- Очиғи, бундан хабарим йўқ.

- Демак, Аҳмедов "Нефтчи"га келиши кутилаётгани йўқ, шундайми?

- Такрор айтаман, бу жараёндан хабарим йўқ.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика