RU

Последние новости

08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  0 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  6 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  5 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  2 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  4 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  105 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  1 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" ўз майдонида "Нефтчи"га мағлуб бўлди, "Машъал" эса "Бухоро" билан дуранг ўйнади  4 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  1 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0

Илҳом Мўминжонов: "Мақсад Суперлигага фақат чемпионлик орқали чиқиш" Новости

Илҳом Мўминжонов: "Мақсад Суперлигага фақат чемпионлик орқали чиқиш"

Про-лиганинг 11-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Янгиер" (2:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Илҳом Мўминжонов матбуот анжуманида иштирок этди.





Ўйин ҳақида

- Бугунги ўйинда ғалаба қозонишимиз шарт эди. Чунки 2 та сафарда олдига Суперлига йўлланмаси вазифаси қўйилган жамоаларга мағлуб бўлгандик. Бугун яна ҳимоя чизиғимиз нолга тенг ўйин кўрсатди. Ҳужум чизиғида иккита гол урдик, улар ўзларини фаолликларини кўрсатишди. Ғалаба билан шогирдларимни табриклайман. Навбатдаги тур учрашувларига яхши тайёргарлик кўриб очколар жамғаришда давом этамиз. Мақсадимиз битта, мавсум якунида Суперлига йўлланмасини қўлга киритиш. Бугун жамоамиз футболчилари кўзлари ёниб ўйнашди.

- Ҳимоячи Умар Адҳамзода бугун фаол ўйин кўрсатди. Нега бу футболчи кўпроқ захирада қолаяпти?

- Жами 20 нафар футболчимиз бор. Сайдулло Раҳматовда озроқ чарчоқ аломатлари кўрингани боис бугун Умар Адҳамзодани туширдик. У бугун чиройли ўйини билан ўзини кўрсатди. Чемпионат узоқ, шунга бугун Абдуллоҳ Олимов, Сайдулло Раҳматов каби футболчиларга дам бердик. 

- Жамоа ўйин услубида ранг-баранглик йўқдек. Ҳал қилувчи ўйинларда бу холат панд бериши эҳтимоли бор, бунга қандай изох берасиз?

- Биз ротацияларга қўл уришда давом этамиз. Бугунги ўйинни бошқачароқ услубда бошладик ва якунда ғалабага эришдик. Ундан олдинги мағлубиятли ўйинларда омад етишмагани ва чарчоқ панд берди. Рақиблар бизга нисбатан иккинчи бўлиб ўйнамоқда. Про-лигада номдор мураббийлар ишлайди, улар бизни ўйинни кузатади, таҳлил қилади. Машғулотларда ранг-баранг услублар устида ишлаймиз.

- "Нефтчи" икки мавсумдан буён Про-лигада қолмоқда. Айни вақтда жамоа мухлислари сиздан фақат Суперлига йўлланмасини кутишаётгани аниқ. Лекин охирги 2 турда энг яқин таъқибчи жамоаларга имконият бой берилди. Хусусан "Олимпик" билан ўйиндан сўнг билдирилган фикрларга нисбатан эътирозлар кузатилди...

- "Олимпик" билан баҳсда ҳақиқатдан мағлуб бўлдик. Бундан ташқари омад ҳам етишмади. Иккинчи бўлимда футболчиларимизнинг кўплаб ҳаракатлари ўхшамади. Шунингдек, захирадан туширилган футболчилар ҳам ўзларини кўрсата олишмади. Тўғри, "Нефтчи" икки мавсумдан буён Про-лигада қолмоқда. Қаердадир йўл қўйилган хато эвазига шундай холат юзага келган. Ишлашда давом этамиз, хатоларни таҳлил қиламиз. Айтиб ўтганимдек, мақсадимиз фақат чемпионлик орқали Суперлига йўлланмасига эга чиқиш.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика