RU

Последние новости

23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  1 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  9 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  11 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  0 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  9 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  61 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  297 20:10Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди  12 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  5 19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  6 18:34ФИФА пенальти қоидаларини ўзгартиришни режалаштирмоқда  7 17:24Вольтемаде: "Бирор нарса қилиб, кейин "кечирасиз" дейиш футболнинг бир қисми эмас. Менга адолатли кураш ёқади"  4 16:56Суперлига. 24-турда ишловчи ҳакамлар маълум   0 16:40Мутолаа учун. Самарадорлик бўйича Фалькао ва Жирудан қолишмаган ҳужумчи фаолиятини якунлади  0 16:20Про лига. 16-тур баҳсларига ҳакамлар тайинланди  0

Илҳом Мўминжонов: "Бугун футболчиларим "Шўртан"ни "ўйиндан олдин ютиб" майдонга тушишди" Новости

Илҳом Мўминжонов: "Бугун футболчиларим "Шўртан"ни "ўйиндан олдин ютиб" майдонга тушишди"

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги мусобақасининг гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Нефтчи" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Илҳом Мўминжонов матбуот анжуманида иштирок этди.





Ўйин ҳақида

- Бугун мағлубиятга учрадик. Футболчилар рақибни "олдиндан ютган" ҳолда майдонга чиқишди. Ҳар қандай рақибни ҳурмат қилиш керак. Ўзларинг кўрдинглар, бугунги ўйинда биронта хавфли вазият ҳам бўлмади. Бу мағлубиятдан сўнг тўхтаб қолмаймиз.

Бугун Про-лиганинг 5 та тури давомида ўйин амалиётига эга бўлмаган футболчиларни майдонга туширгандик. Лекин улар ҳам тажрибали, маҳоратли футболчилар ҳисобланишарди. Бугун ютқазишга ҳаққимиз йўқ эди. Олдинда иккита ўйинимиз бор, бу учрашувларда ғалаба қозониб кейинги босқичга чиқишга ҳаракат қиламиз.

- "Шўртан" бугун мавсумдаги илк ғалабасини кучли рақиб устидан қўлга киритди. Бугунги мағлубиятни қандай изоҳлайсиз?

- Айтиб ўтдим, бугун йигитлар "ўйиндан олдин рақибни ютиб" майдонга тушишди. Рақибга ҳурмат билан қарамаганимиз панд берди. Биз ўйиндан олдин футболчиларга юқори прессингда ўйнаш, позицион ҳужумлар ташкил этиш ва стандарт вазиятларда ҳушёр бўлишларини таъкидлаган эдик. Бугунги ўйинга руҳият ҳам таъсир кўрсатди. Рақибга нисбатан ҳурмат билан қарамаганимиз эвазига мағлуб бўлдик. Мураббийлар штаби билан хатолар устида ишлаймиз.


Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика