RU

Последние новости

19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   0 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  0 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  12 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  1 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  40 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  2 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  63 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1

Илҳом Мўмижонов: "Ҳакам Аброр Исмоиловга ҳақли равишда қизил карточка кўрсатди" Новости

Илҳом Мўмижонов: "Ҳакам Аброр Исмоиловга ҳақли равишда қизил карточка кўрсатди"

Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Нефтчи" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Илҳом Мўминжонов матбуот анжуманида қатнашди.

"Пахтакор"нинг охирги 2та учрашувини ўрганиб чиққан ҳолда жиддий тайёргарлик кўрган эдик. Мақсадимиз қарши ҳужумда вазиятлар яратиб гол уриш эди. Ўйинимиз 15 дақиқаликда яхши чиқди. Кейин эса қизил карточка. "Пахтакор" майдонида бир киши кам бўлиб ўйнаш қийин",- дейди Илҳом Мўминжонов.

- Аброр Исмоилов қизил карточка олишда неча фоиз ўзининг айби бор?

- Биринчи бўлимдан кейин кўриб чиқдик. Ҳакам ҳаққоний тарзда қизил карточка кўрсатди. 

- Қизил карточка ўйинга тайёрланган режаларни қанчалик ўзгартириб юборди?

- Агар аҳамият берсангиз марказдаги футболчимизни йўқотганимизга қарамасдан схемамизни ўзгартирмадик. Ҳимоявий ўйин қилишда давом этдик. Қизилдан сўнг биринчи зонадаёқ ҳимояланишни бошладик, дея оламан. Иккинчи зонада кучимиз етмасди. "Пахтакор"нинг шу кунгача урган голларида ҳаммасида қанотдан узатма бўлган. Диққатни йўқотиб гол ўтказиб юбордик. Барибир ҳавотирим ўринли бўлиб чиқди. Қанотдан узатилган тўп дарвозамиздан жой олди. Мураббийнинг яхши ўйланган тактикаси экан. 

- Агар қизил карточка бўлмаганида натижа қандай кўриниш оларди?

- Ғалаба учун ўйнардик. "Пахтакор"нинг олдинги чизиғи рақибга позицион ҳужум қилишга беряпти. Аввалги "Пахтакор" юқори прессинг билан ҳаракат қиларди. Позицион ҳужумда ўйлаганларимиз ўхшамади. Хавфли вазиятлар ўзи кам бўлди. 

Футболчилар вазифаларимни бажаришди. Иккинчи зонада рақибни қабул қилар эканмиз қарши ҳужумга чиқмаймиз. Агарда янада орқароқда ўйнасак қарши ҳужумга чиқишимиз мумкин эди. Рақиб иккинчи зонада тўп йўқотса прессинг қилмайди. Биз ҳам оддий жамоа эмасмиз. Жамоа гол урса ютади ёки дуранг ўйнайди. Навбатдаги учрашувларга тайёргарлик кўрамиз. 

Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика