RU

Последние новости

17:39ПСЖда можаро: футболчилар Луис Энрикенинг тактикасидан норози  0 17:12Сердар Азмун: "Ўзбекистон терма жамоаси сўнгги маротаба бизга жиддий муаммо туғдирганига 12 йил вақт бўлди"  23 16:58Икки турда максимал натижа: Эрон устидан тарихий ғалабага эришамиз(ми)?  5 16:36"Барселона" Войцех Шенснини Чемпионлар Лигаси учун рўйхатдан ўтказди  1 16:07"Коринтианс" молиявий муаммолар гирдобида: Депай Бразилияни тарк этиши мумкин  1 15:38"Бавария" Мусиала билан шартномани янгилаб қўймоқчи  0 15:07"Ливерпуль" ҳимоячиси билан шартномани узайтиради  2 14:40"Арсенал" "Лейпциг" ҳужумчисини сотиб олиш режасидан воз кечмаган  0 14:14Хавига МЮда ишлаш варианти таклиф этилмоқда  8 13:49"Байер" ярим ҳимоячиси "Бавария"га ўтмоқчи  1 13:21Амир Ғаленои: "Биз дастлабки икки учрашувда гол ўтказиб юбормаган ягона жамоамиз. Эрон – дунёдаги энг яхши мамлакат"  17 12:55Германия дарвозабони терма жамоага чақирувдан бош тортди  0 12:25Клопп футболга қайтмоқда!  4 11:53Жалолиддин Машарипов: "Эроннинг кучсиз томонлари ҳақида эронлик журналистлар олдида гапиришим тўғри эмас"  8 11:42Владо Радманович: "Катанец билан ўйин давомида доимий алоқада бўламиз"  16

Икром Алибоев ва "Сеул" клуби ўзаро ҳамкорликни тўхтатди Новости

Икром Алибоев ва "Сеул" клуби ўзаро ҳамкорликни тўхтатди

Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Икром Алибоев "Сеул" клубини тарк этди.

Ҳамюртимиз 2019 йил бошида Жанубий Кореянинг "Сеул" клубига кўчиб ўтган ва 3 йиллик шартномага имзо чекканди.  Кеча "Сеул" клуби инстаграмдаги расмий саҳифаси Икром Алибоев билан хайрлашув постини жойлади:  

"Алибоев билан шартномани бекор қилиш ҳақида

"Сеул" клуби аъзоси Икром Алибоев икки томонлама келишув асосида шартномани бекор қилди. "Сеул" клуби Алибоевнинг ўйинлари, натижалари учун миннатдорчилик билдиради. Унинг кейинги фаолиятида омад тилаймиз".


Бу борада Икром Алибоев билан боғландик ва унинг фикрлари билан қизиқдик.


"Клуб билан келишувни бекор қилишимнинг энг катта сабаби жароҳатим. Айнан шу жароҳат туфайли 7 ойни футболсиз ўтказдим. Бу мен учун ёмон, сабаби футболчининг фаолияти қисқа давом этади. Имкон борича кўпроқ ўйин ўтказишим керак. Шу боис клубдан кетишга қарор қилдим. Аслида шу йил охиригача шартномам бор эди ва клубда қолиб майдонга тушмай шунчаки маош олиб юрсам ҳам бўларди. Лекин бундай қилолмасдим ва клуб билан келишган ҳолда шартномани бекор қилдик.

Ҳозирча қайси жамоада ўйнашим аниқ эмас. К Лига клубларидан бирига ўтиш ниятидаман. Аслида К1 ёки К2 лига клуби бўладими бунинг катта фарқи йўқ. Агар шартнома туза олмасам яна ярим йил футболсиз қоламан. Шу сабабли жароҳатимдан тикланиб яна аввалги формага қайтишим учун ҳаракат қилишим зарур", - дейди Икром Алибоев championat.asia сайтига.


Рейтинг: +30   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика