RU

Последние новости

19:57"Барса" 17 ёшли озарбайжонлик футболчи билан шартнома имзолади  1 19:28"Алавес" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 19:25Ўзбекистон — Ўмон 0:1 (Матнли трансляция)  97 19:03АПЛ. "Челси" Лондон дербисида ишончли ғалабага эришди  11 18:57"CAFA Nations Cup-2025". Қирғиз Республикаси ва Туркманистон ўзаро дуранг ўйнади  25 18:23"Тоттенхэм" — "Борнмут" ва МЮ — "Бёрнли" ўйинлари учун таркиблар маълум  2 18:19"Ал Наср" — "Ал Батаэҳ". Ғаниев Лига кубоги учун ўйинда асосий таркибда  2 17:52"Ньюкасл" 85+5 млн евро эвазига ҳужумчи харид қилди?!  10 16:53EЧЛ умумий босқичи тақвими: ўйинлар 16 сентябрдан 28 январгача бўлиб ўтади. "Реал" "Атлетико" билан дербидан 2 кун ўтиб, 30 сентябрь куни "Қайрат" меҳмони бўлади  10 15:2240 ёшли Роналду Португалия терма жамоасига чақирилди. Бруно, Феликс, Витинья, Далот ҳам рўйхатда  2 14:48Катта футболга йўл очувчи мусобақа — УЕФА Ёшлар Лигаси: "Қайрат" илк бор ЕЧЛда қатнашади  3 14:41Расман: Нкунку "Челси"дан "Милан"га ўтди  2 14:12"Байер" 30 миллион евролик трансферни амалга оширмоқда  0 13:31"Бавария" Жексонни 65 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқи билан 15 млн еврога ижарага олади. Мюнхенликлар "Челси" билан келишиб олди  3 12:45Ўзбекистон терма жамоаси октябрь ойида Малайзияда Уругвай билан ўйнайди   14

Абрамов, Алибоев, Неъматов ва Сергеев — Суперлигада 1-давранинг энг яхшилари Новости

Абрамов, Алибоев, Неъматов ва Сергеев — Суперлигада 1-давранинг энг яхшилари

7 июль санасида Суперлиганинг биринчи даврасига якун ясалганидан хабарингиз бор.

Айни пайтда жамоалар танаффусга йўл олишган. Ёзги трансфер ойнаси эса давом этмоқда. 

Championat.asia сайти ўз анъанасига мувофиқ биринчи давранинг энг яхшиларини тузиб чиқди.

Championat.asia сайти талқинига кўра 1-давранинг энг яхши дарвозабони – Абдувоҳид Неъматов ("Насаф").

Ўтган мавсум Суперлигада энг зўр ўйинчилардан бири бўлган ва "Насаф"нинг чемпионлигига катта ҳисса қўшган Абдувоҳид Неъматов 1-даврада ишончли ҳаракатлари билан жамоаси қўрғонини хавфдан сақлаб турди. Шундай қилиб, Абдувоҳид Неъматов Championat.asia талқинида 1-давранинг энг яхши дарвозабони дея эътироф этилди.

Неъматовнинг 1-даврадаги статистикаси: 14 ўйин, 6 қуруқ ўйин, 33 та сейв ("Sofascore" порталига кўра), 11 та гол ўтказган.


Championat.asia сайти талқинига кўра 1-давранинг энг яхши мураббийи – Вадим Абрамов ("Динамо").

Суперлиганинг гранд клубларига таққослаганда анчайин камтар таркибга эга бўлган "Динамо" Абрамов бошчилигида биринчи давранинг ёрқин жамоаларидан бири бўлди. Ўйин томонлама ҳам самарқандликлар мухлислар меҳрини қозонишди. "Динамо" 15 ўйинда 8 ғалаба, 5 дуранг ва 2 мағлубият қайд этди ва биринчи даврани 3-ўринда якунлади. Шундай қилиб, Вадим Абрамов Championat.asia талқинида 1-давранинг энг яхши мураббийи дея эътироф этилди.


Championat.asia сайти талқинига кўра 1-давранинг энг чиройли голи муаллифи – Икром Алибоев ("Нефтчи").

Суперлиганинг 14-турида "Қизилқум" жамоаси ўз майдонида "Нефтчи"ни қабул қилди. Учрашувнинг 68-дақиқасида фарғоналиклар ярим ҳимоячиси Икром Алибоев чамаси 28-30 метрлардан рақиб дарвозасининг тўққизлигини нишонга олди ва ҳисобни очди. Ана шу шедевр Championat.asia талқинига кўра 1-давранинг энг чиройли голи дея эътироф этилди.




Championat.asia сайти талқинига кўра 1-давранинг энг яхши футболчиси – Игорь Сергеев ("Пахтакор").

ОК-2024 да олган жиддий жароҳатидан кейин узоқ вақт футбол ўйнай олмаган Игорь Сергеев мавсум стартидан олдин "Пахтакор"га қайтди. Қайтганда ҳам энг яхши формасига кириб олди. Игорь биринчи даврада 11 та гол урди ва битта ассист берди. Айни пайтда тўпурарлар пойгасида якка пешқадам бўлиб турибди. Шундай қилиб, Игорь Сергеев Championat.asia талқинида 1-давранинг энг яхши футболчиси дея эътироф этилди.


Ресан, Ратиньо, Цигер... Суперлиганинг 1-давра легионерлар рамзий терма жамоаси

Рейтинг: +3   

Комментарии

   
12 июл 19:41:31
BXZ BXZ
Жуда иродаси кучли футболист шундай огир трамвадан кейин кайтиб Мтжда хам гол урди Супер лигада ту́пурар бу́лди биринчи даврада .Омадини берсин Игорьни Мтжда ва Пахтакорда янада ту́пурарлиги юкори даражага чиксин ва биз мухлисларни кувонтирсин .
   
12 июл 18:01:20
Бахтиёр Ашуров
Сергеевда иккита асис!
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика