RU

Последние новости

14:22Гвардиола "Арсенал"га қарши ўйин ҳақида: "Фаолиятимда ҳеч қачон бунчалик узоқ ҳимояланмаганмиз"  1 13:31Гол уриб, қизил карточка олган Экитике кечирим сўради  1 12:51Моуринью "Риу Аве" билан 1:1 ҳақида: "Бош ҳакамда ирода йўқ"  4 12:44ЎФФ президенти Миллий терма жамоа ўйинчилари билан учрашди  0 11:58Футзал. Бугун Ўзбекистон Қирғизистон билан ўйнайди  0 10:55Пролига. "Олимпик-Mobiuz" бугун Нукусда меҳмон бўлади  0 10:32МЮ қишда тажрибалироқ дарвозабон билан шартнома имзоламоқчи  5 09:38"Ливерпуль" ҳужумчиси гол уриши билан қизил олди  0 09:10ФИФА 2030 йилги жаҳон чемпионатини 64 та жамоа билан ўтказишдан манфаатдор - манба  15 09:05Goal. 2026 йилги "Олтин тўп" даъвогарлар рейтингини тузди. Амалдаги "Олтин тўп" соҳиби ТОП-5 да ҳам эмас  13 08:47Расман: "Барселона" юлдузларидан бири жароҳат туфайли узоқ муддатга сафдан чиқди  4 08:20Саудия қироли кубоги. "Олтин тўп" соҳиблари майдонга тушмаган баҳсда "Ал Насср" ва "Ал Иттиҳод" кейинг босқичга чиқди  1 07:48Ҳусанов жароҳат сабабли "Манчестер Сити"нинг нечта учрашувида майдонга тушмаслиги маълум  15 02:24Италия кубоги. "Милан" "Лечче"га қарши учрашувда навбатдаги ишончли ғалабасини қайд этди  2 02:20Ла Лига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Леванте"ни йирик ҳисобда таслим этди  20

Икки эртакнинг якуни бир нуқтада. Афсонанинг хайрлашув ўйини Новости

Икки эртакнинг якуни бир нуқтада. Афсонанинг хайрлашув ўйини

Лука Модричнинг хайрлашув учрашуви, Марокаш эртаги билан параллелл келди. Нима ҳам дердик! Икки эртакнинг якуни бир нуқтада кесишди, якунда бир томон мағлуб бўлишга мажбур.



Финал остонасида мағлуб бўлганлар тўқнашуви.

Одатда 3-ўрин учун кечадиган баҳслар, биз кутганчалик қизиқ ўтмайди. Жамоалар руҳий томонлама синган тарзда баҳсга етиб келишади, бу эса ўйин “картинаси”га таъсир ўтказмасдан қолмайди. Ярим финалда хорватлар 0-3, африкаликлар эса 0-2 ҳисобида мағлуб бўлишганидан хабардорсиз. Иккала томонда ҳам, воқеалар ривожи табиий тарзда юз берди, сенсация содир бўлмади ва кучлилар ғалаба қозонди. Шу сабабдан, бугунги баҳс олдингиларидан фарқли, томонлар аламли тарзда мағлуб бўлишмади ва катта эҳтимол, бугун медаль учун жанг бўлади. Хорватия 1998 йилги мундиалда бронза ва 2018 йилги чемпионатда кумуш медалларга эга чиққан. Марокашда эса бутунлай бошқача кайфият, улар мундиалларда жами 5 бор қатнашишган ва бирор маротаба медалларга эга чиқишмаган. Бунгача ҳали гуруҳдан чиқа олмаган терманинг, мўжизавий тарзда ярим финалга қадар етиб бориши, фавқулодда камёб ҳодиса. Эртак якуни яхши тугаши учун, бронза медалларининг қўлга киритилиши айни муддао бўларди. Шу томондан иштиёқ африкаликларда кўпроқ бўлса керак.  

Эҳтимолий ўйин “картина”си. 

Жамоалар гуруҳ босқичида бир квартетдан жой олганини биласиз. Гуруҳ босқичи доирасидаги ўйинда 0-0 ҳисоби қайд этилагн. Ўшанда, Хорватия биринчи рақамли жамоа бўлиб ўйнаган, вазиятлар ва дарвозага зарбалар йўллаш бўйича Марокаш устунлик қилган. Бугун ҳам катта эҳтимол, хорватлар биринчи рақамли жамоа бўлиб ўйнашади, африкаликлар эса омадларини қарши ҳужумлардан излашсалар керак. Кадрлар ва ресурслар масаласида сифат европаликлар тарафда, Марокаш эса кучли иштиёқ ва тартибли ўйин эвазига ғалаба қозонишга ҳаракат қилади. 

Афсонанинг хайрлашув ўйини.

Криштиануга тенгдош бўлган Лука Модрич ҳозирда 37 ёшда ва Марокашга қарши ўйин афсона учун терма либосидаги сўнгги катта чиқиш бўлиши мумкин. Шу томондан хорватлар ўз даҳолари учун, совға тайёрлашга урунишсалар керак. Лука шубҳасиз, хорват футболи тарихидаги энг яхши футболчи, афсона кетар чоғида сўзсиз бунга ҳақли. Модричнинг эҳтимолий хайрлашув ўйини, бугунги баҳсга интрига қўшишига ишонаман. Нима ҳам дердик! Икки эртакнинг якуни бир нуқтада кесишди, якунда бир томон мағлуб бўлишга мажбур. Кўрамиз ва кузатамиз.

Сизчи? Қадрдон ўқувчи, қайси томоннинг имкониятларини юқори баҳолайсиз?


Жалолиддин Халилов.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика