RU

Последние новости

01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  1 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  1 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  16 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  1 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  1 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  22 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3

Игорь Штимац: "Ростини айтсам, ҳозирги даражамиз шу. Ўзбекистон кўпроқ гол уриши мумкин эди" Новости

Игорь Штимац: "Ростини айтсам, ҳозирги даражамиз шу. Ўзбекистон кўпроқ гол уриши мумкин эди"

Осиё кубогининг 2-туридан ўрин олган Ўзбекистонга қарши учрашувдан кейин Ҳиндистон бош мураббийи Игорь Штимац матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида...

- Қизиқарли ўйин гувоҳига айландик. Рақибни ғалаба билан табриклайман. Ўзбекистон кўпроқ гол уриши мумкин эди, биз ҳам ўз вазиятларимиздан фойдалана олмадик. Шогирдларимнинг ўйинидан қониқдим. Вазиятларга бой беллашув гувоҳига айландик. Ростини айтсам, ҳозирги даражамиз шу. Жамоамизда бир нечта муҳим ўйинчилар йўқ. Охирги ўйин олдинда, бу биз учун сўнгги умид бўлиб қолмоқда.

- Қатарга қарши ЖЧ саралаш ўйинида ҳам тезкор гол ўтказгандик. Бунинг сабаби нима?

- Билмадим, ўйинчилар ўйинга тайёр эдилар. Бу ўйинга жуда катта ишонч билан келгандик. Ўзбекистонга бўшлиқ берсангиз, улар сизни "ўлдиришади". 

- Бугун мағлуб бўлдингиз, аммо Ҳиндистон ўйинида қандай ижобий жиҳатларни кўра олдингиз?

- Биз қандай аҳволда эканимизни қабул қилишимиз керак. Бугунги ўйинимиздан ҳам кўп нарса ўрганишимиз мумкин. Бу каби турнирларда камчиликларимиз кўриниб қолади. Гол урадиган ҳужумчиларсиз Осиё кубоги каби катта турнир қийинчилик туғдириши аниқ. Бизда бу даражага мос тушадиган бир неча ўйинчилар бор, шу билан бирга, турнир даражасида бўлмаган ўйинчиларимиз ҳам мавжуд. Ўз устимизда ҳали кўп ишлашимиз керак.

- Ҳиндистоннинг ўйинига бу сафар ҳам жуда кўп мухлислар келди. Уларга нима дея оласиз?

- Мухлислардан узр сўраймиз. Аммо футболчилар мухлисларга жуда кўп қувонч тақдим этганини ҳам унутмаслигимиз керак. Кейинги ўйинда улар учун ҳаракат қиламиз.

- Ўзбекистон ўйиндан олдин фаворит сифатида кўрилганди. Бугунги ўйинда айнан қайси жиҳатлар бўйича рақиб жамоа Ҳиндистондан кучлироқ эди?

- Ўзбекистонга вазият яратиш борасида осонликча йўл бердик. Рақиб жамоанинг ёшлари жуда кучли. Шу тарафдан биз анча ортдамиз. Ҳиндистонда ҳам шу нарсани йўлга қўйиш керак. Иқтидорли ёш футболчилар етишиб чиқиши учун кўп иш қилиниши кеак. 

- Охирги икки ўйинда ҳужумчиларимиз ҳеч нарса қила олишмади дедингиз. Уларнинг ўринбосари йўқми?

- Йўқ, уни ўрнини босадиган ҳеч ким йўқ.

- Кейинги йил учун режалар қандай?

- Жамоада позитив кайфият яратиш керак. Ҳозир ҳаммасини аниқ айта оламан. Жамоамиздаги тўртта энг кучли ўйинчи таркибда йўқ. Биз реалист бўлишимиз керак. Мақсадимиз Жаҳон чемпионати саралашининг учинчи босқичига чиқиш ҳисобланади. 

- Ўзбекистон термаси таркибидаги ёш футболчилар ҳақида гапирдингиз. Ҳиндистон ҳам айнан ёш футболчиларга кўпроқ эътибор бериши керакми?

- Албатта, мамлакатимизда яхши инфраструктура бўлмаса, биз юқори даражадаги футболчини қандай талаб қилишимиз керак? Биз айнан шу йўлдан боришимиз керак. Ўйинда кўрдингиз, рақиб ҳиндистонлик футболчиларга ўйлаш учун вақт бермаяпти. Чунки бу каби катта мусобақаларда рақиб бунга имкон бермайди.

Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика