RU

Последние новости

01:51Расман: Оле-Гуннар Сульшер истеъфога чиқарилди  1 01:30Отабек Боймуродов: "Ҳар бир рақиб учун алоҳида тайёрланамиз"  1 01:08Конференциялар лигаси саралаши. "Фиорентина"дан суперкамбэк!  0 00:49Ўзбекистон U23 термаси Осиё Кубоги саралаши учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 00:26"Истанбул Башакшеҳир" миссияни уддалай олмади  51 00:13"Манчестер Юнайтед"нинг асосий футболчиси "Челси"га ўтмоқда!  4 23:56Аёллар ўртасидаги ОЧЛ саралаши. "Севинч" "Ал Насср"ни бурчакдан урилган гол эвазига мағлуб қилди  1 23:33Диёр Холматов: "Европага кетишим шу йиғиндан кейин ҳал бўлади"  7 23:17"Кристал Пэлас" ўз тарихида илк марта еврокубокларда ўйнайди  0 22:50Маҳмуд Маҳамаджонов: "Янги жамоага кўникиш осон бўлди. Энди бор эътибор термага қаратилади"  1 22:19ЕЧЛ. "Реал" Қозоғистонга келади, "Қайрат" Милан ва Лондонга боради: қуръанинг барча натижалари билан танишинг  28 21:54Одил Ҳамробеков: "Ҳозирги мураббийимиз Тимур Кападзе. Унинг қўл остида CAFA турнирига тайёргарлик кўряпмиз"  2 21:17Ўзбекистон термаси йиғинни бошлади ГАЛЕРЕЯ  4 20:45Пол Паркер: "Онана дарвозабон эмас"  3 20:12"Динамо" ҳақ бўлиб чиқди: "Ҳакам қарори нотўғри!"  22

Игорь Сергеев тиззасидаги жароҳатидан сўнг тикланиши, қайтиш муддати ва Ўзбекистон – Гонконг ўйини ҳақида Новости

Игорь Сергеев тиззасидаги жароҳатидан сўнг тикланиши, қайтиш муддати ва Ўзбекистон – Гонконг ўйини ҳақида

Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Игорь Сергеев Championat.Asia'га интервью берди ва унда тиззасидаги жароҳатдан сўнг тикланиши, қайтиш муддати ва бўлажак Ўзбекистон – Гонконг ўйини ҳақида гапирди.

- Тикланиш қандай кетмоқда? Тўп билан машғулотларга киришдингизми ёки ҳозирча фақатгина залда шуғулланяпсизми?
- Тикланиш яхши кетмоқда. Тўп билан ишлашни яқин пайтларда бошламайман, ҳозирча фақатгина залда ишлаяпман: у ерда тизза ва бошқа мушаклар бўйича шуғулланяпман. Тўп билан кейинроқ машғулотларни бошлайман – эҳтимол бир ёки икки ойдан кейин.

- Тахминан қачон майдонга қайтишингизни кутишимиз мумкин?

- Ҳозирча билмайман, аниқ муддат йўқ. Жароҳат жиддий, барчаси тиззамнинг ўзини қандай ҳис қилишига ва тикланиш қандай кечишига боғлиқ. Кўп нарса тиззамни қандай тайёрлашимга ва қанчалик сифатли шуғулланишимга алоқадор. Аввалига 7-9 ойдан сўнг майдонга қайтишимни айтишганди. Менга боғлиқ бўлган барчасини қиляпман. Клуб бу борада ҳар томонлама ёрдам кўрсатмоқда, бу учун раҳмат.

- Бу фаолиятингиздаги энг оғир жароҳатми? 30 ёшда "хочсимон мушак"дан сўнг тикланиш қанчалик қийин?

- Ҳа, шубҳасиз. Тикланиш қанчалик қийин эканлигини билмайман. Бахтимга бунгача бундай жароҳатлар бўлмаган. "Хочсимон мушак"да 20 ёки 25 ёшдан сўнг қандай тикланишни билмайман. Қайси ёшда бу жароҳатни олганим ҳақида ўйламайман – муаммо бор ва неча ёшлигимдан қатъий назар уни ечиш керак.




- "Патхум Юнайтед"да жароҳатингиз ҳақида қандай ўйлашмоқда? Адашмасам, шартномангиз 2024 йилнинг ёзига қадар. Клуб сиз билан шартномани узайтирадими?

- Олдинроқ айтганимдек, клуб тикланишимда жуда ёрдам бермоқда. Бу учун "Патхум Юнайтед"га катта раҳмат. Клуб ҳаммасида кўмаклашмоқда: менга тикланиш бўйича режа тузиб беришди, ўзимни жамоадан тушиб қолгандек ҳис қилмаяпман. Жамоадаман, барча билан бир қаторда. Албатта, клуб жароҳатим ҳақида билгач хафа бўлди. "Пахтум Юнайтед" мени ҳисобга олган ҳолда маълум бир умидлар қилган. Аммо, шундай бўлди, бу футбол. Шартнома бўйича ҳозирча ҳеч нарса дея олмайман, кўплаб жиҳатлар бор.

- Ўзбекистон терма жамоасининг Гонконгга қарши илк ўйинини кўрдингизми? Агар кўрган бўлсангиз, ўйин ҳақида нима деб ўйлайсиз ва бугунги ўйинни кўрасизми?

- Илк ўйинни тўлиқ кўра олмадим – жадвалим тиғиз, ҳар куни иккитадан машғулот. Эрталабдан бошлайман ва фақат кечқурун уйга келаман. Ўйиндан парчаларни ва статистикани кўрдим. Жамоадошларим Ўзбекистон ва Гонконг ўртасидаги илк ўйин ҳақида сўрашди. Дарҳол терма жамоамизга 100% ишончим комил экани ва икки ўйинни ҳам ютишимиз кераклигини айтдим.

Кўп вазиятлар яратдик, аммо фақатгина иккита тўп киритдик. Бу ҳам футболнинг бир қисми, бунақаси бўлиб туради. Қаердадир омад келмади, асосийси ютдик. Жавоб ўйинида мухлисларимиз қаршисида кўпроқ тўп киритишимиз керак. Аммо, барибир биринчи навбатда натижа, асосийси ютиш ва кейинги босқичга чиқиш. Ҳозирча ўйинни кўра оламанми ёки йўқ, билмайман, аммо ҳаракат қиламан.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика