RU

Последние новости

21:13"Барселона" асосий ҳимоячиси билан шартномани узайтирди  0 20:54Суперлига. "Нефтчи" "Машъал"ни тотал устунлик билан ютди ва етакчиликни қўлга олди  34 20:20Жезуш: "Стадиондаги мухлисларнинг 80 фоизи Роналду учун келади"  10 20:00Суперлига. "Бухоро" – "Қўқон-1912" 0:0 (матнли трансляция)  4 19:49Манба: "Челси" Жексонни ижарага беради  0 19:20Жо Коул АПЛ мавсум фаворитини айтди  2 18:46"Наполи" Довбикни сотиб олмоқчи  1 18:21Лукаку: "Жароҳатлар – футболнинг бир қисми"  0 17:312 ўриндиққа 3 одам  5 17:19"Аяччо" банкротлик жараёнини бошлади  3 17:00“Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун НАҚД ПУЛда 1 млрд сўмгача кредит ажратади  7 16:29"Челси" учинчи либосини тақдим этди  1 16:00Марказий Осиё. "Қайрат" ютқазди, "Истиқлол" кубокдан чиқиб кетди, ўзбекистонлик Марадона эса топ-ассистентлардан бирига айланди  1 15:45Павар "Интер"дан кетиши мумкин: Франция ёки Саудия Арабистони?  0 15:16"Қайрат" "Селтик" тўсиғидан ўтса, неча миллион доллар ишлаб олади?  12

Иброҳимҳалил ОТЖ лагерини тарк этди, унинг ўрнига бошқа ўйинчини қўшиш мумкинми? Кападзе жавоб берди Новости

Иброҳимҳалил ОТЖ лагерини тарк этди, унинг ўрнига бошқа ўйинчини қўшиш мумкинми? Кападзе жавоб берди

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Париж Олимпиадасидаги иккинчи ўйинини эртага Мисрга қарши ўтказишидан хабарингиз бор.

Кеча кечқурун легионеримиз Иброҳимҳалил Йўлдошев оилавий сабабларга кўра ОТЖ лагерини вақтинча тарк этгани ҳақида хабар берилди.

Париж-2024. Ўзбекистон ОТЖ легионери терма жамоа ихтиёрини вақтинчалик тарк этди

"Championat.asia" ўқувчиларни қизиқтираётган саволга жавоб олиш мақсадида бош мураббий Тимур Кападзе билан боғланди ва Йўлдошевнинг ўрнига захирадаги бошқа ўйинчи қайдномага киритиладими ёки йўқлигига ойдинлик киритишни уриниб кўрди. Демак, Кападзе бу борада қуйидагича жавоб берди.

"Иброҳимҳалилнинг ўрнига захирадаги ўйинчилардан бирини қайдномага киритиш учун кеча сўров берганмиз, ҳали жавоб келмади. Кутяпмиз. Албатта биз алмаштиришга ҳаракат қиляпмиз, чунки бизда ҳимоячилар йўқ (биринчи ўйиндан олдин марказий ҳимоячи Асадбек Раҳимжонов бетоб бўлиб қолган эди - таҳририят.). Лекин, регламентда жароҳат олса деган жойи бор, бундай форс-мажор ҳолатда қандай йўл тутишади, билмаймиз", - деб айтиб ўтди Кападзе.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика