RU

Последние новости

08:08МЮ раҳбарлари тен Хаг борасида бир қарорга кела олишмади  1 07:33Салоҳ ва де Брюйне келаси мавсум жамоадош бўлишлари мумкин  0 02:09Мутолаа учун. Шомуродов ўйнаётган "Рома" очко йўқотди: А Сериянинг 7-тур якунлари  1 00:45Италия Суперкубоги Саудия Арабистонида ўтказилади. Тақвим маълум  1 00:15Уэйн Руни Англия терма жамоасининг энг яхши ўйинчиси кимлигини айтди  6 23:28Ўзбекистон терма жамоаси Эронга қарши ўйинга тайёргарлик кўрмоқда. Элдор Шомуродов билан кичик интервью  1 22:46Андрес Иньеста 2010 йилги "Олтин тўп" ҳақида гапирди  11 22:05Ҳарри Магуайр бир неча ҳафтага сафдан чиқди  0 21:29Серхио Агуэро "Барселона"ни судга берди  8 21:03Асрор Алиқулов: "Қўқон-1912"га қарши дуранг унчалик ҳам ёмон натижа эмас"  1 20:38Шомуродов, Ўрунов, Юсупов, Файзуллаев ва Ҳусанов ҳам машғулотларга киришди ГАЛЕРЕЯ  30 20:11Мбаппе – "Реал"нинг сентябрдаги энг яхши футболчиси  3 19:33Гравенберх: "Слот ўз кучимга ишонишимга ёрдам бермоқда"  0 19:03Элдор Шомуродов: "Эронга қарши ўйин, Қирғизистонга қарши баҳсдан осонроқ бўлади"  33 18:31ПРО-Лига. "Қўқон-1912"га қарши баҳсда "Машъал" сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди  8

Иан Райт: "Артета нега Виллиан, Колашинац ва Мустафини майдонга туширяпти?" Новости

Иан Райт: "Артета нега Виллиан, Колашинац ва Мустафини майдонга туширяпти?"

"Арсенал" собиқ форварди Иан Райт лондонликларнинг ушбу мавсумдаги муаммолари ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Райт жамоа бош мураббийи Микель Артетанинг Сеад Колашинац, Виллиан ва Шкодран Мустафига ишонишда давом этаётганидан ҳайратда эканлигини билдирди.

"Менинг назаримда, мураббий ишониш мумкин бўлган ўйинчиларда адашяпти. Жо Уиллок ва Уильям Салибага имконият берган афзалроқ ва бу аниқ кўриниб турибди. Агар Виллианнинг ўйинига назар ташласангиз, у муҳим ўйинчи эмаслигини англаб етасиз. У нега ўйнамоқда? Колашинац нега майдонга тушмоқда? Нима учун Мустафини ўйинга тушириш керак?

Мен бошқа одамларни ва бошқача ўйин кўришни хоҳлайман. Месут Ўзилга пулини беринг ва у жамоани тарк этсин. Худди шу нарса Колашинац ва жамоага ёрдам бермаётган бошқа футболчиларга тегишли.

"Арсенал" футболчилари вазият жиддийлигини тушунишлари лозим. Агар жамоа "Брайтон" ва "Вест Бромвич"га ютқазса, ҳолат янада ёмонлашиши мумкин. "Арсенал" ушбу учрашувларда ғалаба қозониши керак", – дейди Райт.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика