RU

Последние новости

01:29Бундеслига. "Бавария" йирик ғалаба қайд этди, Харри Кейн мавсумдаги 10-голини урди  0 01:10Энцо Мареска: "Дарвозабонлар бўйича муаммо йўқ"  1 00:57Саудия Арабистони. "Ал Насср" Мане ва Роналдунинг голлари эвазига "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  14 00:33"Ливерпуль" Кьеза борасидаги қарорини ўзгартирди  1 00:14"Барселона"нинг икки футболчиси қанча муддатга сафдан чиққани аниқ бўлди  3 23:48Руни Экитике ҳақида: "Аҳмоқона ҳаракат. ВАР замонида голни текширувдан кейин нишонлаш керак"  2 23:15"Олтин тўп-2025". Ким қанча овоз тўплади?  3 22:54Максим Шацких: "Нима, ҳар бир ўйинда 5тадан гол уришимиз керакми? Бу "Барселона" эмас, "Андижон"  5 22:43Расман: "Манчестер Сити" Нико О'Райли билан шартномани узайтирди  1 22:19“Андижон” – ОКМК учрашувидаги баҳсли вазият бўйича изоҳ  7 21:58Миржалол Қосимов: "Мағлубиятга лойиқ ўйин кўрсатмадик"  4 21:37Мирко Йеличич: "Натижадан мамнунман, аммо ўйинимизни яхшилашимиз керак"  0 21:20Неъматулла Қуттибоев: "Ҳали ҳеч ким ҳеч нарса йўқотмади. Кураш сўнгги тургача давом этади"  0 20:59Суперлига. "Андижон" ўз майдонида ОКМКдан устун келди  49 20:15Ўзбекистон ва Қозоғистон ёшлар ҳамда ўсмирлар жамоалари ўртоқлик учрашуви ўтказади  4

Ҳусниддин Нишонов: "Муҳими, ғалаба қозониб, мухлисларни хурсанд қилдик" Новости

Ҳусниддин Нишонов: "Муҳими, ғалаба қозониб, мухлисларни хурсанд қилдик"

Қувайтда футзал бўйича Осиё Кубоги баҳсларининг 2-турида Ўзбекистон терма жамоаси Тожикистонга қарши майдонга тушди.

Қийин ва муҳим ўйинда вакилларимиз 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди ва гуруҳ пешқадамлигини мустаҳкамлади. Ўйиндан кейин терма жамоамиз сафида гол урган Ҳусниддин Нишоновнинг фикрларига қулоқ тутдик. 

- Авваламбор, халқимизни мазкур ғалаба билан табриклаймиз. Тожикистон билан ўйин жуда қийин ўтди.  Айниқса иккинчи бўлимда анча қийинчиликга дуч келдик. Лекин якунда барибир ғалаба қозондик.  Асосийси, уч очкони қўлга киритишимиз лозим эди. Буни уддасидан чиқдик. Муҳими, ғалаба қозониб, мухлисларни хурсанд қилдик.

Умуман олганда, бизда рақибни менсимаслик ҳолати бўлгани йўқ. Юқорида айтганимдек, иккинчи бўлимда бироз хотиржамликка берилдик. Натижада, рақиб бундан фойдаланишга уринди. Лекин барибир ўйинни муваффақиятли тугата олдик. 

Тўғриси, киритган голим ғалабага ҳисса қўшганидан жуда хурсандман. Кейинги ўйинларда ҳам яна голлар уриб, терма жамоага ғалаба келтиришга уринаман", - дея фикрларини якунлади Нишонов.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика