RU

Последние новости

14:04Лизаразю "Ал Насср"га трансфер бўлган Команни танқид қилди  0 13:35Беллингем ва Камавинга "Реал"нинг ЕЧЛ учун қайдномасига киритилган ҳамда "Қайрат"га қарши ўйнаши мумкин  1 13:08Гвардиола мураббий сифатида топ-лигалардаги 600-ўйинида қатнашди. Ғалабалар фоизи сизни ҳайратда қолдиради  5 12:40"Насаф"нинг халқаро майдондаги мағлубиятли серияси давом этмоқда  8 12:20Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли"нинг мағлубиятсиз серияси 19 та ўйинга етди  0 11:56"Насаф"нинг асосий ҳимоячиси "Ал Ҳилол"га қарши ўйнай олмайди  5 11:38Гол ўтказмаган посбон, "Нефтчи"ни ютган мураббий ва 30 ёшли легионер — Суперлигада 21-турнинг энг яхшилари​  3 11:20Дориев, Норчаев, Яшин, Йўлдошев ва бошқалар... Суперлига 21-тур рамзий терма жамоаси  2 11:04Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиёнинг номдор жамоасига қарши баҳс олиб боради  0 10:38Жаҳон чемпиони 31 ёшида фаолиятини якунлади  5 10:12Goal АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши ҳужумчисини эълон қилди  9 09:45Sofascore. Алиқулов энг яхшиларидан бири бўлди  1 09:18Сентябр-октябрь ойидаги ФИФА кунларига ўзгартириш киритилди. Қарор келаси йилдан кучга киради   2 08:51Ҳусанов рамзий термадан жой олди  7 08:23Пролига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  0

Ҳусайн Норчаев: “Худо хоҳласа, терма жамоамиз билан Осиё чемпионатига йўл оламиз” Новости

Ҳусайн Норчаев: “Худо хоҳласа, терма жамоамиз билан Осиё чемпионатига йўл оламиз”

U-23 Осиё Кубоги саралаши 2-тури доирасидаги Гонконг – Ўзбекистон учрашувидан (0:10) сўнг Ҳусайн Норчаев баҳс ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

Биз бугунги ўйинга яхши тайёргарлик кўргандик. Буни ҳисобда ҳам исботладик. Худога шукур бугунги ўйинда жамоамга фойдам тегганидан хурсандман. Эронга қарши муҳим ўйинда ғалаба қозониб, мухлисларимизга байрам қилиб беришга ҳаракат қиламиз. Худо хоҳласа, терма жамоамиз билан Осиё чемпионатига йўл оламиз. 

Бугунги ўйин осонроқ ўтгандек...

 Бунга сабаб дастлабки дақиқаларда гол урганимиз бўлса керак. Чунки бошидаги голларимиз орқали рақибларимиз ўйин тизгинини йўқотиб қўйишди. Шундан сўнг биз яна олдинга боришда давом этдик ва ўйинимиз анча мазмунли чиқди. 

2 та баҳсда 6 та гол урган Ҳусайн Норчаев гол уришни соғингандек туйилмоқда...

Шунақа деса ҳам бўлади. Тўғрисини айтсам, майдонга тушишни роса соғингандим. Барчаси учун яратгандан миннатдорман. 

Эронга қарши бўлажак баҳс ҳақида...

Биз фақат ғалаба учун ҳаракат қиламиз. Юртимиз ва мухлисларимиз учун ҳам фақат ғалаба учун майдонга тушамиз.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика