RU

Последние новости

20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  39 20:28Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Бунёдкор"ни янчиб ташлади  7 19:49Арне Слот: "Одамлар Вирц атиги 22 ёшда эканлигини унутиб қўймоқда"  2 19:20Рональд Араухо: "Умид қиламанки, Рэшфорд гол уришда давом этади"  1 18:49Кутганмидингиз? Рэшфорд – ЕЧЛда ҳафта футболчиси!  14 18:34Эктор Купер Месси билан боғлиқ қизиқ воқеани ёдга олди  17 17:53Энтони Гордон: "Ньюкасл" "Барселона"га қарши ўйини билан фахрланиши мумкин"  3 17:19Флик: "Бу икки гол Рэшфордга олдинга қадам ташлашга ёрдам беради"  4 16:50"Ҳоландни Левандовски, Месси ва Роналду каби ҳужумчилар қаторида эканлиги билан табриклайман" — Гвардиола  1 16:23Элит ОЧЛ. 1-тур якунлари  3 15:54Ўзбекистон терма жамоаси собиқ етакчилари афсоналар турнирида қатнашади  3 15:32Нодир Элибоев: "Бизда янги давр бошланмоқда. Тажрибали ўйинчилар ўз ўрнини ёшларга бўшатиб бериши табиий ҳол"  0 15:15Конте: "Манчестер Сити"га қарши 10 киши билан ўйнашнинг иложи йўқ"  5 14:41Эрик Кантона Исроилни ФИФА ва УЕФАдан четлаштиришга чақирмоқда  13 14:14Кристенсен "Барселона"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  0

Ҳужумчи гол уриши керак Новости

Ҳужумчи гол уриши керак

Пўлатхўжа Холдорхонов томон отилаётган «тошлар».

Хабарингиз бор айни пайтда Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон U-20  терма жамоаси Аргентинада бўлиб ўтаётган кичик мундиалда иштирок этмоқда. Термамиз икки ўйинда 1 мағлубият (Аргентина 1-2) ва 1 дуранг (Янги Зеландия 2-2) қайд этиб ҳозирча жадвалда 3 чи ўринда бормоқда. 


Ўтган икки ўйиндан сўнг энг кўп танқид қилинаётган футболчилардан бири терма ҳужумчиси Пўлатхўжа Холдорхонов аслида ҳам танқидларга муносибми?

Рақамлар алдамайди (хейтерлар учун).


Пўлатхўжа Аргентинага қарши баҳсда 77 ва Янги Зеландияга қарши ўйинда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. ФИФА тақдим қилган маълумотларга кўра, ҳужумчи ўтган икки баҳсдан кейин рақиб дарвозаси томон энг кўп (7 маротаба) зарба берган.

Ҳужумчимиз шунингдек ҳимоя ва ҳужум зонасини боғлаш кўрсаткичлари бўйича ҳам етакчилик қилмоқда. Холдорхонов икки ўйинда жами 39 маротаба боғламларда иштирок этган. Янги Зеландияга қарши ўйинда майдонга иккинчи ҳужумчи Рустам Турдимуродов туширилгач Пўлатхўжа тўлақонли ҳужумларни бошлаш зонасига кўчирилди.


Танқидлар ўринлими?

Албатта ўринли. Ҳужумчи голлари билан қадрланади, аммо замонавий футболда прессингда яхши ишлайдиган, рақиб ҳимоя қўрғонига доимий босим уюштириши натижасида ҳужумда шерикларига бўш зоналар ҳосил қилиши билан ўта фойдали ҳисобланадиган форвардлар бор. Холдорхонов шундай футболчилар сирасига киради. 

Эрлинг Холанд “Реал Мадрид”га қарши (ЕЧЛ ярим финали) ўйинларда гол ура олмади, аммо уни ҳеч ким танқид қила олмади. Танқид қила олмасди ҳам аслида. Негаки Холанд уюштирган босим натижасида бўш зоналар очилган ва Бернардо Силва бундан усталик билан фойдаланганди. Холдорхонов Гватемалага қарши ўйинни заҳирада бошласин дегувчилар ортда қолган Осиё чемпионатидаги Жанубий Корея ва Ироққа қарши ўйинларни кўз олдига келтирсин.

 

Пўлат Қаландар ҳикоя қилади.

Рейтинг: -37   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика