RU

Последние новости

23:40Санчо "Рома"га ўтишни хоҳламаяпти, аммо римликлар уни кўндиришга уриниб кўради  0 23:13Ҳаким Фузайлов: "Хоразм"ни Суперлигада олиб қолишга ҳаракат қиламиз, бошқа йўлимиз ҳам йўқ"  4 22:59"Тоттенхэм" 60 млн. фунтлик трансферга яқин турибди  0 22:27Стримернинг онасини сўккан Россия терма жамоаси собиқ футболчиси аёлнинг ўзидан кечирим сўради  1 22:11Акмал Рустамов: "Суперлигада ўйинлар орасида вақт кам. Бир кунни йўлга сарфлаяпмиз, икки кун сунъий майдонда машғулот қилдик"  0 21:58Алонсо "Реал"нинг ўйинини кўчиришни рад этишгани ҳақида: "Футболчилар соғлиғи учун бизни қўллаб-қувватлашларини хоҳлардик"  2 21:15Левандовски Ла Лига 2-турида "Барселона"га ёрдам бера оладими?  1 21:00Суперлига. "Хоразм" 15 йилдан сўнг уйига қайтган оқшомда "Қизилқум"га мағлуб бўлди  20 20:37Артём Петросян: "Ўйинни якка курашларда ютқазганимиз учун бой бердик"  1 20:08Шавкат Юсупов: "Локомотив"да Суперлига савиясидаги ўйинчилар йиғилган"  1 20:00Про лига. "Локомотив" "ФарДУ" майдонида ишончли ғалабага эришди, "Жайхун" "Олимпик" дарвозасига 3 та тўп киритди  1 19:46Мирко Еличич: "ФарДУ" курашувчан ва доим босим уюштирадиган жамоалар сирасига киради"  0 19:26Шавкат Мирзиёев Юқори Чирчиқ туманида барпо этилган Миллий футбол маркази билан танишди  5 19:08Кроос: "Нойер – барча даврларнинг энг яхши дарвозабони"  10 18:25Манба: Шаҳбоз Умаровнинг янги жамоаси маълум  5

Ҳимоясизларни "талаш" осонми? Новости

Ҳимоясизларни "талаш" осонми?

Кеча Суперлига 14-тур қолдирилган учрашуви доирасида "Олимпик" жамоаси "Насаф"ни қабул қилди.

Учрашув қаршиликларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ўйиннинг 66-дақиқасида (ҳисоб 0:0 пайти) Сиддиқовнинг пасидан кейин Абдихолиқов боши билан гол уриб ҳисобни очди. Лекин, тўп Сиддиқовга келгунга қадар ўйин қоидаси бузилган эди. "Олимпик" аъзоси Анвар Алижонов тўпни қабул қилиб олмоқда, "Насаф" вакили Мурод Раҳматов эса Алижоновнинг ортидан келиб уни йиқитган ҳолда тўпни олиб қўйди. Яъни, тўп ва Раҳматов орасида рақиб футболчиси бор эди, "аждарлар" футболчиси ўша эпизодда тўпга умуман тегингани ҳам йўқ. Бош ҳакам Хушнудбек Суюнбоев голни инобатга олди, лекин ВАР даги ҳакамлар у билан мулоқотга киришиди ва монитор ёнига чорлашди. ВАРда Ильгиз Танташев ўтирган эди. Ўзбекистоннинг айни пайтдаги биринчи рақамли ҳаками Танташев бош ҳакамга ўша эпизодда фол қайд этилганини айтди, Суюнбоев эса ўзидан анчагина тажрибали ҳамкасбининг фикрларини бир чақага ҳам олмади. ЎзФҲМ ўша дақиқалардаги бош ҳакам ва ВАР дагилар мулоқотини оммага эълон қилармикин? Менимча, йўқ. Эълон қилса яхши бўларди.


"Championat.Asia"нинг ҳакамлик бўйича эксперти, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев ("Алё, рэф!" телеграм канали) "Олимпик" - "Насаф" ўйинида меҳмонларнинг биринчи гол урилган вазиятини таҳлил қилди.

- Менимча, фол бор эди. "Олимпик" ўйинчиси биринчи бўлиб тўпга ўйнади. "Насаф" футболчиси эса тўпга тегмади. У "елка" ва бироз белга ҳаракат қилди, Натижада, "Олимпик" ўйинчиси мувозанатни йўқотди.

Идеал ҳолатда дарҳол фолни қайд этиш керак эди. Аммо, ВАР ҳам етарли даражада ракурслар бўлган тақдирда вазиятга аралашиши ва голни бекор қилиши мумкин эди.


Ҳисоб 0:0 бўлиб турган ва майдонда очко учун "жанг" кетаётган паллада Бош ҳакам қўпол хатога йўл қўйди ва учрашув натижасига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатди. Бунинг бадали нима бўлади? Суюнбоев хато қилмаган бўлиб чиқадими ёки хато қилди деб топилиб бир нечта турга ҳакамлик (ёки Суперлигадаги ҳакамлик)дан четлатиладими? Буни энди ЎзФҲМ хулосаси чиққанда билиб оламиз.

Жорий мавсум "Олимпик" иштирокидаги ўйинларда икки нафар ҳакам Суперлигада дебют қилди. Булар: Сардор Исматуллаев ва Никита Мустафин. Исматуллаев 2-тур доирасидаги "Олимпик" - "Локомотив" учрашувидаги қўпол хатоларидан кейин вақтинча четлатилган эди (ўшанда унинг четлатилганини овоза қилишмаган).

Бундан ташқари, Тўрабек Суюнов учун "Қизилқум" - "Олимпик" (1-давра) баҳси Суперлигадаги 4-ўйин бўлган. Достонбек Раҳмонов учун "Локомотив" - "Олимпик" (2-давра) баҳси Суперлигадаги 3-ўйин, Хушнудбек Суюнбоев учун эса "Олимпик" - "Насаф" учрашуви Суперлигадаги 4-ўйин бўлди.

"Championat.asia"нинг русча версиясини юритувчи йигитлар 1-даврадан кейин ҳакамлар қайси жамоалар фойдаси ва зарарига энг кўп хато қилишгани статистикасини йиғиб чиқишган эди. Унга кўра, Суперлига жорий мавсуми 1-даврасида айнан "Олимпик" зарарига ҳакамлар энг кўп 10 марта хато қилишган. Ундан кейинги ўринда "Сўғдиёна" зарарига 8 марта хато ва "Сурхон" зарарига 7та хато. Фойдасига ҳакамлар хато қилиши борасида эса "Локомотив" (11та) ва "Қизилқум" (8та) бошқалардан олдинда. Қизиғи, бу борада "Пахтакор" фойдасига 1-даврада ҳакамлар бирорта ҳам хатога йўл қўйишмаган. "Олимпик" фойдасига эса 5та хато қилинган. Клуб фойдаси ва зарарига йўл қўйилган хатолар тафовути -5 ва бу борада ҳам "Олимпик" энг жабрдийда жамоа.


Нега айнан "Олимпик" зарарига ҳакамлар қолганлардан кўпроқ хатога йўл қўйишмоқда? "Олимпик"ни ҳимоя қиладиган ҳеч ким йўқлиги учунми? Мухлислари йўқлиги учунми? Дебют қилиши керак бўлган ёки кам ўйинни бошқарган тажрибасиз ҳакамлар тўғри келиб қолса "Олимпик" ўйинларига қўйилаверадими? Кеча хато ҳаммада учраб турадиган техник хато эмас, кўриб билиб туриб йўл қўйилган хато бу. Бутун бошли битта жамоанинг шу ўйингача қилган меҳнатини ҳавога учириб юборадиган хато.

Автор : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика