RU

Последние новости

09:20Европа лигаси чорак финал жуфтликлари маълум  0 08:50Суперлига. Бугун 4-тур якунланади  2 08:12ФИФА Исроилга нисбатан санкциялар жорий қилди  9 07:38Ўсмирларимиз иккинчи учрашувда жанговар дуранг ўйнашди  0 01:32Европа лигаси. "Ноттингем Форест" аранг вазифани бажарди ва бошқа натижалар  3 00:57АПЛнинг уч клуби ва саудияликлар тўпурар ҳужумчи учун курашмоқда  0 00:38"Реал"нинг февраль ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  1 00:13Инфантино Эроннинг ЖЧ-2026даги иштироки ҳақида: "Биз футбол орқали барчани ҳамжиҳат қилишни тарғиб қилмоқчимиз"  7 23:50Суперлига. "Бухоро" – "Динамо" 3:1   2 23:35"Челси" ҳимоячиси 1 ярим ойга сафдан чиқди  1 23:11ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  2 22:55Факт: "Нефтчи" ўз майдонида "Локомотив"ни 15 йилдан буён мағлуб эта олмаяпти  9 22:20Суперлига. "Андижон" – "Машъал" 2:0  2 22:19Александр Хомяков: "Жамоамиз характер кўрсата олди"  12 21:52Вадим Абрамов: "Бухоро" жамоасида ғалабага иштиёқ кўпроқ кўринди"  12

Ҳеч қачон Европа Чемпионлар Лигасида ғолиб бўлмаган 11 нафар дунё юлдузи Новости

Ҳеч қачон Европа Чемпионлар Лигасида ғолиб бўлмаган 11 нафар дунё юлдузи

Дунё тан олган ушбу юлдузлар ҳеч қачон Чемпионлар Лигаси ғолибига айлана олмаганлар...


Ушбу таркибимиз 4-4-2 кўринишида бўлади. Яъни, 4 нафар ҳимоячи, 4 нафар ярим ҳимоячи ва 2 нафар ҳужумчи:


Дарвозабон:

Жанлуижи Буффон. Жаҳон чемпиони, А Серияда 8 марта ғолиб чиққан. Афсуски, бугунги кунгача ЕЧЛ совринини боши узра баланд кўтариш Буффонга насиб қилмаган


Ҳимоячилар:


Лилиам Тюрам. Ўз даврининг энг кучли ҳимоячиларидан бири. Терма жамоаси билан ЖЧ-98, Евро-2000 каби турнирларда ғолиб бўлган


Лоран Блан. Яна бир франциялик футболчи. "Интер", "Барселона", "Манчестер Юнайтед" каби клублар сафида ўйнаган бўлсада ЕЧЛда ғолиб чиқа олмаган


Фабио Канаварро. Яна бир жаҳон чемпиони. Аммо, на "Ювентус", на "Реал" сафида Европанинг энг нуфузли турнирида ғолиб чиқа олган...


Жанлука Замбротта. Италиялик футболчи ҳимоянинг исталган нуқтасида ўйин кўрсата оларди. "Барселона", "Милан" ва "Ювентус" жамоалари сафида ўйнаган.



Ярим ҳимоячилар:

Лотар Маттеус. Германия терма жамоасининг алмаштириб бўлмас футболчиларидан бири бўлган. Ушбу сурат эса 1999 йилги "Бавария" - МЮ финал ўйинидан олинган...


Михаэль Баллак. Ушбу таркибимиздаги энг омадсиз футболчилардан бири. 2002 йил "Байер" билан, 2008 йили "Челси" билан биргаликда ЕЧЛ финалигача етиб борган. Камига Германия терма жамоаси сафида ЖЧ-2002 ва Евро-2008 кумуш медаллари...


Патрик Виейра. Уни "Арсенал"даги ўйинлари орқали жуда яхши эслаймиз. Бундан ташқари "Интер", "Ювентус" каби жамоалар сафида ҳам тўп тепган. Аммо, лекин, бироқ...


Павел Недвед. Чехиялик машҳур футболчи ҳам 2003 йилги ЕЧЛ ғолиблигига яқин келганди, афсуски...


Ҳужумчилар:

Роналдо. Ушбу футболчига ортиқча таъриф бериб ўтиришимиз шарт эмас бизнингча...


Златан Ибрагимович. Швециялик футболчи Европанинг кўплаб суперклубларида ўйнаган. Афсуски, уларнинг ҳеч қайсиси билан биргаликда Чемпионлар Лигаси ғолиби бўлиш насиб қилмаган...


Рейтинг: +29   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика