RU

Последние новости

07:16ЖЧ-2026 саралаш. Бразилия қийин ғалабага эришди, Аргентина эса...  0 01:59Миллатлар лигаси. Англия она диёрида мағлуб қилинди ва бошқа натижалар  4 01:28Алиризо Жаҳонбахш: "Жамоалар ва индивидуал маҳорат ўртасида катта фарқ бор"  19 01:16ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистони ўз майдонида Японияга мағлуб бўлди  6 00:55Жалолиддин Машарипов: "Мухлис билан урушмадим, аксинча, бизни қўллаб-қувватланглар дедим"  14 00:38Пенальти тўғри бекор қилиндими? Ўзбекистон - Эрон учрашуви ҳакамлик фаолияти таҳлили  4 00:08Амир Ғаленои: "Бир киши кам бўлиб ҳам иккита пенальти ишладик, ҳакамлар ВАР орқали ҳам хатолар қилишмоқда"  17 23:42Владо Радманович: "Бир очко ҳам яхши натижа, фалокат ясаш керак эмас"  74 23:17ЖЧ-2026 саралаши. Индонезия 90+9-дақиқада гол ўтказиб юбориб, учинчи ўйинда ҳам дуранг ўйнади  11 23:07ЖЧ-2026 саралаши. Гуруҳимиздаги икки ўйин якунланди  32 22:54Миллатлар лигаси. Италия, Франция, Англия ва бошқа термаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:14ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистони - Япония. Асосий таркиблар маълум!  28 21:20БААга қарши ўйин олдидан термамизда жиддий йўқотиш  113 21:20ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - Эрон 0:0  46 21:04ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон бир киши кам бўлиб қолган Эрон билан дуранг ўйнади  701

Ҳаммамиз ҳурмат қиладиган Эрматов 40 ёшда, Коваленко 42 ёшда! Новости

Ҳаммамиз ҳурмат қиладиган Эрматов 40 ёшда, Коваленко 42 ёшда!

Бугун Ўзбекистоннинг энг машҳур ҳаками Равшан Эрматов 40 ёшга тўлди. Машҳурлик бобида иккинчи ўринда турадиган Валентин Коваленко эса 42 ёшни қарши олди.

Улар ҳақида нималарни биламиз? 

Аввало Ўзбекистоннинг ҳар иккала кўзга кўринган ҳакамини таваллуд айёмлари билан табриклаймиз. Уларга узоқ умр, сиҳат-саломатлик ҳамда оилавий тинчлик тотувлик тилаймиз.


Равшан Эрматов 1977 йил 9 август куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Ўзбекистоннинг 9 карра "Энг яхши ҳаками", Осиёнинг бешта марта "Энг яхши ҳаками", шунингдек "Ўзбекистон ифтихори" кўкрак нишони (2010), "Эл-юрт ҳурмати" (2014) ва "Буюк хизматлари учун" (2015) орденлари соҳиби. 

Эрматов ўз интервьюларида олдин футбол ўйнагани, бироқ кейинчалик жароҳат олиб ҳакамликка ўтиб кетгани ҳақида кўп гапирган. У 1996 йилги мавсумда биринчи лиганинг "Ғазалкент" жамоасида тўп тепган, бироқ оғир жароҳат туфайли футболни эрта тугатишга мажбур бўлган. Эрматовга ўшанда отаси Сайфиддин ака - бугунги кунда ҳакамлар назоратчиси - ҳакамлик билан шуғулланиб кўришга маслаҳат беради. Шу-шу Равшан Эрматов қўлига ҳуштакни олади-ю, мана 15 йилдирки ФИФА рефериси ҳисобланиб келмоқда. 

Аввалига биринчи лига ўйинларини бошқариб ўз фаолиятини секин-аста йўлга қўйиб борган Эрматов тез орада яхши ҳакам бўлиб етишади. У 25 ёшидаёқ ФИФА рефериси деган номга сазовор бўлади. У 2003 йил ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати, 2007 йилда ёшлар ўртасидаги жаҳон биринчилиги, шунингдек Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳакамлик қилган. Энди Осиё чемпионлар лигаси ўйинларини айтмаса ҳам бўлаверади. 

Эрматов фаолиятида ЖЧ-2010 ва ЖЧ-2014 алоҳида ўрин тутади. У ЖАРда бўлиб ўтган мундиалда бешта ўйинни бошқаришга муваффақ бўлган, Бразилияда ўтган мусобақада эса тўртта ўйинни бошқарган. Равшан Эрматов жаҳон чемпионатларида энг кўп (ҳозирча 9та) ўйинни бошқариш бўйича дунё ҳакамлар орасида биринчи ўринда туради. 


Валентин Коваленко ҳақида тўхталадиган бўлсак, бу ҳакам 1975 йилнинг 9 августида туғилган. Таниқли собиқ ҳакам ҳамда ОФК йўриқчиси Анатолий Коваленконинг ўғли. Валентин Коваленко камгап инсонлардан бири, ҳар ҳолда четдан бизга шундай туюлади. Лекин у ўз ишига доим профессионал муносабатда ёндошади. 

Коваленко ОФК тасарруфидаги кўплаб мусобақаларда ишлаган. Аввалига ОФК Кубоги ўйинларини бошқариш билан халқаро ҳакамлик соҳасига кириб келган бўлса, кейинчалик Осиё чемпионлар лигаси ҳам унга ишониб топширилади. Коаваленко билан Эрматов жуда яқин дўст ҳисобланишади. Уларни кўпинча кўча-кўйда бирга учратиб қолиш мумкин. 

Валентин Коваленко ҳакамлик фаолияти давомида шу пайтгача икки бор ОФК Чақирув кубоги финалини (2008, 2014) бошқарган, шунингдек 2012 йил ўтказилган ОФК Кубоги финалида ҳакамлик қилган. Бундан ташқари, 2010 йил бўлиб ўтган Осиё ўйинлари финалида ишлаган (Япония - БАА 1:0). Коваленко ҳар йили мунтазам ўтказиб келинадиган Осиё чемпионлар лигасида ҳам қатор ўйинларни бошқариб келмоқда. 

Х.Холиқов


Рейтинг: +21   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика