RU

Последние новости

01:16ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистони ўз майдонида Японияга мағлуб бўлди  2 00:55Жалолиддин Машарипов: "Мухлис билан урушмадим, аксинча, бизни қўллаб-қувватланглар дедим"  3 00:38Пенальти тўғри бекор қилиндими? Ўзбекистон - Эрон учрашуви ҳакамлик фаолияти таҳлили  4 00:08Амир Ғаленои: "Бир киши кам бўлиб ҳам иккита пенальти ишладик, ҳакамлар ВАР орқали ҳам хатолар қилишмоқда"  16 23:42Владо Радманович: "Бир очко ҳам яхши натижа, фалокат ясаш керак эмас"  53 23:17ЖЧ-2026 саралаши. Индонезия 90+9-дақиқада гол ўтказиб юбориб, учинчи ўйинда ҳам дуранг ўйнади  11 23:07ЖЧ-2026 саралаши. Гуруҳимиздаги икки ўйин якунланди  30 22:54Миллатлар лигаси. Италия, Франция, Англия ва бошқа термаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:14ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистони - Япония. Асосий таркиблар маълум!  27 21:20БААга қарши ўйин олдидан термамизда жиддий йўқотиш  109 21:20ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - Эрон 0:0  46 21:04ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон бир киши кам бўлиб қолган Эрон билан дуранг ўйнади  697 20:55ЖЧ-2026 саралаши. Жанубий Корея Амманда ишончли ғалаба қайд этди  3 20:30ЖЧ-2026 саралаши. Гуруҳимиздаги икки ўйиннинг асосий таркиблари маълум!  6 19:30Рауль мавсум охирида "Кастилья"дан кетади  0

Ҳамиджон Актамов: “Мухлисларни далдасидан хурсанд бўлдим” Новости

Ҳамиджон Актамов: “Мухлисларни далдасидан хурсанд бўлдим”

“Навбаҳор” – “Қизилқум” жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етгач ҳар икки жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

Дастлаб навоийликлар бош мураббийи Ҳамид Актамов ОАВ вакилларининг саволларига жавоб қайтарди:

- Биринчи навбатда “Навбаҳор” жамоасини бугунги ғалаба билан табриклайман. Бугун курашларга бой ўйин бўлди. Ҳар икки жамоа ҳам ғалаба учун ҳаракат қилди. Омадимиз бироз етишмади. “Навбаҳор” ўз майдонида тўп сурди. Қолаверса жамоани кўп мингли сонли мухлисларнинг қўллаб-қувватлаб туришди. Бу йилги мавсумда бу каби мухлисларни кўрмагандим. Бундан хурсанд бўлдим. Жамоани муносиб тарзда қўллаб, футболчиларни руҳини кўтаришгани учун ишқибозларга раҳмат айтмоқчиман. Футбол мухлислар учун ўйналади. Ўйингоҳда ишқибозлар кўп бўлса футболимиз ҳам ривожланади. Бугун мухлисларни қўллаши туфайли “Навбаҳор” футболчиларини руҳи кўтарилиб, ўйини очилиб кетди.

Ўз жамоамиз ҳақида гап кетганида, бугун ёшларга имконият бергандим. Учрашув бошидан ёшларни майдонга туширгандим. Гувоҳи бўлганларингиздек, икки хил тайм бўлди. Биринчи бўлимда умуман ўйинимиз чиқмади. Ёшларга ҳам имконият бериб уларни ҳам тайёрлашимиз керак. Танаффусдан кейин футболчиларимиз ҳаракат қилишган бўлсада, хавфли вазиятларни керакли даражада юзага келтира олмадик. Қолаверса, майдоннинг аҳволи ҳам яхши эмасди. Бу билан баҳона қилмоқчи эмасман, бироқ бундай майдонда ҳали тўп сурмагандик.


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика