RU

Последние новости

21:58Миржалол Қосимов: "Мағлубиятга лойиқ ўйин кўрсатмадик"  0 21:37Мирко Йеличич: "Натижадан мамнунман, аммо ўйинимизни яхшилашимиз керак"  0 21:20Неъматулла Қуттибоев: "Ҳали ҳеч ким ҳеч нарса йўқотмади. Кураш сўнгги тургача давом этади"  0 20:59Суперлига. "Андижон" ўз майдонида ОКМКдан устун келди  40 20:15Ўзбекистон ва Қозоғистон ёшлар ҳамда ўсмирлар жамоалари ўртоқлик учрашуви ўтказади  1 19:59"Ливерпуль" Жота оиласига 2 йиллик шартнома бўйича маошни тўлаб берди  1 19:35"Арсенал" ва "Челси" Кенан учун рақобатлашади  4 19:10"Ал Ҳилол" юлдузи Қаршига келмайдими?  12 18:44"Рақиблар бироз кучлироқ эди, аммо бизда бошқа устунликлар бор". Сергей Чигодаев — Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Европа турнеси ҳақида  5 18:23"Барселона" "Боруссия" тўпурарини харид қилмоқчи  6 17:58Про лига. "Локомотив" тур марказий баҳсида "Арал"ни мағлубиятга учратиб, пешқадам бўлиб олди  6 17:42Экитикега ҳеч қандай жазо тайинланмайди. Слот жарима ҳақидаги миш-мишларни рад этди  0 17:19Тимур Кападзе "Энфилд"да бўлди  18 16:49Ана холос! "Арсенал" Экитикега кўз тикди  5 16:20"Футбол олами". "Бухоро" тарихда илк бор, "Пахтакор" 4 йилдан кейин финалда!  0

Ҳамиджон Актамов: "Ғузорга яқин йўлда автобусимиз бузилиб қолганда "Сурхон" ёрдам кўрсатмай олдимиздан ўтиб кетди..." Новости

Ҳамиджон Актамов: "Ғузорга яқин йўлда автобусимиз бузилиб қолганда "Сурхон" ёрдам кўрсатмай олдимиздан ўтиб кетди..."

«Сурхон» - «Қизилқум» (2:0) учрашувидан кейинги матбуот анжумани навоийликлар бош мураббийи Ҳамиджон Актамов ўйин олди юзага келган қатор муаммолар ҳақида гапирди.

Бу ҳақда "Сурхон" клуби матбуот хизмати хабар қилди.


- Мен бугунги ўйин ҳақида фикр билдиришдан олдин, Термизга келишимиздаги қийинчиликлар ҳақида гапириб ўтмоқчи эдим. Биз Ғузорга яқинлашганимизда  йўлда автобусимиз бузилиб қолди. Анча вақт йўлда ушланиб қолдик.Шу вақтда «Сурхон» жамоаси автобуси ёнимиздан ўтиб кетди. Ўйлашимча, «Сурхон» бизга ёрдам кўрсатиши керак эди. Термизда меҳмонхона топишда ҳам муаммоларга дуч келдик. Деярли, барча меҳмонхоналар банд. Мана шу сабаблар ўйинга таъсир кўрсатди деб ўйлайман. Футбол бу - дўстлик. 

Ўйин ҳақида тўҳталадиган бўлсам, бугун 70 дақиқа яхши ҳаракат қилдик. Қулай имкониятлардан фойдалана олмадик. «Сурхон» ўзига яратилган имкониятлардан фойдаланиб, ғалабани қўлга киритди.

Ҳакамларга эътирозим йўқ. Улар ўйинни яхши бошқариб бордилар. 

Сурхондарё халқини бугунги ғалаба билан табриклайман.


P.S. Термизда «ҳалқаро форум» ва Термиз шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллик байрам тадбирлари бўлганлиги сабаб, Термиздаги барча меҳмонхоналарда жой билан боғлиқ муаммолар юзага келган.

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика