RU

Последние новости

12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  2 11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  1 11:16Авазбек Ўлмасалиев: "Буёғига Суперлигада осон баҳслар бўлмайди"  0 10:47АПЛнинг учта жамоасига "Реал" футболчиси керак  3 10:20Неймар яна жароҳат олди  4 09:53Романо Мессининг "Интер Майами"даги келажаги ҳақида фикр билдирди  1 09:25Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  0 08:56Аморим: "Рим Папаси ҳам мени қароримни ўзгартиришга мажбур қила олмайди"  9 08:28Опта. EЧЛда чемпионлик учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 08:00Легионерлар. Ўрунов жамоаси дуранг ўйнади. Мозговойнинг жамоаси эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  1 07:33Суперлига. Бугун Фарғонада тур ўйини бўлиб ўтади  13 06:40Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" 0:0  2 01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  7 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  10 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  5

Ҳам футболчи, ҳам мураббий сифатида “Насаф”да қадр топган Шуҳрат Тошпўлатовни табриклаймиз Новости

Ҳам футболчи, ҳам мураббий сифатида “Насаф”да қадр топган Шуҳрат Тошпўлатовни табриклаймиз

Бугун “Насаф” жамоасида бир неча йиллардан бери катта мураббий лавозимида фаолият юритиб келаётган, Рўзиқул Бердиевга бевосита яқиндан кўмаклашиб келаётган Шуҳрат Тошпўлатов 47 ёшга тўлди.

Асли бухоролик бўлган мутахассис Муборакнинг “Машъал” жамоаси орқали катта футболга кириб келди. Ҳужумчи ампуласидаги тезкор ҳаракатлари, чиройли голлари уни воҳанинг бошқа бир жамоаси “Насаф”га етаклади. 

Тез орада жамоанинг муҳим футболчисига айлана олган форвард маҳаллий ишқибозларнинг меҳрини қозона олди. “Аждарлар” Баҳром Ҳакимов мураббийлигида 2001 йилда илк бор халқаро майдонда иштирок этди ва ўша йили Осиё Чемпионлар Кубоги деб юритилган турнирда ярим финалга қадар етиб борди. Бунда албатта Шуҳрат Тошпўлатов ҳам бир қатор голлари билан ҳиссасини қўшди. 

Орада маълум муддат Ғузорнинг “Шўртан” жамоаси шарафини муносиб ҳимоя қилди ва “Насаф” жамоасига қайтди. У ўз даврининг моҳир футболчилари Зафар Холмуродов, Комолиддин Кенжаев, Даврон Файзиев, Рўзиқул Бердиев кабилар билан бир жамоада тўп тепди. 

Бутсаларини михга илган футболчи дастлаб қуйи лигада “Насаф-2” жамоасида ёшларга футбол сир-асрорларини ўргатди. Мураббий сифатида ўсаётган ва тажриба тўплаб бораётган Тошпўлатовни “Насаф” ўринбосарларига устозлик қилади. 

2012 йилда Рўзиқул Бердиев жамоа бош мураббийи этиб тайинлангач Шуҳрат Тошпўлатовни ўзига ассистент қилиб олади ва биргаликда иш бошлашади. Кейинги йилларда у мутахассис билан биргаликда кўплаб совринларни ютди. Ўзбекистон кубоги, Суперкубоги, чемпионатдаги бронза ва кумуш медалларига эга чиқди. 2017 йилда Ўзбекистон терма жамоасида битта учрашувда аниқроғи БАА билан кечган ўртоқлик ўйинига Бердиев билан бирга жамоани тайёрлади.

Фурсатдан фойдаланиб сайтимиз ижодкорлари номидан Шуҳрат Тошпўлатовга ўзимизни самимий ва энг яхши тилакларимизни тилаб қоламиз!


Азиз Нурий тайёрлади



фото: "Насаф" ФК


Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика