RU

Последние новости

10:17Лионель Месси Ўзбекистон ёшлари билан кўришди. Муҳаммадали Ўринбоев эса "жек"ни урди   0 10:07"Манчестер Сити" Холандга ўринбосар топди  0 09:35"Арсенал" АПЛнинг икки нафар футболчиси учун 80 миллион фунт сарфлашга тайёр  0 09:03"Барселона" АҚШга кетган собиқ футболчилари учун пул тўлашда давом этади  2 08:31Суперлига. Бугун "Навбаҳор" Самарқандда меҳмон бўлади  3 07:55Ўзбекистон футзал терма жамоаси ЖЧдаги омадсизликлардан сўнг ФИФА рейтингида анча пастга тушиб кетди  9 07:27Про лига. Бугун 20-турнинг қолдирилган баҳси бўлиб ўтади  0 02:14Ўзбекистон U20 термаси Аргентинага мағлуб бўлди  5 01:45Миллатлар лигаси. Германия, Туркияда ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:24Миллатлар лигаси. Польшадаги стадионда чироқ ўчиб қолди  1 00:44Мудрик 5 ой деганда гол урди  3 00:14Тухель Англияда иш бошлаши мумкин  2 23:54Ўртоқлик ўйини. "Бунёдкор" - ОКМК 5:5  1 23:34“Андижон” ўртоқлик учрашувида ғалаба қозонди   2 22:54Қизиқ хабар! Ўткир Юсупов туфайли "Фулад" ходими ишдан кетди  21

Ҳаким Фузайлов: "Бундай иссиқ ҳавода футболчилар тез чарчаб қолишади" Новости

Ҳаким Фузайлов: "Бундай иссиқ ҳавода футболчилар тез чарчаб қолишади"

Про лиганинг 10-туридан ўрин олган "Янгиер" - "Динамо" (1:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Ҳаким Фузайлов фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйин ҳақида нима дейишим мумкин? Олдин ҳам айтгандим, Про лигада кучсиз клубнинг ўзи йўқ. Барча жамоалар деярли тенгкучли бўлиб, ҳар ўйинда ғалаба учун интилишмоқда, ҳар бир баҳсга жиддий тайёрланишмоқда. Мазкур учрашувда икки жамоада ҳам ютиш имконияти бор эди. Якунда биз ғалаба қозондик. 

"Олимпик" билан Тошкентдаги ўйиндан кейин тайёргарлик учун вақтимиз оз эди. Қийин ўйинга қарамай, жамоамиз яхши ўйин намойиш этиб ғалаба қозонди. Бугун биз каби рақиб ҳам ғалабани илиб кетиши мумкин эди. Бу борада омад бизга кулиб боқди ва муҳим очколарни қўлга киритдик. 

Ғалабанинг асосий омили? Энг аввало футболчиларнинг ўз кучини тўлиқ ишга солиб, ғалабага бўлган иштиёқи бизга ғалаба келтирди. Аммо ўйин бўйича жамоамизда чарчоқ аломатлари сезилди, бундай иссиқ ҳаво шароитида футболчилар тезроқ чарчаб қолишади",- дейди Ҳаким Фузайлов

- Охирги икки сафар ўйини – олдинги тур "Олимпик" (1:2) ва бугун "Янгиер" (1:2) билан баҳсда жамоангиз биринчи гол ўтказиб юбормоқда, кейин эса иродали ғалабага эришаяпти. Бу нима билан боғлиқ?

- Йигитлар характер кўрсатишмоқда. Ўйинга тушаётган ҳар бир футболчи борки, майдонда борини бераяпти. Айнан шу курашувчанлик бизга ғалаба келтирмоқда.

"Янгиер"? Уларга қарши биринчи даврадаги ўйинимиз ҳам, бугунгиси ҳам тенгкурашлар остида кечди, бу жамоада яхши ўйин шаклланган.  

Мақсад? Олдимиздаги вазифа Суперлигага чиқиш. Аммо фақат биз эмас, Про лиганинг камида 5-6та клуби Суперлига йўлланмасига эга чиқмоқчи. Шу боис ёзда таркибимизни кучайтиришимиз лозим.

Рейтинг: -6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика