RU

Последние новости

23:04"Кальяри" — "Интер". Таркиблар маълум  0 22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  5 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  175 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  32 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:20А Серия. "Ювентус" - "Аталанта" баҳси асосий таркиблари маълум!  2 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  7 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  10 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  8 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  3 18:28АПЛ. Фернандеш пенальтидан гол ура олмаган ўйинда "Манчестер Юнайтед" мағлуб бўлди  44 17:52Усмон Дембеле: "Барселона"да кўп жароҳат олардим. Ҳозир танам профессионаллашди"  0 17:24Шешко "Юнайтед"даги дебют голини урди  1

Ҳаким Фузайлов: "Биринчи таймнинг ўзида ҳисоб йирик кўриниш олиши керак эди" Новости

Ҳаким Фузайлов: "Биринчи таймнинг ўзида ҳисоб йирик кўриниш олиши керак эди"

Про лиганинг 17-туридан ўрин олган "Ғиждувон" - "Бухоро" (0:2) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Ҳаким Фузайлов ўз фикрларини билдирди.

"Ғалаба қозониш ҳар доим ҳам ёқимли. Аммо жамоамиз яна катта устунликка эришиб, кўплаб вазиятларни кўкка совурмоқда. Биринчи таймнинг ўзидаги вазиятларимизни голга айлантира олганимизда, ҳисоб йирик кўринишга келарди. Йигитларда озгина совуққонлик етишмаяпти, назаримда. Бу борада машғулотларда қаттиқ меҳнат қиламиз, бошқа йўлимиз ҳам йўқ.

Йигитларга курашганлари учун ва муҳим 3 очкони қўлга киритганлари учун ташаккур. Курашишда давом этамиз. Биринчи бўлимдан фарқлироқ, иккинчи бўлимда ҳисобдан келиб чиқиб қарши ҳужумда ўйнагандек таассурот уйғотгандир, лекин бу футболчиларнинг руҳияти билан боғлиқ ҳол. Нима бўлган тақдирда ҳам тўп билан муомала қилиш борасида устунлик биз томонда бўлди.

Ҳақиқий "Бухороча" дербига гувоҳ бўлдик. Рўзимбой Аҳмедов ва Сонг Лонгжини бир вақтда майдонга тушишини кўришимиз мумкинми? Ҳа, мумкин! Турнирнинг асосий палласи яқинлашмоқда, сиз уларни бир вақтда, майдонда албатта кўрасиз", - деди Фузайлов.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика