RU

Последние новости

10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  0 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  7 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  2 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  5 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  21 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  3 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  2 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  2 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  3

Ҳакамларимиз Осиё кубогида: ким нечта ўйинда ишлаган? Новости

Ҳакамларимиз Осиё кубогида: ким нечта ўйинда ишлаган?

Қитъамизнинг энг нуфузли турнири ҳисобланган Осиё кубогида ҳакамларимизнинг ўрни анчагина салмоқли.

Сабаби, 2004 йилдан бошлаб ушбу мусобақада мунтазам иштирок этиб келаётган вакилларимиз 2 бора турнир финалини бошқаришга муваффақ бўлишган.


Осиё кубогида неча нафар ҳакамимиз ишлаган?

2004 йилдан буён ўтказилган Осиё кубогида 7 нафар ўзбекистонлик ҳакам ишлаган. Бош ҳакамларимиз сони эса 3 тани ташкил этади. Улар орасида энг кўп ўйин табиийки, Равшан Эрматов ҳисобида — 16 та ўйин (Эрматов, шунингдек, Осиё миқёсида ҳам бу борада мутлақ етакчи). Бундан ташқари, Валентин Коваленко ҳамда Ильгиз Танташев сингари вакилларимиз ҳам ушбу турнир ўйинларида ишлаган.

Мусобақада ишлаган ҳакамларимиз кесимида ўйинлар сони:

Равшан Эрматов:
— 2004 йил 1 ўйин бош ҳакам, 1 ўйин захира ҳаками;
— 2011 йил 4 ўйин бош ҳакам (шу жумладан, финал) ва 1 учрашувда захира ҳаками;
— 2015 йил 4 баҳсда бош ҳакам (шу жумладан, ярим финал);
— 2019 йил 5 ўйинда бош ҳакам (шу жумладан, финал);

Валентин Коваленко:
— 2011 йил 4 учрашувда захира ҳаками (уларнинг бирида Р. Эрматов билан бирга ишлаган);
— 2019 йили 1 ўйинда бош ҳакам;

Ильгиз Танташев:
— 2019 йили 1 баҳсда бош ҳакам;

Виктор Серазитдинов:
— 2007 йил 2 учрашувда ёрдамчи ҳакам;

Абдуҳамидулло Расулов:
— 2011 йил 4 ўйинда ёрдамчи ҳакам (шу жумладан, финал);
— 2015 йил 4 баҳсда ёрдамчи ҳакам (бирида Р. Эрматов билан);
— 2019 йил 7 учрашувда ёрдамчи, 1 ўйинда захира ҳаками (шу жумладан, финал);

Рафаэль Илясов:
— 2011 йил 4 марта ёрдамчи ҳакам (шу жумладан, финал);

Жаҳонгир Саидов:
— 2015 йил 2 баҳсда ёрдамчи ҳакам (бирида Р. Эрматов билан);
— 2019 йил 6 ўйинда ассистентлик қилган (шу жумладан, финал).

Эслатиб ўтамиз, бугун старт оладиган Осиё Кубогида 3 нафар ҳакамимиз иштирок этади. Булар — Ильгиз Танташев, Андрей Цапенко, Тимур Гайнуллин.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика