RU

Последние новости

09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  3 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  3 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  3 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  2 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  0 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  17 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  10 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  44 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  5 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  78 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  132 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1045 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  20 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11

Гюндоган Рюдигер ҳақида: "Тонида провокацион хулқ-атвор бор. У кубок финалида чегарадан чиқди" Новости

Гюндоган Рюдигер ҳақида: "Тонида провокацион хулқ-атвор бор. У кубок финалида чегарадан чиқди"

Илкай Гюндоган "Реал Мадрид" ҳимоячиси Антонио Рюдигернинг майдондаги хулқ-атворини провокацион деб ҳисоблайди.

"Барселона"га қарши Испания Кубоги финалида (2:3) Рюдигер иккинчи таймда майдондан четлатилди.  

Бош ҳакам Рикардо де Бургос Бенгоэчеа "Реал"нинг ҳужумини тўхтатганида захирада ўтирган Рюдигер ўзини бошқара олмади. Ҳакам Килиан Мбаппенинг "Барселона" ҳимоячиси Эрик Гарсияга қарши қўпол ҳаракати туфайли ўйинни тўхтатган эди. Немис футболчиси ҳакам томонга муз парчаси отиб юборди. Натижада, Антонио 6 ўйинга дисквалификация қилинди.  

"Агар Тони сизнинг жамоангизда бўлса, буни жуда зўр деб ҳисоблайсиз, лекин у рақиб бўлса, бу жаҳлингизни чиқаради.  

Тонининг дисквалификацияси етарли жазо бўлиши керак. У синовдан ўтишига тўғри келади.  

Жамоангизда Тони каби куч ва иштиёққа эга ўйинчи бўлса, буни майдонда ўз манфаатингиз учун ишлатишингиз мумкин. Мен буни Германия терма жамоасида у билан бирга ўйнаган вақтимда ҳис қилганман. Бу жамоага ёрдам беради ва мухлисларимиз буни фантастик деб билади. Баъзида бир нарса иккинчисисиз ишламайди.  

Тонида провокацион ва агрессив хулқ-атвор бор, бу унинг майдондаги ўзига хос услуби. Тони ҳиссиётли, афсуски, у Кубок финалида ҳаддидан ошди. Бу катта хато бўлганига ҳеч қандай шубҳа йўқ", – деди "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Bild нашрига берган интервьюсида.  

Гюндоган Рюдигерга қарши клублар даражасида, жумладан, "Барселона" таркибида ўйнаган, шунингдек, Германия терма жамоасида у билан бирга тўп тепган.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика