Гвардиола кечаги ўйиндан сўнг Ҳусанов ҳақида фикр билдирди
08 янв 07:32
Новости
Гвардиола кечаги ўйиндан сўнг Ҳусанов ҳақида фикр билдирди
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола кечаги учрашувдан сўнг марказий ҳимоячиларни мақтаб ўтди.
"Улар ниҳоятда яхши ўйнашди. Абдуқодир ақлбовар қилмас даражада ҳаракат қилди. Унинг узун узатмалари бизга кўп ёрдам берди. У бутун майдонни бошқариб турди. У ҳали улғаяди. У кўпроқ ҳужумларни ташкил этишда иштирок этиши лозим, бу эса фақатгина вақт масаласи. У бугун энг яхши ўйинчи бўлди.
Макс икки кун олдин келди ва кеча биз билан атиги биттагина машғулот ўтказди. Албатта, у илгари биз билан кўп машғулот ўтказган. Мен "Уотфорд" ва Хави Грасияга миннатдорчилик билдираман, улар унинг футболчи сифатида ўсишига ёрдам беришди.
Афсуски, бугунги учрашувда ғалаба қозонмадик, бироқ ҳали бизнинг ғалабаларимиз олдинда", - деб фикр билдирди мураббий.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Испания Суперкубоги. "Барселона" "Атлетик"ни ўта йирик ҳисобда таслим этиб, финалга йўл олди
АПЛ. "Манчестер Сити" "Брайтон" билан ўйинда яна очко йўқотди. Ҳусанов тўлиқ ўйнади
Равшан Ҳайдаров: "Уч очко қўлга киритилди. Болаларча қилинган хатолар Эронга қарши ўйинда такрорланмайди деб умид қиламан"
Комментарии
ТОП мураббийдан мана шу энг зўр тавсия! Абдуқодир бўшашма ва устозингни мана шу тавсияси ва ўгитига амал қил, ўз устингда кўпроқ ишла, турли қаланғи-қасанғи чала блогерлардан узоқроқ юр.
To'g'ri, Gvardiolaning uslubi ham yaxshi uslub, lekin o'zini o'yin uslubiga moslashtiraman deb futbolchini mahoratini buzib qo'ymaslik juda muhim. Ehtiyot bo'lib, o'zi aytganidek vaqti bilan hujumkor himoyachi qilib yetishtirsa mayli.