RU

Последние новости

18:05Суперлига. "Хоразм" — "Қўқон-1912" 0:0 (матнли трансляция)  3 17:42"Хоффенхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  1 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  10 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  40 15:18"Ливерпуль" — "Эвертон". Мерсисайд дербиси учун таркиблар маълум  9 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  38 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  13 11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  4 11:16Авазбек Ўлмасалиев: "Буёғига Суперлигада осон баҳслар бўлмайди"  0 10:47АПЛнинг учта жамоасига "Реал" футболчиси керак  13 10:20Неймар яна жароҳат олди  6 09:53Романо Мессининг "Интер Майами"даги келажаги ҳақида фикр билдирди  2

Гвардиола: "Арсенал" учун ҳар бир ўйин финалга тенг, бизга эса йўқ" Новости

Гвардиола: "Арсенал" учун ҳар бир ўйин финалга тенг, бизга эса йўқ"

"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола АПЛ доирасида "Арсенал"га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди.

"Бир неча ҳафта олдин айтгандим: агарда мавсум якунига оз қолганида мағлуб бўлсак, биз учун барчаси тугайди. Сентябрь, октябрь ёки ноябрь ойида бундай ҳолатда бўлсанг, ҳеч қандай босимни ҳис қилмайсан. Айниқса, кетма-кет икки марта АПЛ совринини ютганимиздан кейин.

АПЛдаги илк мавсумимизни шундай бошлагандик - ҳар бир ўйин финалга тенг эди. Буни тўппа-тўғри тушуниб турибман. Ҳозир эса "Арсенал"га разм солар эканман, улар ҳам ҳар бир учрашувга финалдек майдонга тушаётганини кўриш мумкин. Кетма-кет икки совриндан кейин биз учун АПЛнинг ҳар бир ўйини финалга тенг бўлмаяпти.

Бироқ ҳозир, сўнгги ойлар давомида Англия Кубоги, АПЛ ва ЕЧЛдаги ўйинларнинг қанчалар қийинлашиб бораётганини ҳисобга олиб, мавсум якунланиб бораётганини сезяпмиз. Мавсумнинг якуни яқинлашиб келмоқда.

Ва шу орқали нима учун ўйнаётганимизни тушуниб боряпмиз. Энди барчаси ўз қўлимизда. Шак-шубхасиз, "Арсенал"нинг қўлида ҳам. Агарда улар ўз ўйинларини ютаверса, уларга боғлиқ бўлиб қолади. Олдимизда ҳали 7 ўйин бор.

Бу муҳим ўйин, бироқ ҳал қилувчи эмас. Чунки олдинда бизни бир-биридан қийин учрашувлар кутиб турибди. Аммо уларнинг муҳимлилик даражасини сўз билан тушунтириб бера олмайман", - деди "Сити" бош мураббийи.

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика