RU

Последние новости

03:15АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Бёрнли" билан дуранг ўйнади, "Ньюкасл" "Лидс"ни мағлубиятга учратди  5 02:30АПЛ. Кукурелья четлатилган ўйинда "Челси" "Фулхэм"га ютқазди. Семеньо "Борнмут" сафидаги сўнгги учрашувида қаҳрамонга айланди  1 02:25АПЛ. "Манчестер Сити" "Брайтон" билан ўйинда яна очко йўқотди. Ҳусанов тўлиқ ўйнади  27 01:50Испания Суперкубоги. "Барселона" "Атлетик"ни ўта йирик ҳисобда таслим этиб, финалга йўл олди  28 00:50Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон - Ливан 3:2  3 00:48"Қизилқум" украиналик легионер билан шартнома имзолади  0 00:40Шоҳруз Норхонов расман "Қизилқум"да қолади  1 00:30Расман: Дилшод Аҳмадалиев – "Бунёдкор" футболчиси!  0 00:20Росеньор "Челси" устози сифатида илк уй учрашувида "Арсенал"га қарши тўқнаш келиши ҳақида гапирди  4 00:07Бруну ва Магуайр жароҳатдан қутулиб, МЮ қайдномасига қайтишди  0 23:19Жуд Беллингем: "Биз Хаби Алонсо биланмиз. Эртага реванш олишга ҳаракат қиламиз"  0 23:11Хаби Алонсо: "Эртанги ўйин 2:5 каби бўлмаслигига 100% аминман. Эртага бошқача тарих ёзилади"  2 22:20Ўйнайди ё ўйнамайди? Мбаппенинг Испания Суперкубоги финалида иштирок этиши истисно қилинмаяпти  2 21:55Равшан Ҳайдаров: "Уч очко қўлга киритилди. Болаларча қилинган хатолар Эронга қарши ўйинда такрорланмайди деб умид қиламан"  16 21:25Микель Артета "Ливерпул"га қарши ўйин ҳақида: "Орамиздаги фарқ унча катта эмас, "Арсенал"нинг исботлайдиган нарсалари бор"  2

Гвардиола Аморимнинг истеъфосига муносабат билдирди Новости

Гвардиола Аморимнинг истеъфосига муносабат билдирди

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола "Манчестер Юнайтед"ни бошқарган Рубен Аморимнинг истеъфоси ҳақида фикр билдирди.

Манкунианликлар ўз қарорини 5 январь, душанба куни эълон қилишди.

"Ҳа, [мураббийларга] тобора камроқ вақт берилаётгани ҳақиқат. Энцо [Мареска] билан ҳам худди шундай бўлган эди. Энцо сингари, у [Аморим] ҳам юқори малакали мураббий. Бу қарор қўшниларимиз томонидан қабул қилинди ва мен унга келажакда энг яхши тилакларни билдираман.

Англия, Испания ва ерманияда вазиятлар жуда ўхшаш. Менимча, мураббий ўйинларда ғалаба қозонмаса, хавфсиз бўладиган мамлакат йўқ. Одатда, натижага эришилмаса, ўтмиш ёки бугуннинг аҳамияти қолмайди.

Сени ғояларингни баҳолаб ишга олишади ва натижаларингга қараб ишдан бўшатишади. Баъзида жараён ва вақт талаб этилади. "Юнайтед" ўз майдонида учта ўйинда ғалаба қозона олмади - 70 дақиқа давомида майдонда 10 кишидан иборат бўлган "Эвертон"га, "Борнмут" ва "Вулверҳэмптон"га қарши. Улар "Арсенал"га яқин бўлиши мумкин эди, очколар фарқи жуда оз. Бундан ташқари, "Манчестер Юнайтед"да ҳозир бизникига ўхшаб кўп ўйинчилар сафда йўқ. Футболчилар Африка Кубогида иштирок этаётганда ва муҳим ўйинчилар сафда бўлмаганда бу жуда қийин," - дея Гвардиоланинг сўзларини Manchester Evening News келтиради.

Рейтинг: +4   

Комментарии

   
07 янв 04:35:41
Beckham
Amorimning durrakligini qogʻozga oʻrab aytibdi.
-1   
07 янв 05:11:09
1 1
ермания қайерда экан админлар?
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика