RU

Последние новости

13:40"Атлетик" футболчиси антидопинг қоидасини бузгани учун 10 ойга дисквалификация қилинди  0 13:11Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди  1 12:45Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Олимпия" стадионида ўйнайди  7 12:21"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди  0 11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  3 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  29 10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  5 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  9 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  4 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  13 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  3 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  3 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  26 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  14

Ғузордаги стадионга катта футбол қайтади Новости

Ғузордаги стадионга катта футбол қайтади

"Шўртан" клуби уй учрашувларини ўтказадиган арена ўтган мавсумнинг ноябрь ойида Суперлига учрашувларини қабул қилиш учун тайёр эмас, деб топилганди. Бунинг сабаблари "Шўртан" раҳбарияти билан учрашувда тўлиқ тушунтириб ўтилган.

"Ўтган вақт давомида клуб ва Лига ўзаро келишув асосида стадионда қатор ишларни амалга оширди. Хабарингиз бор, республиканинг жанубий вилоятларида ичимлик суви билан боғлиқ муаммолар бор. Бу ўз навбатида футбол майдонларини сифатли кўринишда ушлаб туриш ва майсани парвариш қилишда қатор кутилмаган ҳолатларни келтириб чиқаради. Лига келажакдаги 5 йилликда бу муаммога қарши қандай курашиш, чўл зонасига яқин ҳудудлардаги стадионларни Суперлига беллашувларига тайёрлаш масаласида ўрганишлар олиб боришни мақсад қилган. 

Шундан келиб чиқиб, қишда "Шўртан" стадионининг мавжуд майсаси қаторига бошқа турдаги майса ҳам ётқизилди. Унинг ичимлик сувида ва шўрланиши мавжуд бўлган сувда ўзини қандай тутиши, фасллар давомида қандай ҳолатда бўлиши мавсум бўйи ўрганилиб, таҳлил қилиб борилади. Апрель бошларига келиб, янги нав ўзини яхши ушлаб олди ва стадион майсаси Суперлига учрашувларини қабул қилиши мумкин бўлган даражага етди. Эндиликда унинг жазирама авж олган вақтда қандай кўринишда бўлиши, ажриқ сарғайишни бошлайдиган куз мавсумида қандай ҳолатда бўлиши ва қиш ойидан қандай чиқиши каби масалалар ҳам ўрганилади. 

Майса ҳолати апрель ойига келиб яхшиланиши март ойида таҳмин қилингач (стадион дренаж ва суғориш тизими қониқарли даражада), "Шўртан" клубига зудлик билан стадион ёритиш тизимини яхшилаш устида ишлаш вазифаси топширилди. Шу йилнинг 29 март кунги ҳолатига кўра стадион прожекторлари 1 192 люкс ёруғлик бераётган бўлса, ўтган давр давомида у 1 900 люксга қадар яхшиланди. 

Майса ва ёритиш тизими билан параллел равишда стадионда VAR тизими ишлаши ҳамда учрашувларни телетрансляция қилиш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга киришилди. Гап шундаки, стадионнинг камералар турадиган трибунаси қуёш ва ёғингарчиликдан пана қилиш мақсадида том билан ёпилган бўлиб, мазкур конструкцияни бир нечта устунлар кўтариб туради. Мана шу устунлардан айримлари асосий камера ракурсини бурчак зарбаларидан тўсиб қўяди. Ўз навбатида, офсайд камералар жойлашган нуқталар ҳам жонли эфир ташкил қилишга халал берарди. Лига ва клуб ҳамкорликда мазкур муаммони ҳам ечиш устида ишлади. Эндиликда стадион телетрансляцияларни амалга оширишнинг минимал талабларига мосланди. Умид қиламизки, асосий беллашувларда бу масала кутилмаган муаммолар келтириб чиқармайди. 

Лига "Шўртан" стадионининг майсаси, ҳудуддаги сув билан боғлиқ муаммо ва бошқа масалаларни ўрганишда, таҳлил қилишда давом этади. Мазкур ҳаракат келажакда Муборак, Бухоро, Сурхондарё, Навоий каби ҳудудларда янги майдонлар бунёд этишда кўмак беришига умид қиламиз. Шу билан биргаликда, майдон ҳолати, стадион ёритиш тизими минимал талаблар кўринишига келтирилгани, ўз навбатида, "Шўртан" ва "Машъал" футбол клубларининг айни вақтдаги иқтисодий ҳолати, Бухородаги стадион ҳозирга қадар ишга тушмагани ва бу ҳолат Лига тақвим режаларига ўз таъсирини кўрсатаётганидан келиб чиқиб, Ғузордаги стадион катта футбол учрашувлари учун очилади. 

30 апрель куни "Шўртан" мазкур аренада Тошкентнинг "Олимпик" клубини Ўзбекистон кубоги мусобақаси доирасида қабул қилади. 4 май куни эса Суперлиганинг 8-тури доирасида "Шўртан" – "Динамо" ўйини синов тариқасида Ғузорда бўлиб ўтади. Умид қиламизки, ўтган давр давомидаги меҳнат ва ҳаракат Шўртан стадионида расмий учрашувларни узулишларсиз ўтказиш учун замин яратади. Кутилмаган форс-мажор ҳолатлар юзага келса, стадион бўйича қарор масаласи қайта кўриб чиқилади", – дейилади хабарда.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика