“Гулистон” қайта тикланди. Жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилган
28 дек 13:11
Новости
“Гулистон” қайта тикланди. Жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилган
Декабрь ойининг бошида ПФЛ раҳбарияти ва вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов клубнинг иқтиқболи бўйича учрашишганди. “Гулистон” катта мақсадлар сари ҳаракат қилишни бошлади.
Натижада вилоят ҳокими ташаббусида клуб президенти лавозимига Ойбек Шодмонқулович Ашурматов тайинланди. Вилоятнинг собиқ ҳокими жамоа Олий Лигада (ҳозирги Суперлигада) иштирок этган вақтида раҳбарлик қилган эди. Айнан улар клуб президенти лавозимида иш бошлади. Клуб директори лавозимида “Насаф” билан ОФК кубоги соҳибига айланган Жаҳонгир Жиямуродов таклиф этилган. Бош мураббий сифатида маҳаллий мутахассис ЎФА инструктори Аббосбек Эргашев, ёрдамчи сифатида Мексика ва Туркия яшил майдонида ўтказилган ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги мундиаллар қаҳрамонларидан бири Аббосбек Маҳсталиев, жисмоний тайёргарлик бўйича Зафар Қорақуловлар иш бошлаган.
Декабр ойида йиғин бошлаган гулистонликлар “Сирдарё ФА” (5:0) ва “Олимпик-Мобиуз” (3:1) жамоаларига назорат учрашувларида иштирок этди. Ҳозирда жамоа машғулотларида Азамат Абдуллаев, Шоҳназар Норбеков, Муҳаммад Исаев, Шаҳзод Ғофурбеков, Азамат Аҳмедов, Ихтиёр Тошпўлатов ва бошқа ўйинчиларни учратиш мумкин.
Жамоа селекция ишларини давом эттирган ҳолда таркибни босқичма босқич кучайтириш вазифаси ўз олдига мақсад қилган. Январдаги йиғин давомида жамоа назорат учрашувларида ҳам иштирок этиши кутилмоқда.
Мақсад жамоани босқичма босқич Суперлигага олиб чиқиш. Бу йўлда жамоада катта ишлар олиб борилаётганини таъкидлаш мумкин.
Жамоа бош мураббийи йиғин ва селекция ишлари бўйича қуйидагиларни айтиб ўтди.
“Дастлабки йиғинимизда 40 нафарга яқин футболчилар иштирок этди. Ўйлайманки, ҳаммаси мураббийлар штабининг режасидек давом этди. Селекция ишларимиз мавсум стартига қадар давом этади. Сифатли ва жамоага ёрдам бера оладиган йигитларни танлашимиз керак. Чунки мақсадимиз катта. Бу йўлда яхши жамоани шакллантиришимиз шарт. Қанчадур фоиз сирдарёлик яна қанчадур фоиз бошқа вилоятлик ўйинчиларни оламиз деган тушунча нотўғри. Клубнинг ўз қоидалари бор. Биринчи навбатда тартиб интизом масаласига эътибор берилади”, - деди Эргашев.




Похожие новости
championat.asia
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?
Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!
"Андижон"га яна бир тажрибали футболчи келмоқда
Комментарии